Аҳоли иммунизацияси масаласи муҳокама мавзусига айланди, чунки ҳозирги кунда Қирғизистонда ота-оналарнинг диний эътиқодлар туфайли фарзандларини эмлашдан воз кечаётгани тобора тез-тез кузатилмоқда.
Бунга Қирғизистон муфтийси Мақсат Токтомушев динда ҳар бир киши ўз саломатлиги ҳақида ғамхўрлик қилиши лозимлиги аниқ кўрсатиб қўйилган эканлиги ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, у исломда турли касалликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар рағбатлантирилишини айтди.
"Дин вакцинация (эмлаш) жараёнларига қарши чиқмайди. Аксинча, ҳатто Саудия Арабистони зиёратга келганларни қабул қилишда у ерда мажбурий вакцинация жараёни амал қилади. Айни дамда вакцинация масаласи бошқа маънода кўриб чиқиляпти, гап қўлланадиган вакциналар сифати ва таркиби ҳақида кетяпти ", - деди у.
Муфтий эмлаш ҳақида сўзлаб берди
Қирғизистонда "Иммунизация: давлат ва диний ташкилотларнинг ўзаро алоқалари" мавзусида давра столи бўлиб ўтди. Унда соғлиқни сақлаш вазирлиги, дин ишлари бўйича давлат комиссияси, мамлакат мусулмонлар диний бошқармаси вакиллари ва экспертлар иштирок этдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси