Аввалроқ АҚШ 2019 йил сентябрь ойида Saudi Aramco объектларига қилинган ҳужумлар муносабати билан қиролликка қўшимча 3 минг аскар ва қўшимча қуролларни жойлаштирмоқчи эканлиги маълум бўлди.
Давлат департаменти АҚШнинг қиролликда ҳарбий кучларининг кўпайишини Эроннинг ҳимояси билан изоҳлади.
Айни пайтда, БМТ Саудия Арабистонининг нефт инфратузилмасига қилинган ҳужумларда "Эрон изи" ни эълон қилди.
БМТ Саудия Арабистонига ҳужумда «Эрон изи»ни топди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўтган йилнинг сентябр ойида Саудия Арабистонига қилинган ҳужумларда Эрон томонидан ишлаб чиқарилган ракеталар ва дронлар ишлатилган, деган хулосага келди. Бу ҳақида Жаҳон ташкилоти бош котиби Антониу Гутеррешнинг ҳисоботига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Мутахассислар ўзларининг далилларини " Saudi Aramco" нефть инфратузилмасига ҳужум қилган круиз ракеталарига ва уларнинг конструктив хусусиятларига оид форс тилидаги ёзувлари билан изоҳладилар.
Диққатга сазовор томони шундаки, декабр ойидаги ҳисоботда БМТ қиролликка ҳужумда Эрон ракеталари ва дронларидан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотни тасдиқламаган. Ва бу воқеадан саккиз ой ўтиб, ракеталар Эронники деб тан олинди.
Эрон Саудия Арабистонидаги нефть қазиб олиш қисқаришига олиб келган Абкаик ва Хурайис конларига уюштирилган ҳужумларга алоқадорлигини рад этади. Ҳужум учун жавобгарликни яманлик хусий-исёнчилар ўз зиммаларига олишган. Бироқ, ушбу версия АҚШни ва унинг иттифоқчиларини Эронни яккалаб қўйишга интилиб, мос келмади.