Мўғуллар билан мусулмонлар ўртасидаги урушни ким бошлаган?
Ҳалигача мўғуллар билан мусулмонлар ўртасидаги урушни ким бошлагани, урушга ким биринчи қадам қўйгани ҳақида баҳслар мавжуд. Мусулмон тарихчилари орасида ҳам бу масалада ихтилоф бор, баъзилари бу айбни мусулмонларга тўнкаши ажабланарлидир.
Мўғуллардан психологик мағлубият ва унинг оқибатлари
Бу дунё гўзал ва жозибали. Ҳар бир инсоннинг қалбида унга бўлган муҳаббат ётади. Аммо дунё севгиси одамларнинг қалбида ҳукмронлик қила бошлаганда, улар ўлимдан нафратлана бошлайдилар, ватан учун ва динлари учун ўлишдан қўрқадилар. Бундай ҳолатда одамлар дарё оқимидаги қуйқумга ўхшаб қолади. Оқим Ғарбга бурилганда, улар Ғарбга қараб йўналадилар, дарё Шарққа ўгирилса – улар ҳам шарққа. Одамлар шу аҳволда бўлганда, Парвардигор шундай қиладики, улар олдидаги қўрқув душманлар юрагини тарк этади.
Буюк синовлар даври (аудио)
Бухоронинг қулаши
Ҳар қандай уруш бу – ҳужумлар ва чекинишлар, айрим жабҳаларда мағлубият ва бошқасида ғалабалар, қайта гуруҳланиш ва кутишдир. Баъзан қўшин жанг майдонида охиригача қолиши ҳам пировардида катта ҳалокатга олиб келиши мумкин. Йўқотишлар одамлар кераксиз қурбонига олиб келиши мумкин.
Буюк синовлар даври
Узоқ йиллар бу ҳодиса ҳақда сўзлашга юрагим бетламади, бир оёғимни олдинга боссам, иккинчисини олиб қочардим. Ким ҳам ислом ва мусулмонларнинг ҳалокати эълонини ёза оларди? …Ким ҳам Ислом ва мусулмонларнинг қирғини эълонини бита оларди? Қайси инсонга ўшал воқеаларни гапириш енгил бўларди?
Чиғатой (1185-1242) – мўғулларнинг арбоби, Чингиз хон ва Бўрта хотиннинг иккинчи ўғли. Отасининг ҳаётлик вақтидаёқ Ясақ қонунларининг ҳамда қонун ва одатларга оид барча масалаларнинг билимдони ҳисобланган. Чиғатой авлодлари XIII—XIV асрларда Ўрта Осиёда ҳукмрон бўлган.