close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Керчь инқирози

Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтганидек, "бундай имкониятни истайдиганлар ва унга эга бўлганлар расмий Киевга таъсир кўрсатган ҳолда ёрдам беришлари мумкин". Москва Кречь бўғозида Украинага тегишли кемалар ва денгизчиларнинг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятни тартибга солиш бўйича қандайдир воситачилик ҳаракатларига зарурат кўрмаяпти.

Бу ҳақида журналистларга Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, Москванинг Туркия президенти Эрдўғаннинг воситачилик хизматларини қабул қилишга тайёрлиги ҳақида УНИАН саволига жавоб беришда айтди. «Москва Украина томонидан юзага келтирилган кескинликни бартараф қилишга тайёр бўлганларга миннатдорчилик билдиради, лекин қандайдир воситачилик ҳаракатлари заруратини кўрмайди,  бундай имкониятни истайдиганлар ва унга эга бўлганлар расмий Киевга таъсир кўрсатган ҳолда ёрдам беришлари мумкин», - деди Песков. УНИАннинг нима учун РФ ФХХ чегарачилари украин кемаларига бетараф сувларда хужум қилгани ҳақида аниқлаштирувчи саволига жавоб берар экан, у қайд этди: «Бу ерда мен аниқ айта олмайман, географик координаталар бўйича барча саволларни чегарачиларга бериш керак». «Уларга ҳужум қилинмади, балки қоидабузарлар – РФ давлат чегарасини бузиб кирган ҳарбий кемаларни қўлга олиш бўйича чоралар кўрилди», - қўшима қилди Песков.

Нима учун Россия ўзиники деб ҳисоблайдиган сувларга киришда ўт очилмасдан дастлаб Керчь бўғозидан ўтиш учун лоцман таклиф қилингани, украин кемалари Одессага қайта бошлагач ҳужум уюштирилгани ҳақида УНИАН аниқлаштирувчи саволига Песков жавоб берди: «Эсингиздами, президент (РФ президенти) барча ҳаракатлар тўлиқ радиосукунат режимида амалга оширилганини қайд этганди».

Унинг сўзларига қараганда, 25 ноябрда Керч бўғозида рўй берган воқеалар хронологияси россиялик чегарачилар томонидан тақдим этилган.
УНИАН хабар қилишича, 25 ноябрь куни эрталаб Россия Одесса портидан Мариуполь портига режа асосида ўтишни амалга ошираётган Украинага тегишли бўлган "Яни Капа" шатакка олувчи кемаси ҳамда "Бердянск" ва "Никополь" катерларининг Керчь бўғози орқали ўтиш йўлини ёпиб қўйди.
Ҳарбий денгиз кучлари қўмондонлигида айтишларича, ўтишни амалга ошириш режаси ҳақида кемачилик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқаро меъёрларга мувофиқ Россияни огоҳлантирган эди.

Россияга тегишли бўлган "Дон" чегарачи кемаси Украина шатакка олувчи кемасига бориб урилди ва бунинг оқибатида шикастланди. Бундан ташқари, Керчь бўғозидан чиқишда Россия кемалари бўғоз орқали ўтиш мумкинлиги ҳақида ахборот олмасдан Одессага қайтиб кетаётган Укриана кемаларига қарата ўт очди.
Кемаларда бўлган 24 денгизчининг ҳаммаси асир олинди. Уларнинг учтаси яраланди.
Барча украиналиклар Қримда «суд»томонидан ҳибсга олинди. Улар РФ чегарасидан ноқонуний ўтишда айбланмоқда (РФ ЖК 322-м. 3-б., олти йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш).
28 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин Украина президенти Петр Порошенкони Керчь бўғозида «иғвогарлик» ташкил қилишда айблади.
28 ноябрь куни Порошенко ва Эрдўған телефон орқали суҳбат уюштириб, суҳбат давомида Украина давлатининг раҳбари Керчь бўғозида Россиянинг Украинага қарши қўпол тажовузкорлик ҳаракатлари ҳақида, хусусан, ҳарбий  ҳолат режимининг жорий қилиниши ҳақида хабардор қилди.
Ҳамсуҳбатлар Туркия президенти 30 ноябрь-1 декабрь кунлари Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган G-20 саммитида Украина масаласини кўтиришига келишиб олдилар.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase