close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
26.08.2020 20:14

28 август, жума куни Швециянинг Мальмё (Malmö) шаҳрида Қуръонни намойишкорона ёқиб юбориш бўйича ҳаракат бўлиб ўтиши мумкин. Дания ўнг қанот экстремисти Rasmus Paludan, ўзининг швед фикрдоши рассом Dan Park орқали, Мальмё полициясига ушбу ҳаракат учун ариза билан мурожаат қилди.

25.06.2020 20:41

Буюк файласуф-гуманист, замонавий фан асосчиси Фрэнсис Бэкон айтганидек: "Атеизм - бу нозик бир муз қатлами, унинг устига бир киши ўтиши мумкин, бутун халқ эса тубсизликка қулайди". Ҳақиқатан ҳам шундай бўлади. Аммо инсоният 19-асрда бошланган жамиятнинг регрессиясини тўхтатиш билан ҳақиқий тараққиёт йўлига қайтиши мумкин.

03.06.2020 19:11

Ҳозирги пайтда мусулмонлар орасида PUBG мобил ўйини жуда кенг тарқалди. Ушбу ўйиннинг сўнгги янгиланишида унга бутларга сажда қилдириш каби ширк элементлари киритилди (Бутга сиғинса қурол берилади). Шу муносабат билан диндорларни бу ўйиндан огоҳлантиришни истаймиз.

16.05.2020 01:04

4. «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
«Ухдуд»–ерда ковланган узун-узун чуқурдир. Ухдуд эгалари кофирлар бўлиб, мўминларни Аллоҳга ишонганлари учун олов ёниб турган ухдудларга–чуқурларга ташлаб азоблаб ўлдирганлар. Ухдуд нима эканлигини кейинги оят тушунтиради.

09.02.2020 01:18

Янги атеистлар динни заҳарли ёлғонлар тўплами деб аташади. Аммо ғайритабиий нарсаларга ишониш нормал бўлса-чи? Америкалик олимлардан бири фашистлардан қочиб, Манхеттен атом бомбаси лойиҳасининг етакчи иштирокчиларидан бири бўлган, физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Нильс Борнинг (Niels Bohr) уйига ташриф буюрди.

22.12.2019 08:39

«Ҳаётнинг энг катта фожиаси бу Худони йўқотиш ва Уни соғинмасликдир» (Ф.Норвуд). Гарчи, атеистларнинг таъкидлашича, улар Худога ишонмасалар-да, айрим насронийлар ва барча мусулмонлар ўз ҳаётининг маълум бир қисмида ҳатто энг ашаддий атеистлар ҳам Худонинг мавжудлигини тан олади, деб ҳисоблайдилар.

26.04.2019 21:24

Муслиманинг мусулмон бўлмаган одамга эрга тегишининг ҳукми қандай? Хусусан, ўша муслима турмуш қурганидан кейин, кофир эр мусулмон бўлиб қолишидан умид бор. Баъзи бир муслималар даъво қилишадики, улар билан турмуш қуришга тенгқур одамлар йўқ. Кўп вақтларда мусулмон эркаклардан эр топиш қийин бўлади ва бунда ўша муслима аёлларни йўлдан оғиб кетиш ҳавфи бор. Бу ҳолда жуда қийин вазиятда яшашга тўғри келади.

26.01.2019 13:42

Замонавий атеистлар...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Атеизм

Атеистлар билан мулоқат қилар эканман, уларга ачиниб кетаман. Бу адашган қалблар гносеологик деб номланган боши берк кўчага кириб қолишган. Эҳтимол, балки уларни жин чалган ёки бошқа алвастилар йўлдан оздирган бўлиши ҳам мумкин. Уларнинг ичи қоралиги ва худбинлигини айтмасак, Худонинг борлигини инкор қилиш учун бошқа ҳеч қандай сабаблари йўқ. Объектив сабаб ҳақида эса, умуман гапирмасак ҳам бўлади. Фақат хиссиётлари, нервлари ва динга қарши тутқоноқлари бор, холос.

30.10.2018 20:17

Ирландияда куфр энди жиноят эмас

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар

Ирландияда мамлакат аҳолиси шаккоклик жиноят бўлиб қолавериши лозимми, деган саволга жавоб бериши лозим бўлган референдумга якун ясалмоқда. Экзит-пол натижаларига ҳавола қилган ҳолда The Irish Times нашри хабар беришича, овозларнинг кўпчилиги куфрни  декриминаллаштириш учун берилган.

28.09.2018 05:29

Илм-фан кофирларнинг куфр ишими?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Ўрта асрларда Ислом дунёси тамаддунлар ичида илм-фан маркази бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Ўша даврда жуда кўп илмий, иқтисодий ва маданият соҳасида жуда катта ютуқларга эришилди. Бироқ, бугунги кун мусулмон дунёси илм-фанда орқада қолиб кетди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase