15.11.2022 11:11
Ихлоссизлик изтироблари
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
Бир одамга бор муҳаббатинг ва умидларингни тўкиб соласан. Сен бутунлай унинг олдида таслим бўласан, хатто заиф тарафларинги ҳам очиб ташлайсан. Сен унинг ягона эканига шубҳа ҳам қилмайсан. Яъни, ишонса бўладиган ягона инсон, устоз деб биласан. Ич-ичингдаги сир-асрорларингни айтиш мумкин бўлган ягона инсон ва сен унга барча нарсангни ишониб топширишинг мумкин.