Ота организмидан она организмига бирданига 250 миллиондан ортиқ сперматозоид тушар, аммо улардан атиги мингтаси тухум ҳужайрагача етиб келар экан. Орадан 5 дақиқа ўтгач, бу йўл ўз ниҳоясига етиб, онанинг майда туз донасининг ярмича келадиган тухум ҳужайраси улардан фақат биттасини қабул қилиб олади. Аммо яқинда эмбриолог олимлар томонидан ғаройиб бир кашфиёт қилинди. Маълум бўлишича, тухум ҳужайра сперматозоидни бутунлигича қабул қилмай, унинг туғилажак инсон фарзандининг асосини ташкил қилувчи кичик бир заррасини ўзига олар экан.
Бу ҳодиса Қуръонда шундай баён қилинган: "...Инсон ўзини (бу дунёда дину иймонга буюрилмасдан, Охиратда эса қайта тирилиб ҳисоб-китоб қилинмасдан) бекор ташлаб қўйилишини ўйларми (тамаъ қилурми)?!
Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?!" Қиёмат сураси, 36-37-оятлар
Эътибор беринг, инсон пушти уруғдан эмас, балки ундан ажралиб чиққан бир томчидан ҳосил бўлар экан. Замонавий фан буни исботлади, тасдиқлади ва ҳақиқат деб тан олди.
Қоришмадан иборат томчи
Она қорнида янги инсон пушти қандай ҳосил бўлишини биласизми? Маълум бўлишича, она организмига тушган сперматозоидлар тухум ҳужайрага етгунга қадар узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтар экан.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Илм-фан
|