Абу Муслим
Аллоҳ бизни ўз табиатимизга кўра нодир қилиб яратиб қўйган. Ҳар биримиз ҳоли ҳаётимизда бирор нарсага ёки ўзгалар ҳисобига, ёки ўзимизни ҳеч қанақа тўсиқларга ҳамда кўнгил хушимизнинг баҳоналарига қарамай, мақсад сари ҳаракат қилиб боришга мажбур қилиш, эришишга интилувчи шахс, индивид, инсонмиз.
Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларда инсон вужудидаги, табиатдаги жуда кўп ҳайратланарли илмий далиллар баён қилинган. Уларнинг кўпи замонамизда олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижасида кашф қилинди ёки тасдиқланди. Келажак технологиялари воситасида очилажак яна кўпгина илмий далиллар борлиги шубҳасиз.
Ибн Халдун – 14 асрда яшаб, турли хил мавзуларда ижод қилган мусулмон мутаффакир олимидир. У ўзининг “Муқаддима” асарида давлат ва миллатларнинг юксалиши ва таназзулга юз тутиши сабабларига алоҳида эътибор қаратади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, Ибн Халдуннинг иқтисод ва сиёсий иқтисод бўйича ёзган асарлари бугун ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Хусусан, олим давлатнинг ёлланма қўшинларга чиқиш ва сарф-ҳаражатларини камайтиришга кўпроқ урғу беради.
Жаллоднинг башарасига тупуриладими ёки итоаткорона бўйсуниладими? Қаршилик кўрсатишдан не фойда? Француз экзистенциализми (лот. existentia — мавжудлик; мавжудлик фалсафаси, фалсафадаги йўналиш) ҳудди шу саволлардан келиб чиққан. Француз Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг мафкурачилари Сартр ва Веркор “гарчи фойда бермаса ҳам тупуриш керак” деб жавоб беришган.
Целиба́т (лат. coelibatus ёки caelibatus) – мажбурий равишда уйланмаслик (уйланмаслик ҳақидаги аҳд), насроний рухонийларининг уйланмаслик шарти. Уйланмаслик ҳақида аҳд Шарқ ҳамда Ғарб черковларида жуда машҳур бўлганлиги айтилади, бироқ бу ҳақида жуда оз ҳужжатлар бизгача етиб келган. Ҳаворий Павлуснинг айтишича, никоҳда бўлиш ёмон эмас, бироқ никоҳ қурмаган аълодир:
Шимолий ва Шарқий Африкадан тортиб то Ҳиндистонгача бўлган тропик иқлим худудида дербенниковые оиласига мансуб бўлган лавсониянинг ёввойи бутазорлари ястаниб ётади. Биз билган сирень (настарин) катталигида бўлган ушбу бута кенг япалоқ баргларга ва пушти ёки оқ майда-майда, ўткир хидли гулларга эга.
Телегония* – биологияга оид истелоҳдир. У XIX асрда аёлларнинг бўлажак авлодига унинг илк жинсий шеригининг ирсияти таъсир қилиши ҳақидаги фаразий қонуниятни ифодалаш учун пайдо бўлган. Бу калима иккита юнонча сўздан ташкил топган: “теле” – узоқ, “гонао” – туғдирмоқ. 1960 йилларгача ўтказилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида телегония эффекти одамларга ҳам таъсир қилиниши аниқланган.
Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримни насронийлар ва яҳудийларнинг манбаларидан олиб ёзган деган тахминлар ҳам бор (Жуда кўп атеист, агност, скептик ва дин душманлари уялмасдан шу гапни кўтариб юришади). Кўп бор таъкидланганки, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари у кишининг саводсиз эканликларини тасдиқлайди. Агар ул зот саводли бўлганларида танқидчилар ваҳийларга 100 фоиз шубҳа билан қарарди.
АҚШ лик олимлар аёл киши нима учун ажралишдан кейин такроран турмушга чиқиш олдидан Қуръонда белгилаб қўйилган 3 ойлик муддат кутишлари лозимлигини исботлаб бердилар. 2011 йил ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган америкалик тадқиқотчилар эри ўлган аёл учун 4 ой ва 10 кунга тенг бўлган, эридан ажрашган аёл учун эса уч ойлик муддатда (бу шариатда «идда» деб аталади) турмушга чиқиш тақиқлариши билан боғлиқ Ислом кўрсатмалари ҳақ ва ҳеч қандай шубҳага ўрин қолирмаслигини тан олишга мажбур бўлдилар.
Замонавий биотехнологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ муаммолар диний уламолар олдига бир қатор саволлар қўйди. Американинг Advanced Cell Technology (ACT) компанияси одам эмбрионидан клон олишга эришганидан сўнг жаҳон матбуоти саҳифаларида шундоқ ҳам кучли бўлган баҳс-мунозаралар янада кучайди. Бу ҳодиса, журналистларнинг таъкидлашича, 2001 йил 25 ноябрда рўй берган, ОАВда ёритиб бериш бўйича ҳаттоки Афғонистон урушига ҳам рақобатчи бўлди.
Ироқ ҳукумати «Ислом давлати» халқаро террорчи гуруҳ жангарилари томонидан вайрон қилинган насронийлар ибодатхоналарини тиклаш бўйича кенг кўламли дастурини амалга оширишни бошлади. Қайд этилишича, бутун мамлакат бўйлаб ИШИД назорати остида бўлган ёки жиддий зарар етказилган ўнлаб черковлар қайта таъмирланади ёки тикланади.
2014 йилан бошлаб, бошқа мамлакатларга кўчиб ўтишга ҳаракат қилган ҳолда камида 56,8 минг муҳожир ҳалок бўлган ёки дом-дараксиз йўқолган. Бу ҳақида Associated Press агентлиги ўзининг текширув натижаларига ҳавола қилган ҳолда хабар берди.