close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
05.12.2023 16:21

Абу Умома розияллоҳу анҳуданривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ердаги нозик севги Аллоҳдандир. Шону шуҳрат осмондадир. Қачон Аллоҳ таоло бандаги муҳаббат қилса, Жаброил осмонда: «Албатта, Аллоҳ таоло фалончига муҳаббат қилди, унга муҳаббт қилинглар», дея нидо қилади. Шунда нозик севги ерга тушади».(Бухорий, Аҳмад, Табароний, Абу Яъло ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)

29.08.2019 10:52

Яқинда Малайзиянинг Жохор шаҳрида оммавий тўй маросими бўлиб ўтди, унда 18 жуйтлик никоҳдан ўтди ва янги турмуш қурганлардан бири ҳаётга бўлган муносабати ва ҳис-туйғуларнинг самимийлиги билан ҳайратда қолди. 25 ёшли Амир, 2 йилдан бери ногиронлар аравачасида ўтирган 22 ёшли Ойша билан узук алмашди ва бир умрга садоқатли бўлишга ваъда берди.

19.08.2019 11:29

Бу дунёда бизни ҳар тарафдан кўнгил суст келадиган нарсалар, васвасалар ўраб туради, уларнинг орасида бартараф қилиш энг қийин бўлгани бу – тақиқланган алоқалардир. Мусулмонлар учун бу ҳозирги кундаги энг муҳим ва долзарб муаммолардан бири. Хусусан, АҚШ олий таълим муассасалари бўйича статистика маълумотларига кўра, талаба йигитларнинг 57%и ва талаба қизларнинг 48%и никоҳдан олдинги жинсий алоқалар қилиш ҳақида маълум қилади.

15.11.2018 03:15

Лев Толстой ўзининг машҳур «Анна Каренина» асарини қуйидаги сўзлар билан бошлайди: «Бахтли оилаларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди, лекин ҳар бир бахтсиз оила ўзича бахтсиз». Бу сўзлардан яққол тушунарли бўладики, бахтли оилаларнинг барчасини бахтнинг умумий сабаблари бирлаштиради. Ушбу мақолада мазкур боғловчи сабабни аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

06.10.2018 02:42

Тақволи мунофиқ (ҳикоя)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Адабиёт

Бу воқеа исталган шаҳарнинг масжидида рўй бериши мумкин эди, балки ўша ҳикоя қаҳрамони ўзингдирсан. Мен шу воқеани батафсил ҳикоя қилиб бермоқчиман:
Чарчаб, уйга қайтган ҳазрат одатдагидек ошхонага кириб хонтахтага ўтирди, ёлғиз қизи бўлган Жамила қари отасига қарай бошлади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase