Абу Муслим
1936 йил 8 январь куни Шоҳ Ризо Паҳлавий кашф-е ҳижоб ("ёпинчиқларни очиш") деб номланган фармон чиқариб, аёллар учун ёпинчиқларнинг барча турларини, жумладан, ҳижоб ва чодирни тақиқлади. Анъанавий эркаклар кийимининг айрим турлари ҳам тақиқланди.
Маълумки, билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Агар расмий фан эволюция жараёни назариясининг айрим тезисларини тасдиқлай олмаса, суд Россия мактабларида дарвинизмни ўқитишни тақиқлаши мумкин. Ёки Таврот билан биологияни ўргатишни
Тайёргарлик даврида биз барча қарзлардан қутилиш, қандайдир якунлар ясаш ва эски-туски нарсалардан халос бўлишга ҳаракат қиламиз. Бу исталган динда мавжуд бўлган покланиш маросимидир. Кейин биз ритуал қурбонликлар қилишга ўтамиз – дўконларга бориб бизга умуман кераксиз бўлган, байрам атрибути бўлган нарсалар – арча, арча ўйинчоқлари ва ҳ.к.га маълум миқдорда пул(ларни қурбон қиламиз) сарфлаймиз.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдурахманов пайшанба куни бўлиб ўтган ёшлар форумида давлат раҳбарига мурожаат қилиб, 81 марта “муҳтарам президент” деб айтди. Газета.уз маълум қилишича, шаҳар ҳокими ҳар 7,6 секундда бир марта шу иборани қайтарган. Мисол учун, Фарғона ҳокими Хайрулла Бозоров худди шу тадбирда бу иборани 22 марта (ҳар 34,3 секундда бир марта) қайтарган.
Экстремистларга - радикал жавоб. Франция ҳукумати томонидан тақдим этилган "исломизмга қарши кураш" ислоҳоти лойиҳаси мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам қаттиқ танқидларга сабаб бўлди. Нима учун мўминлар таклиф этилаётган чора-тадбирлар ҳақида ташвишланиши ва уларнинг самарадорлигини шубҳа остига қўйиши ҳақида - РИА Novosti материалларида гап боради.
«Қандай килиб микроскопик вирус дунёнинг энг қудратли давлатини тиз чўктирди?» — деб савол беради муаллиф. Ахир Трамп фақат қисман айбдор бўлиб чиқяпти. Ҳа, дастлаб у қатор хатоларга йўл қўйди, лекин муаммонинг илдизи бошқада. Ким айбдор ва нима қилиш керак? Бу саволлар ҳозир америкаликларни бошқа ҳар нарсадан кўпроқ ташвишга солади, чунки, журналист фикрига кўра, ҳали бундан ҳам оғир замонлар келади.
"Россия автократининг ҳокимияти шубҳасиз кўринади, лекин унинг ҳукмронлиги абадий эмас. Йигирма йил давомида унинг тизими қарама-қаршиликлар юзага келтирди. Буни Россия элитаси ва оддий халқ кўриб турибди", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
BBC рейтингидан ўрин олган мусулмон аёллар орасида кинорежиссер ҳам, генетик олима ҳам, шоира ҳам, ҳуқуқ ҳимоячиси ҳам бор. Рўйхатдаги энг кекса аёл 82 ёшли Билкис Банудир. Ҳиндистонлик кекса аёл мусулмонларга қарши дискриминация деб аталган фуқаролик ҳақида қонунга қарши тинч норозилик ҳаракати етакчиси бўлди, хабар қилади IslamNews сайти MuslimNews.co.uk га таяниб.
Буюк Британия ислом уламолари BioNTech билан шерикликда американинг Pfizer фармакология компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва мамлакатга етказиб бериладиган коронавирусдан янги вакцинани қўллаш борсида фиқҳий-ҳуқуқий хулоса чиқардилар.
Австрия конституциявий суди қуйи инстанциянинг Конституцияга зид равишда бошланғич синфларда ҳижоб кийишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини бекор қилди, дея хабар берди Deutsche Wеllе. Суд қарорига кўра, мусулмон ўқувчи қизларнинг рўмол ўрашини тақиқлаш мамлакат Асосий қонунида ёзиб қўйилган барча динларга нисбатан бетарафлик ва тенглик тамойилига зид келади.
Қўшма Штатлар Эрон Ислом Республикаси хориждан коронавирус вакциналарини сотиб олиши учун унинг активларини блокдан чиқаришга рози бўлди. Бу ҳақида Эрон Марказий банки бошқарувчи Абдулнасер Ҳеммати маълум қилди.
Мисрлик олима Элхам Фадалийнинг ёруғлик чиқарадиган кремнийга асосланган материал яратиш бўйича муваффақиятли ишини тан олиб, дунёнинг физика бўйича етакчи журнали «Physics World» унинг ютуғини дунёдаги физика соҳасида йилнинг биринчи рақамли ютуғи деб атади, деб хабар қилади CairoScene.