Урдун қироли уни ҳақорат қилганликда айбланганларнинг барчасини авф этди
Урдун қироли Абдуллоҳ қиролликда барқарорликни сақлаш муҳимлигини таъкидлаб, уни ҳақорат қилганликда айбланган 155 кишини авф этди, деб хабар беради The National нашри.
Туркманистонда Лайлатулқадр кечаси шарафига мингдан ортиқ маҳкум авф этилди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Лайлатулқадр кечаси муносабати билан 1035 нафар маҳкумни авф этди, деб хабар бермоқда "Нейтральный Туркменистан"газетаси шанба куни. Авф этилганлар орасида Туркманистоннинг 982 фуқароси ва 53 нафар хорижлик бор.
Туркманистон президенти Лайлат-ул-қадр кечаси арафасида 764 нафар маҳбусга амнистия эълон қилди
Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов мусулмонлар учун муқаддас бўлган Лайлат-ул-қадр кечаси арафасида амниятия ҳақида фармон имзолади. Республика АОВ хабар беришича, ҳужжатга кўра, жазони ўтаётган 764 нафар маҳбус озодликка чиқади.
Сурия ҳукумати ўн минглаб жангариларни авф этди
Сурия ҳукумати жангарилар сафида ҳукумат қўшинларига қарши жанг қилган 40 мингдан ортиқ кишини авф этди. Бунда ҳукумат террористлар назорати остида бўлган ҳудудда яшаган олти мингдан ортиқ аёлга муносиб ва хавфсиз яшаш ҳуқуқини таъминлади.