Тожмаҳал Ҳиндистон ал-Ақсосига айланадими?
Ҳиндистоннинг машҳур меъморий ёдгорлиги бўлган Тожмаҳал, XVII асрга оид масжид-мавзолей атрофида жиддий қарама-қаршилик рўй бермоқда, хабар беради India Today. Мусулмон ҳукмдор Шоҳжаҳон томонидан барпо қилдирилган машҳур иншоот билан боғлиқ вазият Қуддусдаги ал-Ақса масжидида юзага келаётган вазиятни эслатиб юбормоқда – мусулмонларга Аллоҳнинг уйида диний ибодатларини бажаришга тўсқинлик қилинмоқда, етакчи диний конфессия вакиллари – Ҳиндистонда бу индуистлар – эса масжидга ўз диний атрибутлари билан келиб, ўзларининг ибодатларини амалга оширмоқда.
Тожмаҳалда намоз ўқиш тақиқланди
Ҳиндистон меъморчилик бошқармаси мусулмонларга машҳур тарихий ва меъморий ёдгорлик ҳисобланган Тожмаҳалда жума кунларидан бошқа кунлари намоз ўқишни таъқиқлаб қўйди. Июл ойида қабул қилинган қарорда олий суд маҳаллий маъмуриятнинг унга кўра сайёҳлар ва бошқа маҳаллий бўлмаган кишиларга Тожжмаҳалда «хавфсизлик нуқтаи назаридан» жума намози ўқиш тақиқланган, маҳаллий аҳолига эса икки соат давомида жума наозини ўтказиш учун рухсат берилган қарорини қўллаб-қувватлади.