close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
07.08.2020 09:35

Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш учун АҚШ ташаббусига қарши чиқмоқда, деб айтди Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбин. Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Майк Помпео АҚШ Эронга қарши қурол эмбаргосини узайтириш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси лойиҳасини тайёрлаганини, ҳужжат келаси ҳафта кўриб чиқилишини айтган эди.

06.08.2020 10:58

COVID-19 туфайли бугунги келиб Эронда 140 дан ортиқ соғлиқни сақлаш тизими ходими вафот этди. Шу кунгача Эронда 6 мингдан ортиқ тиббиёт ходими янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) юқтириб олган. Бу ҳақида ISNA ахборот агентлиги ЭИР Тиббиёт кенгаши раҳбарининг муовини Али Феттахига таяниб маълум қилди.

21.07.2020 17:50

Эрон Ислом Республикаси мамлакат фуқароларини огоҳликни сақлашга чақирди. Эроннинг 35 миллионгача аҳолиси янги турдаги коронавирус (COVID-19) юқтириб олиш хавфи остида. Бу ҳақида Эрон Ислом Республикаси президенти Хасан Рухоний Теҳронда бўлиб ўтган коронавирусга қарши миллий кураш Кенгаши мажлисининг якунлари бўйича баёнот берди.

16.07.2020 18:26

Бир сутка ичида Эрон Ислом Республикасида янги турдаги коронавирус оқибатида 199 киши вафот этди. Эронда янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) туфайли бир суткада ўлганлар сони 199 кишига етди ва жами вафот этганлар сони 13410 кишини ташкил қилди.

10.07.2020 19:45

Эронда янги турдаги коронавирус билан касалланиш оқибатидаги ўлим ҳолтлари сони бир суткада 221 кишига ўсди ва 12,3 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақида пайшанба куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича бўлим бошлиғи Сима Садат Лари.

21.06.2020 05:52

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф МАГАТEнинг иккита ядровий объектга кириш тўғрисидаги талабига жавобан "мақбул ечим" ни эълон қилди. Агентликнинг бош директори Рафаел Гросси душанба куни МАГАТE Бошқарувчилар кенгашида нутқ сўзлаб, Эронни тўрт ойдан бери Теҳрон ташкилот инспекторларига кириш имконини бермаган иккита объектга зудлик билан киришга чақирди.

14.06.2020 05:45

Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони раҳбарияти Вашингтонга мамлакатда қўшимча қўшинлар жойлаштирилиши учун тўла ҳажмда пул тўлашга рози бўлган. Америка раҳбари АҚШ Ар-Риёднинг Америка ёрдами учун пул тўлашга тайёрлигини қадрлашини таъкидлади.

11.06.2020 13:32

Эроннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Чехармеҳал ва Бахтиария вилоятларида тўй маросимига келган 40 нафар иштирокчи янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) юқтириб олган. Туман маъмурияти раҳбари Ардал Маҳмуд Кияни ИСНА агентлигига маълум қилишича, маросимдан сўнг коронавируснинг янги турини аниқлаш учун 118 синов ўтказилган.

07.06.2020 19:26

Хасан Руҳоний: Биз ишлашимиз керак, фабрикаларимиз ва дўконларимиз ишлаши керак ва вирусга қарши курашишда давом этишимиз керак. Эрон ҳукумати мамлакатнинг баъзи вилоятларида пандемиянинг тобора ўсиб боришига қарамай, коронавируснинг янги турига (COVID-19) қарши кураш чораларини юмшатишда давом этмоқда.

05.06.2020 23:44

Пайшанба куни Эрон 3574 та янги COVID-19 ҳолати ҳақида хабар берди. Бу пандемия бошланган пайтдан бери энг катта рақам. Май ойи бошларида деярли икки ойлик минимумдан сўнг, Эронда коронавирус инфекцияси тобора кучайиб бормоқда, бу Яқин Шарқда энг хавфли авж олганлиги билан ажралиб туради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase