Абу Муслим
Кўп сонли хотинлари билан ташриф буюрадиган эркаклар учун алоҳида хоналар, шунингдек, Макка йўналишини кўрсати турадиган компасли жойнамозлар бўлган хоналар кўзда тутилган.
Сўнгги йилларда ислом динини қабул қилган норвегияликлар сони 3 минг кишига етди. Осло Университети диншунослик ва тарих кафедраси илмий ходими Карин Вогнинг маълум қилишча, сўнгги йилларда ислом динини қабул қилган норвегияликлар сони 3 минг кишига етди.
Макка - Мадина йўналиши бўйлаб 300 км/соатгача бўлган тезликда 35 та электропоезд ҳаракат қилади. Саудия Арабистонида илк юқори тезликдаги "Ал-Харамейн" ("Иккита муқаддас жой") темир йўл шанба куни расман фойдаланишга топширилди.
Қирғизистонда 2647 та масжид, 107 та мадрасае, 10 та ислом институти мавжуд бўлиб, 2800 га яқин имом фаолият юритади. Қирғизистон имомлари қайта аттестациядан ўтади, бу ҳақида Диний ишлар бўйича Давлат комиссияси директори Зайирбек Эргешов шу ҳақида хабар берди.
Буқаламун (хамелён) ажойиб махлуқда... Бу калтакесак душманларидан душманлар тусига кириб яширинишни яхши уддалайди. Ўз қурбонлари бўлмиш ҳашоратларга сездириб қўймаслик учун атрофи қандай рангда бўлса тез ва осон ўша тус билан туслана олади.
Қодисия жанги (арабчада معركة القادسية — Ма’ракат ал-Қодисийя; форсча نبرد قادسيه; тахминан, 2 декабрь 636 милодий сана, 27 шаввол 15 ҳижрий сана) – Ислом фатҳи даврида мусулмонлар ва Сосонийлар қўшинлари ўртасида бўлиб ўтган муҳим жанг.
“Никоҳ товламачилиги” деб аталган машҳур ҳолат Ғарбда ҳам, мусулмон мамлакатларида ҳам учрамоқда. Асли келиб чиқиши Жанубий Африкадан бўлган канадалик имом шайх Юнус Катрада (Younus Kathrada) 20 йилдан ортиқроқ муддат давомида ибодат қилувчиларга диний масалалар бўйича маслаҳатлар бериб, уларга ёрдам бериб келмоқда.
Чуқур диний билимларнинг етишмаслиги илмсизларнинг қўрқмасдан Қуръони каримга бемалол изоҳ беришни зиммаларига олишига туртки бўлади. Бу тўлиқ ҳолатда қуйидаги оятга тегишлидир: “Ва улар билан то фитна бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча, уруш қилинг. Агар тўхтасалар, бас, Аллоҳ, албатта, нима қилаётганларини кўриб тургувчи зотдир” (Анфол сураси, 39).
Кам учрайдиган иммунтанқислиги вируси тури ОИВ – 2нинг экваториал Африкада фавқулодда кенг тарқалганлиги, ўтмишда бу мамлакатлар аҳолиси ўртасида эркакларни хатна қилиш кам қўлланилганлиги билан боғлиқ эканлиги тушунтирилади PLoS One журналида чоп этилган мақолада.
АҚШ Конгрессининг собиқ спикери ва президентликка номзод Ньют Гингрич “атеизм фалсафаси” насронийлик учун ИШИДга қараганда кўпроқ таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирди.
Айнан XX асрдан эътиборан ғарб дунёси инсон ҳуқуқлари дея дунёга жар сола бошлади. Қуллик ва қулдорлик қатъиян қораланди. Ва бундай инсонларни қул қилиб ишлатишни рад этаётганлар айнан бутун Африкани ўз мустамлакаси остига олган Европа мамлакатлари эди. Африка учун озодлик нафаслари яқинлашаётганди.
Таниқли фалсафа профессори Энтони Флюнинг маърузаси илмий доираларни чинакамига ларзага солди. Айни пайтда ёши 80 дан ўтган олим узоқ йиллар давомида илмий атеизм биносининг устунларидан бири бўлиб келганди. Бир неча ўн йиллар давомида Флю Худога эътиқод қилиш ноўринлиги тўғрисидаги тезисларга асосланган китобларни нашр қилар ва маърузалар ўқирди, дея ёзади “Мета”.