close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ямалда масофадан фаолият юритдиган мадраса иш бошлади

Ямал минтақаси мусулмонлар диний бошқармаси янги йилдан бошлаб ислом асосларини онлайн ўргатишни бошлади. Ямал мадрасасидаги масофавий таълим лойиҳаси масжидда юзма-юз дарс ўтишга вақти бўлмаган катталар учун ҳам, болалар учун ҳам мўлжалланган, деди ЯНАО муфтийси Ҳайдар Хафизов “Север-Пресс” ахборот агентлигига.

“Деярли ҳар бир киши онлайн ўқиш имконини берувчи интернет ва гаджетларга эга. Масофавий таълимнинг афзалликлари жуда кўп. Ҳар ким ўз тезлигини танлаши мумкин. Сиз хоҳлаган жойда ўқишингиз мумкин ва ҳеч қандай жойга саёҳат қилишнинг ҳожати йўқ. Онлайн мадраса талабаларга масжидларда уларнинг устози ва ўқитувчилари бўлган кураторлари билан мулоқот қилиш имкониятини беради”, — деди Ямал муфтийси.
Ўқиш шундай ташкил этилганки, онлайн шакл орқали рўйхатдан ўтгандан сўнг талаба махсус материаллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Таълим дастури Россиядаги энг йирик ислом университети бўлган Россия Марказий маънавият таълим мактаби Россия ислом университети билан ҳамкорликда тузилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase