close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
03.06.2020 18:42

АҚШ ирқий сабабларга кўра полиция билан боғлиқ жанжал авж олди. Америка Қўшма Штатларида навбатдаги афро-америкаликнинг полиция ходими томонидан ўлдирилиши билан боғлиқ жанжал тобора кучайиб бормоқда. 25 май куни Миннеаполисда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимининг ҳаддан ташқари шафқатсизлиги натижасида афро-америкалик Жорж Флойд вафот этди. Бунга жавобан бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида мамлакатнинг турли шаҳарларида ғалаёнлар давом этмоқда.

31.05.2020 09:24

Калифорния штатидаги Лос-Анжелес полицияси Миннеаполисда полиция ҳибсхонасида вафот этган афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлими муносабати билан шаҳарнинг марказий қисмида одамларнинг тўпланишини ноқонуний деб эълон қилди.

19.07.2019 11:12

Квебекда инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия Канаданинг ушбу провинцияси ҳуқуқ-тартибот органларидан мусулмон аёлларни таҳқирлашга йўл қўймаслик учун текширув ва тинтув баённомаларига тузатиш киритишни талаб қилди. Аиша Эссалам билан руй берган воқеа комиссия томонидан берилган аризага сабаб бўлди.

23.05.2019 21:40

Индонезияда бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларига қарши намойишлар икки кундан бери давом этмоқда ва зўравонлик ҳаракатларига айланмоқда. Президент Жоко Видодонинг қайта сайланишига қарши чиққан намойишчилар мамлакат пойтахти Жакартада хавфсизлик кучларига қарши чиқмоқда.

20.04.2019 18:38

Нидерландияда полиция офицери бошқа аёл билан қўпол муносабатда бўлганлиги учун танбеҳ берган ҳижобли аёлни калтаклади. Воқеа Утрехт шаҳрда рўй берди ва видеотасвирга муҳрланди. Полиция ходими ҳижобдаги мусулмон аёл унга бошқа бир аёлни калтаклашни тўхтатиш ҳақида гапирганидан сўнга унинг ўзига зарба берди.

18.02.2019 15:52

Истанбул полиция Бош бошқармаси 2018 йил фаолият якунлари бўйича маъруза чоп эттирди. Ҳужжатда, шунингдек, саудиялик журналист Жамол Хашукджининг ўлимини тергов қилиш бўйича маълумотлар ҳам келтирилган. Хусусан, ҳужжатда хабар қилинишича, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош консули қароргоҳи жойлашган ҳудудда тергов доирасида иккита қудуқ, шунингдек, тандир (печь) топилган бўлиб, унда ҳароратни минг даражагача етказиш мумкин, бу эса ҳаттоки ДНК изи қолдирмаган ҳолда танани ёқиб юборишга имкон беради.

01.11.2018 15:36

Уфа шаҳрида полиция ходимасини унинг бошлиқлари томонидан гуруҳ бўлиб номусга тегиш ҳақидаги иш устидан тергов бошланди, хабар беради маҳаллий ОАВ. Жиноятда уч киши иштирок этган: Россия ИИВ Уфа район ички ишлар бўлим бошлиғи, 51 яшар подполковник Эдуард Матвеев, Россия ИИВ Кармаскалинск райони ички ишлар бўлим бошлиғи, 50 яшар подполковник Салават Галиев ва Россия ИИВ Уфа райони миграция масалалари бўйича бўлим бошлиғи, 34 яшар майор Павел Яромчук.

17.10.2018 11:03

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонасида турк полицияси саудиялик йўқолиб қолган журналист Жамол Хашукджи ўлдирилганини исботлайдиган қатор далиллар топди. NTV телеканалининг хабар қилишича, ўтган тунда турк мутахассислари консулхона ҳовлисидаги тупроқдан намуна олдилар, шунингдек, бино ичида қон изларини қидириш учун ультрафиолет нуридан фойдаландилар. 

29.09.2018 18:31

Қоҳира судялари ўтган чоршанба куни 2012 йилдан бери давом этиб келаётган полиция офицерларининг соқол қўйиб юриш билан боғлиқ олти йиллик суд музокараларига якун ясади ва тақиқ ўз кучида қолишини маълум қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase