close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръони каримнинг оҳанги (ритми)

Қуръони каримнинг оҳанги, ғарб таъбири билан айтганда, ритми мустақил, илоҳий бир мўжизадир.
Кўнгли ва руҳи оҳанг завқига ошно кишилар унинг оҳангидан сархуш (маст) бўладилар.

Қуръони каримнинг оҳанги, ғарб таъбири билан айтганда, ритми мустақил, илоҳий бир мўжизадир.
Кўнгли ва руҳи оҳанг завқига ошно кишилар унинг оҳангидан сархуш (маст) бўладилар.
Маълумки, ҳар сура ўз мавзуига яраша айрича бир оҳанг ҳикматига эга. Бир томондан энг сўнгидаги қофиялар ритми, иккинчи томондан, оятлар оқимидаги тўла равонлик биргина парчани эшитиш насиб бўлган одамни маст қилади.
Қуръони каримнинг мазмунига ошно бўлмаганлар ҳам бу оҳанг гўзаллиги таъсирида маънога яқинлашиб қоладилар. "Раҳмон" сурасини бир ўқинг, маъносини ҳеч билмай туриб, Аллоҳнинг хилқатдаги санъатининг буюклигини дарҳол ҳис қиласиз. "Воқеа" сурасини ўқинг, ҳали ҳеч нимани англамай туриб ҳам қарийб маҳшарни бошдан кечирасиз. Қуръони каримдаги бу ритм мўжизаси оятлари қисқа бўлган сўнгги икки жузда яққол кўзга ташланади. Деярли инсонни ўз оҳангида эритади. Бир кез "Таквир" сурасини ўқиб кўринг, маҳшардаги манзараларни кўриб-яшагандай ҳис қиласиз, ўзингизни. "Муддассир" сурасида Валиднинг озорланишлари ҳайратланарли даражада Сизга "юқади". Қуръоининг мана шу ақл бовар қилмас оҳанги ва ритми унинг илоҳий китоб эканлигига ҳеч тараддудсиз ишонтирадиган мўжизавий сирларидандир.
Ўтган йили (1990) Қуръони каримдаги бу оҳангни қалби билан илғаган икки атоқли ғарб созандаси Ислом динини қабул қилишди! Инглиз роҳиби, мусиқа санъатчиси, асли румлик Кеш Стевенс Қуръони карим тинглаб кўргандан сўнг гитарасини улоқтирди. "Мен бундай нағма ва оҳангни умримда биринчи бор тинглашим. Ёъқ, Қуръони карим—илоҳий калом! Бошқача бўлиши мумкин эмас! - деб мусулмон бўлди, бор-йўқ бойлигини Исломни ёйиш йўлига тикди. Ўша кундан бошлаб, то шу кунларгача фақат илоҳий куйлар ижод қилди, ўзининг илгари ёзган мусиқий асарларидан воз кечди.
Яна дунёнинг энг машҳур хореофафи ва рақс муаллими, устод Морис Бежард Қуръони карим оҳангидаги мўжизага мафтун бўлиб мусулмонликни қабул қилди, ўз касбини тарк этиб бундан кейинги ҳаётини Қуръони каримни Оврупога ёйишга бағишлашга бел боғлади.
Азиз Ўқувчиларим! Қуръони каримнинг бу оҳанг мўжизасини сезишиз учун уни қоидаси билан ўқиш ва тинглаш фарз қилинган. У астойдил тингланганда оҳангидаги ақл бовар қилмас мўжизаси - ўлик қалбларга ҳам жон ато этиш сирига эгалиги кўринади. Унинг оҳангидан биз йўқотган, қўлдан бой берган маънолар ҳофизамизда жонланади.
Бошқача айтганда, инсоннинг маънавий шахсияти Қуръони карим оҳангларига кўра тўғриланади. Уни эшитганда бозордаги асрорангиз бир харидорга ўхшаб, у нағмалар инсон аталмиш мавжудотни коинотнинг сўнгсиз мезонлари билан нурлантиради.
Бу оддий бир ҳақиқатдир ва жуда кўп инсонлар шу оҳанглар орқали мангуликка қовушганлар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase