Гап 2009 йил «Ислом ҳақида асосий ахборот» мавзусида иккита семинар ўтказган Венада истиқомат қиладиган аёл ҳақида бориб, у семинар давомида Пайғамбаримизга нисбатан бир қатор ҳақоратларга йўл қўйганди.
2011 йил февралда Вена минтақавий жиноий ишлар бўйича суди аёлни диний эътиқодларни ҳақоратлашда айбдор, деб топди ва уни 480 евро жарима тўлашга ҳукм қилди.
Апелляция суди аёлнинг мурожаатини рад қилганидан сўнг у Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига Австрия суд инстанциялари сўз эркинлиги ҳақида инсон ҳуқуқлари бўйича Евроа конвенциясининг 10-моддасини бузган, деб мурожаат қилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди, ўз навбатида, бу конценция бузилмаган деб бир овоздан қарор қилди.
Европа суди: Пайғамбарни ҳақорат қилиш cўз эркинлиги эмас
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди сўз эркинлиги Муҳаммад Пайғамбарни ҳақорат қилишни оқлаш учун хизмат қилмайди деб қарор қилди, шу муносабат билан Австрия фуқаросига нисбатан ислом динида марказий фигуралардан бирига айбловлар учун белгиланган жаримани кучда қолдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар