close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
20.02.2019 21:54

Украинанинг Днепр шаҳрида кўчалардан бирини мустақил Украина учун жон фидо қилган ва ҳатто жанговар ҳаракатлар шароитларида ҳам ҳижобини ечмаган Омина Окуева шарафига номланади, деб ёзади Украина мусулмонлар портали «Ислам в Украине».

30.11.2018 02:14

Керчь инқирози

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтганидек, "бундай имкониятни истайдиганлар ва унга эга бўлганлар расмий Киевга таъсир кўрсатган ҳолда ёрдам беришлари мумкин". Москва Кречь бўғозида Украинага тегишли кемалар ва денгизчиларнинг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятни тартибга солиш бўйича қандайдир воситачилик ҳаракатларига зарурат кўрмаяпти.

27.11.2018 13:11

23 ноябрь куни «Украина» Саройида Украина мусулмонлари қурултойи бўлиб ўтди, унга бутун мамлакат мусулмонлар жамоаларидан вакиллар қатнашди. Тадбир қатнашчиларига Украина мусулмонлар диний идорасининг янги таҳрирдаги Устави тақдим этилди.

16.10.2018 09:28

Рус православ черковининг Минскда бўлиб ўтган синод мажлиси якунлари бўйича Дунё патриархати билан алоқаларни узишга қарор қилинди. Бу ҳақида РИА Новости ташқи черков алоқалари бўлими бошлиғи митрополит Иларионга ҳавол қилган ҳолда хабер берди.

03.10.2018 19:04

Украина Православ Черкови (УПЧ) автокефлиясини (черков мустақиллигини) тан олиш атрофида ҳозирги пайтда рўй бераёган воқеалар мусулмонлар учун ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва улар учун қизиқиш уйғотмайдиган ички православ низоси бўлиб кўриниши мумкин. Лекин аслида бундай эмас. Бироқ нима учун эканлигини тушунтиришдан олдин гап нима ҳақида эканлигини изоҳлашдан  бошлаймиз, чунки буни ҳамма ўқувчиларимиз ҳам аниқ тасаввур қила олмайди.

03.10.2018 01:51

Ўзбекистон фуқароси бўлган, Интерпол сўровига асосан Россия ҳукумат томонидан ҳисобга олинган Руслан Жуманазарович Бабаджанов (расмдаги) ватанига топширилиши ва чет элда жанговар ҳаракатларда иштирок этганлиги учун 10 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

28.09.2018 21:57

Православ дунёсида катта ихтилоф

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Фанар (Константинопол патриархати қароргоҳи жойлашган Истанбулдаги туман - таҳр. изоҳи) ва Москва патриархатлари – православ дунёсининг иккита энг муҳим маркази – ўртасидаги муносабатлар Украина атрофидаги воқеалар туфайли узилиш ёқасига келиб қолди. Москва патриархати бу ҳақида айнан шундай сўзлар билан маълум қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase