close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
02.04.2020 01:40

АҚШ давлат котиби Майк Помпео коронавирусга қарши курашни енгиллатиш учун Эрон ва бошқа давлатларга нисбатан санкциялар режими юмшатилиши мумкин, деб баёнот берди. Помпео Доналд Трамп маъмуриятида бундай баёнот билан чиққан биринчи вакилдир. Унинг таъкидлашича, санкциялар тиббиёт ускуналари ва инсонпарварлик юкларига нисбатан амал қилмайди.

26.03.2020 09:20

Эронда коронавирусга чалинган 2,2 мингта янги ҳолат аниқланди, бир суткада 143 киши вафот этди, хабар қилди Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси Али Реза Вахабзаде. Эрон ҳукумати мамлакатда коронавирус тарқалишининг «иккинчи тўлқини» ҳақида эълон қилди.

23.03.2020 03:23

Эроннинг олий этакчиси Али Хаменеий АҚШнинг Эрон Ислом Республикасида коронавирус тарқалишига қарши курашда ёрдам бериш таклифини қатъиян рад этди ва Вашингтонни ҳалокатли вирусни яратишда айблаганини эслади. Хаменеийга кўра, Оқ уй маъмуриятининг Теҳронга ёрдам беришга тайёрлиги ҳақидаги баёноти ғалати бўлиб кўринади, чунки АҚШ матбуотда айтилишича, уларнинг ўзи дори-дармонлар етишмовчилигини бошдан кечирмоқда.

22.03.2020 13:53

Эроннинг Хузистон вилоятида 62 киши коронавирусни метил спирти билан «профилактика» қилишдан кейин вафот этди. Mehr агентлиги тиббиёт ходимларига таянган ҳолда айтишича, охирги сутка давомида уч киши вафот этган ва 13 киши касалхонага мурожаат қилган.

21.03.2020 09:43

Эронда коронавирус курбонлари сони ўсишда давом этяпти. Эронда ҳар 10 дақиқада коронавирусдан одам ўляпти, ҳар соатда 50 киши касаллик юқтириб оляпти. Бу ҳақида Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Киануш Жаханпур маълум қилди.

21.03.2020 02:51

БАА 2020 йил 16 март куни Эроннинг коронавирус тарқалишини тўхтатиш бўйича олиб борган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун Эронга 32 тонна дори-дармон ва шошилинч ускуналар олиб келган иккита самолёт юборди. Етказиб бериш ҳажми қўлқоплар, жарроҳлик ниқоблари ва шахсий ҳимоя воситаларини ўз ичига олади.

17.03.2020 21:47

Эронда коронавирус қурбонлари сони ортиб бормоқда. Эронда бир кунда коронавирусдан 129 киши вафот этди. Бу эпидемия бошлангандан бери Ислом республикаси учун рекорддир. Хозирги кунда Эронда вирус қурбонлари умумий сони 853 кишини ташкил этади.

16.03.2020 18:06

Сунъий йўлдошдан олинган тасвирларни таҳлил қилган эксперт фикрига кўра, Эронда CОVID-19 туфайли қурбон бўлганланинг дафн этиш учун оммавий қабрлар қазилмоқда. Февраль ойи оҳирида Қом шаҳридаги қабристонда умумий узунлиги деярли 100 метр бўлган иккита катта чуқур пайдо бўлди. Шаҳардаги коронавирус қурбонларини дафн этиш учун ушбу қабрлар қазилди, дея хабар беради Washington Post.

15.03.2020 15:42

Пайшанба куни Эрон Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) янги коронавирусга қарши курашда зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат қилди, ҳукумат томонидан яна 75 киши ўлганлиги маълум қилинди, бу эса мамлакатда вирус тарқала бошлаган кундан шу пайтгача бўлган кундалик энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

07.03.2020 14:28

Саудия Арабистони, Урдун ва Тунис янги коронавирус юқтириб олиш илк ҳолатлари ҳақида маълум қилди. Шу тариқа улар вақт бўйича охирги бўлиб потенциал ўлим хавфи билан таҳдид соладиган касаллик авж олиши рўй берган сўнгги араб мамлакатлари бўлди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase