close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
26.04.2019 20:30

Қозон халқаро мусулмон киноси фестивали ташкилотчилари тадбир меҳмонларининг намоз ўқиши учун шароит яратиб бермадилар, оқибатда улар тўғри келган жойларда намоз ўқишга мажбур бўлдилар. Ташкилий қўмитанинг бундай кечириб бўлмас хатолиги ҳақида ўзининг Facebook саҳифасида машҳур блогер ва жамоат арбоби Расул Тавдиряков хабар берди.

08.04.2019 22:20

Татарларга қарши салиб юриши

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Яқинда биз Татаристон ҳукумати раиси, рус миллатига мансуб Алексей Песошин бу тарихий мусулмон республикада "жамоат тартибини сақлаш"ни православ ҳарбийлашган казакларига топширгани ҳақида ёзгандик. Кеча эса Татаристон ҳукуматининг рус миллатига мансуб бошқа бир аъзоси – ички ишлар вазири Артем Хохорин мусулмон оилалари томонидан фарзандларини Ислом тамойиллари асосида ва давлат таълимининг мия ювиш тизимидан ташқари тарбиялашга қарши курашишга чақирди.

25.12.2018 10:08

Бир ҳафта олдин ОАВда Қозон ҳукумати коммунистик Хитой ҳукумати томонидан мусулмон ва туркий камчилик миллатларга жабр-зулм кўрсатишга қарши норозилик акцияси ўтказиш ҳақида келишиб олингани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақида «Азатлык» татар ёшлари Иттифоқи етакчиси Наиль Набиуллин хабар берганди. Акция, гарчи ташкилотчилар бошқа майдонларни ҳам сўраган бўлсада, 22 декабрь куни Тинчурин хиёбонида бўлиб ўтиши лозим эди.

21.11.2018 14:03

Қозон шаҳри ҳокимлиги татар миллий фаолларига Татаристон суверенитети ёки татар миллати билан боғлиқ тадбирлар ўтказишда мунтазам равишда рад жавоби бериб келмоқда. Рад жавоб берилмаган ҳолатда ҳам, шаҳар четидаги одам кам борадиган жойларда рухсат берилган.

05.11.2018 19:10

Қозоннинг қулаши

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих

1552 йил 15 октябрь куни (эски ҳисоб бўйича 2 октябрь) Иван Грозний қўшинларининг кўп ойлик қамалидан сўнг Қозон қулади. Ушбу воқеага турлича муносабатда бўлиш мумкин, бироқ бу воқеа Шимолий Евросиё тарихида бундан кейин келадиган кўплаб асрларга татийдиган бурилиш нуқтаси бўлганини инкор этиб бўлмайди. Москва князлиги илк бор ўзга тилда сўзлашувчи ва ўзга динга эътиқод қилувчи элатлар яшайдиган ерларни ўзига қўшиб олди.

29.09.2018 10:15

Татаристон пойтахтида яқин кунларда Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонаси очилади. Ҳозир консулхона учун мос келадиган жой қидириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Islam-today сайти хабар қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase