Абу Муслим
Душанба куни Судан суди 29 нафар собиқ махсус хизмат ходимларини йил бошида Умар ал-Башар режимига қарши намойишлар вақтида ҳибсда бўлган ўқитувчини ўлдирганлиги учун ўлим жазосига ҳукм қилинди. Судья Садок Абдулраҳмоннинг сўзларига кўра, судланувчилар Аҳмад ал-Хейрни шафқатсизларча таҳқирлашда айбдор деб топилган ва осиб ўлдиишга ҳукм қилинган.
Саудия Арабистонида ишлайдиган ҳинд ҳамшираси Хитойда юзлаб одамлар чалинган атипик пневмонияга ўхшаш вирусга ижобий натиа берди. ОАВ хабар қилишича, ҳамшира ижобий натижага эга бўлган филиппинлик ҳамкасбига қараш вақтида вирусни юқтириб олган бўлиши мумкин. Лекин шундай бўлсада, ар-Риёд ҳам, Деҳли ҳам ўз мамлакатларида бу вирус ҳолати ҳақида ҳеч қандай хабар бермади.
Испан гриппи ёки «испанка» (фр. La Grippe Espagnole ёки исп. La Pesadilla), бу касалликка чалинганлар ва ўлганлар сони бўйича мутлақ нуқтаи назардан, инсоният тарихидаги энг катта грипп пандемияси бўлган бўлса керак. 1918-1919 йилларда (18 ой) бутун дунё бўйлаб тахминан 550 миллион киши ёки дунё аҳолисининг 29,5 фоизи испан гриппини юқтирган.
Ўзбекистонлик беш нафар ёш аёл Шри-Ланка пойтахти Коломбонинг иккита энг қимматбаҳо меҳмонхонасида фоҳишалик қилгани учун ҳибсга олинди. «Ижтимоий масъулияти паст» аёлларни қўлга олиш бўйича операция иммиграция сиёсати учун жавоб берадгиан маҳаллий полициянинг махсус бўлинмаси ходимлари томонидан амалга оширилди.
Тўғрисини айтсам, ушбу персонажга нисбатан жамиятдаги қизғиш иштиёқни ҳеч қачон тушунмаганман. Ҳа, фильм қизиқарли суратга олинган, лекин унинг қаҳрамони ҳақиқатдан ҳам «чмо» ва «гопник». Бодровнинг ўзи уч пулга арзимас актерлиги (маълумоти бўйича у ҳатто актер ҳам эмас) ва мос равишда, «робот вертер-стайл» жанрида ўйнагани (бунда актер бир хил юз ифодаси билан дунёдаги барча ҳис-туйғуларни акс эттиради: муҳаббатдан нафратгача, қувончдан қўрқувгача) ҳақида гапириш ҳам ортиқча, гап у ҳақида эмас, балки бевосита унинг қаҳрамони ҳақида.
Дональд Трамп маъмурияти диний кўрсатмаларга риоя қиладиган мактаб ўқувчилари дуч келаётган қийиниликларга эътибор қаратмоқда. Ўқувчиларнинг диний дунёқарашини ифодалаш ҳуқуқлари камситилган ҳолатларда давлат мактаблари федерал молиялаштириш рўйхатларидан чиқариб ташланиши мумкин.
Тармоқда Россия элитаси вакилларининг: чўнтагида хорижий давлат паспорти бўлган ҳукумат аъзолари, Федерация Кенгаши аъзолари, Давлат думаси депутатлар рўйхати пайдо бўлди. Уларнинг орасида биродар мамлакат Венесуэланинг биронта фуқароси йўқилиги, лекин НАТОга аъзо душман мамлакатлар паспорти эгалари кўплигини айтишга ҳожат бўлмаса керак. Айтишади-ку, Давлат думаси депутати АҚШ фуқароси, лекин хорижий агент барибир сенсан...
Турли хил кенг қамровли геосиёсий лойиҳалар ва режалар ҳақида гап-сўзлар кун тартибида қолмоқда ва тажрибасиз жамоатчилик онгини бузмоқда. Бу, шунингдек, Туркиянинг Усмонийлар империясини тиклашга қарор қилганлиги ҳақидаги мулоҳазаларга ҳам тегишли. Аслида, дунё махфий жамиятлар ва фитна мухлисларига кўринадиганидан кўра анча мураккаб ва хилма-хилдир.
Хитойдан ҳокимиятнинг туркийзабон аҳолига нисбатан камситувчи чоралари тўғрисида кўпроқ маълумотлар пайдо бўлмоқда - Коммунистик партия амалдорлари уйғурларнинг ўзига хослигини ва мусулмон турмуш тарзини йўқ қилиш учун тиним билмаяпти.
«Ислом давлати»нинг семириб кетишдан азият чекадиган муфтийси Шифа ал-Нима Ироқнинг Мосул шаҳрида хибсга олинди. Уни транспорт воситасида манзилга етказиш учун юк машинаси керак бўлди, хабар қилади The Daily Mail Ироқ махсус хизматларига ҳавола қилган ҳолда.
Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича ишчи гуруҳнинг раҳбари этиб сиёсий таҳлилчи, файласуф, рус миллатчиси ва социолог Александр Гельевич Дугин тайинланади. У илгари МДУ халқаро муносабатлар социология кафедрасига раҳбарлик қилган ва Италия бош вазири ўринбосари Маттео Сальвинининг маслаҳатчиси бўлган.
Шанба куни Сурия режими мамлакатнинг шимоли-ғарб қисмидаги Идлиб вилоятида тўртта шаҳарга қарши уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди ва 40 киши яраланди. Reuters айтишича, зарбалар ўт очишни тўхтатиб туриш ҳақидаги битим кучга киришидан бир кун олдин рўй берган.