close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

27.01.2023 16:12

Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим: «Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан йироқдир». Кўчада тиланчиликни касб қилиб олган аксар кишилар: «Аллоҳ йўлида», деб сўрайдилар. Ҳадисни ўқиганимдан бери, Аллоҳга шукрки, ким шундай деб сўраса, бирор нарса беришга ҳаракат қиламан. Шу ҳадиснинг асли мазмуни қандай ва унга қандай амал қилиш лозим?

27.01.2023 16:02

Искандар Македонский ва Искандар Зулқарнайн бир шахсми ва Қуръони Каримдаги Зулқарнайн бу исмларга дахлдорми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

18.01.2023 12:36

Парчаланиб кетган коммунистик тузум ўзидан кейин инсон ҳаётининг турли соҳасида улкан ҳажмдаги бало-офатларни қолдирди. Сиёсат соҳасидаги бало офатларни сиёсатчилар, иқтисод соҳасидагини иқтисодчилар, жамиятшунослик соҳасидагини жамиятшунослар, шунингдек бошқа соҳалардаги бало-офатларни ўша соҳаларнинг одамлари гапирмоқдалар, муҳокама қилмоқдалар. Мазкур нуқсонларни тузатиш ҳам осон бўлмаяпти. Тузатиш учун қилинаётган ҳаракатлар оқибатида янги муаммолар келиб чиқаётгани ҳам барчага маълум.

30.12.2022 15:13

Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:

28.12.2022 23:30

Ва гўзал амал қилувчи мўминларни Аллоҳ таоло афв этиб, Ўз раҳмати ила жаннатга киритишини умид қиламиз ва уларнинг ҳақида хотиржам бўла олмаймиз ва жаннатга киришларига гувоҳлик бера олмаймиз. Ёмонлари учун эса, истиғфор айтамиз, улар ҳақида қўрқамиз ва уларни ноумид қилмаймиз.

20.12.2022 14:38

Ҳазрат, болгариялик башоратчи аёл Ванга ҳақида қандай маълумотга эгасиз? Унинг кўплаб башоратларининг тўғри чиққанини қандай тушунса бўлади, ахир осмондаги фаришталарнинг келажак борасидаги суҳбатларини эшитиб фолчиларга етказадиган жинларнинг йўли тўсилган-ку!?

24.11.2022 16:47

Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир.

21.11.2022 01:11

Руҳий қоидалар кўпгина лаззатлардан ва бадан хоҳлаб турган нарсалардан воз кечишни талаб қилади. Бу эса, дабдабабозликка, ҳойи ҳавасга берилган кишиларда содир бўлиши қийин. Чунки, шу ҳашаматчилик ўз эгасининг иродасини заифлаштириб қўйган бўлиб, доимо лаззат ичида бўлишни хоҳлайди, янги уфқларга назар солмайди, ўз халқининг тараққиёти ва гуллаб-яшнаши учун қайғурмайди.

08.11.2022 06:51

Муҳаббатнинг ўнта даражаси бордир:

03.11.2022 19:56

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки бирортангиз қўли қаерда турганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.

30.10.2022 23:59

«Қироат» сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда «жамлаш» ва «кўшиш» деган маънони билдиради. Зотан, қироат қилган шахс ҳарфларни жамлаган ва бир-бирига қўшган бўлади. Қуръони Карим ҳам сураларни ва ўтган илоҳий китоблардаги маъноларни ўзида жамлагани учун Қуръон деб номланган. Буни биз китобнинг аввалги саҳифаларида айтиб ўтдик.

28.10.2022 15:47

256. Динга мажбур қилиш йўқ. Батаҳқиқ, ҳақ ботилдан ажради. Ким тоғутга куфр келтириб, Аллоҳга иймон келтирса, батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлаган бўлади. Ва Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase