Қуръони каримнинг оҳанги (ритми)
Қуръони каримнинг оҳанги, ғарб таъбири билан айтганда, ритми мустақил, илоҳий бир мўжизадир.
Кўнгли ва руҳи оҳанг завқига ошно кишилар унинг оҳангидан сархуш (маст) бўладилар.
Қиёмат куни инсонлар ҳам ўсимликлар каби ердан чиқадилар
Қуръони Каримда одамларнинг қайта тирилишига иймонга чақириш жараёнида инсон боласи кўз ўнгида йиллар оша такрорланиб турадиган оддий ҳақиқатни мисол қилиб келтирилади. Одамларни ўша ўзлари гувоҳ бўлиб турган ҳақиқатдан ўрнак олиб, ўлганларидан кейин қайта тирилиш ҳақлигига аниқ ишонишга чорланади.
Ўн тўрт аср олдин кашф қилинган космонавтика
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Аллоҳ кимни ҳидоят қилмоқни ирода қилса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир.
Самовий жисмларнинг ҳаракат йўли
Коинотда 200 миллиарддан ортиқ галактика мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида ҳам ўртача 200 миллиарддан юлдуз бор. Уларнинг кўпчилиги ўз сайёраларига эга бўлиб, ўз навбатида уларнинг ҳам ўз йўлдошлари бор. Бу самовий жисмларнинг ҳар бири жуда аниқ ҳисоблаб, белгилаб қўйилган ўз орбиталари бўйлаб ҳаракат қиладилар. Миллион йиллардан буён уларнинг ҳар бири ўз ҳаракатини коинотдаги бошқа жисмларнинг ҳаракати билан ғоятда аниқ ва бенуқсон тартибда мувофиқлаштирган ҳолда ўз орбитасида тинмай учиб юради. Булардан ташқари, самода кометалар ҳам борки, улар ҳам ўзлари учун аниқ белгиланган муайян орбиталар бўйлаб ҳаракатланадилар.
Қуръони каримнинг илмий эъжози
Қуръон кишиларни тўғри йўлга бошлаш учун туширилган китоб бўлиб, коинот, мавжудот ва илмий масалаларда сўз юритиш унинг вазифаси эмас. Лекин шу билан бирга, Қуръонда баъзи бир илмий маълумотлар келганки, албатта, улар Қуръоннинг илоҳий мўъжизакор китоб эканлигига катта далилдир.
ДНК ва бармоқ изларининг бетакрор мўъжизалари
Инсон танасидаги энг улкан илоҳий мўъжизалардан бири, бу ДНК (дезоксирибонуклеин кислота) ҳамда бетакрор бармоқ изларидир. Ер юзида яшайдиган жамики инсонларда бирининг бармоқ изи бошқасиникида топилмайди, ҳатто ўхшаши учрамайди ҳам.
Исро ва Меърож мўъжизаси
Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг мўъжизалари жуда кўп бўлиб, бу китобда самовий мўъжизалари - Исро ва Меърождан бошлаймиз.
Асиллик мўъжизаси
Қуръони каримнинг энг муҳим ҳикмати - ундаги асиллик сирларидир.
Ёмғир ва ернинг ҳаракатга келиши
Қуръони Каримнинг сураларидан бирида: «Ва ерни қақраган ҳолда кўрарсан. Қачонки Биз унга сув туширсак, у сесканади ва кўпчийди. Ҳамда ҳар хил гўзал жуфтларни ўстирадир», дейилади (Ҳаж сураси, 5-оят).
Урғочи асалари
Қачон қараманг, асалари инларида иш тинмайди. Асаларилар бир дақиқа дам олмай туну-кун меҳнат қиладилар. Аммо, буни қарангки, фақат урғочи асалариларгина меҳнат билан банд бўлар экан.