close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қандай қилиб лўттивоз ва бузуқи Фауст Гётенинг бош қаҳрамонига айлангани ҳақида

Файласуф-алкимёгар, доктор Фауст ҳақидаги немис афсонаси Ўрта асрларда пайдо бўлган. Маълумки, бу жаҳолатпарастлик ва жодугар овлаш даврлари эди. Агар иблис аёлларнинг ичга сўрамасдан кириб олган бўлса, демак, ўз хоҳиши билан иблис билан шартнома тузган эркаклар учун вакансиялари мавжуд эди.

Ўша зулмат пайтларида тажриба ўтказадиган ва умуман ғалати ҳаракат қиладиган одамлар иблис кучи билан яширин тил бириктирган, деган жамоатчилик фикри кучайган. Афсонага кўра, бундай одам атайлаб ёвуз руҳлар билан алоқа қилади, қариш устидан сеҳрли кучга эга бўлишни, махфий билимларга эга бўлишни, ўз ҳаётини ва бошқа одамларнинг ҳаётини бошқариш кучини эгаллашни хоҳлайди.
Тан олиш керак, бундай тентакнамо одамни исталган вақтда топиш қийин эмас.
Германияда Иоганн Георг Фауст исмли бир кимса яшаган. У жанжал ва ғийбатларга тўла нотинч ҳаёт кечирган…
Аммо келинг, барчасини бир четдан бошлайлик.
Фауст тахминан 1480 йил Германиянинг Книттлинген шаҳрида туғилган. У йигирма ёшга тўлганида Германияда Исо Масиҳнинг барча мўжизаларини Масиҳ муваффақиятга эришишдан олдин такрорлашни ўз зиммасига олган лўттивоз Георгиус Фаустус ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади.
Мўжизалар ортидан нишонлар келади. 25 ёшида истиқболли йигит магистр унвонини олади ва ўзини файласуф деб атайди (бу ўша пайтларда мода эди). Замондошлари унга қойил қолишади, ўша давр ёзувларида буни топиш мумкин: Фауст "... Агар улар инсоният учун ҳалок бўлган бўлса, Афлотун ва Аристотелнинг барча асарларини ўз билимлари тубидан тиклаши" мумкин.
1508 йилда ёш файласуф Крейцнахдаги мактабда ўқитувчилик қила бошлайди. Бу ерда биринчи нотўғри зато содир бўлади - у "шогирдларини ёмон иллатларга дучор қилгани учун ишдан бўшатилади".
Оламни кезиш вақти келганди. Ахир, бир пайтлар Анаксагор мақбараларни ҳақорат учун Афина қочган, Ксенофон дарбадар бўлган, талабаларни йўлдан оздириб, номусига текканлиги учун эмас, лекин бари бир…
Хўрланган магистр Фауст бутун Германия бўйлаб саёҳат қилади ва беҳуда эмас – у хиромантия, физиогномия, алкимё ва фолбинликда ўзига ўрин топади.
1528 йилда файласуф Фауст аллақачон жиддий таваккал қилади - у Парижда қирол Франциск I саройида левитация сеансига ариза билан пайдо бўлади. Маълумки, католик черкови бундай қобилиятга эга бўлган кўплаб “авлиёлар”ни биларди. Нега энди Фауст буни синаб кўрмаслиги керак. Бундан ташқари, агар католик черковининг оталарининг фикрига кўра, левитаторда муқаддаслик етишмаса, у гулханда кули кўкка совурилиши керак эди.
Фаустнинг парвози натижа ўхшамади. У қандай қилиб жазодан қочгани ҳақида маълумот йўқ. У тўсатдан Франция ҳудудини тарк этди.
Кейинчалик, Венецияда "ҳаво шарида парвоз қилувчи" яна бир бор "ердан юқорига кўтарилиш" учун уриниш қилади. Бу ҳам муваффақияциз тугайди, қўшимчасига жиддий жароҳатлар билан.
Кейин Фауст илмий унвонини докторлик даражасига кўтаради, Германияда пайдо бўлади, лекин тезда жинсий бузуқликлари ва гуноҳкор фикрлари учун ёмон ном билан шуҳрат қозонади. Шу сабабли 1532 йилда Нюрнберг ҳукумати "буюк бузуқи (садомит) ва афсунгар доктор Фауст" ни шаҳарга киритмаслик тўғрисида машҳур буйруқ чиқаради. Ниҳоят, уни "буюк" деб аташади, лекин афсуски, бузуқи деб.
Батенбургда Фауст маҳаллий бир руҳонийга соқолдан устара ёрдамисиз қандай қутулишни тавсия қилгани ва бу руҳоний учун ҳалокатли натижалар билан якун топгани учун қамоққа ташланди. Руҳоний нафақат соч-соқолидан, балки терисидан ҳам айрилди.
Фаустнинг "қаҳрамонлик"ларидан бири Фогелнинг «Лейпциг хроникаси»да тасвирланган:
"Одамлар орасида шундай миш-мишлар тарқалдики, шароб сақланадиган Ауэрбах ертўласида очилмаган бир бочка шаробни ташқарига чиқара олишмаганларида, машҳур афсунгар доктор Фауст унинг устига ўтирди ва унинг афсуни кучи билан бочканинг ўзи ташқарига сакраб чиқди".
Фаустнинг ҳар сафар ақл-идрок чегарасини кўтариш, имконсиз лойиҳаларни амалга ошириш истагини қандай изоҳлаш мумкин? Эҳтимол, битта тафсилот бизга бу ҳодисани тушунтиради. Ҳамма жойда доктор Фауст унинг ниқоби остида замондошлари ишонганидек, иблиснинг ўзи яширинган қора ит билан бирга бўларди.
Аммо ҳатто бундай таптортмас қаллоблар ҳам бир кун келиб ўлимга дучор бўлишади ва 1540 йилда ўлим бу афсунгарни ҳам ўз домига тортди. У туғилиб ўсган Книттлингендаги лабораториясида яна бир алкимёвий тажриба пайтида портлаш содир бўлиб, лабораторияни ҳам, алкимёгарнинг ўзини ҳам йўқ қилди.
У ҳақида қанча ҳақиқат ва қанча уйдирмалар тўплангани муҳокама қилиш бизга эмас. Аммо замондошлари доктор Фаустнинг фаолиятидан ҳайратда қолганига шубҳа йўқ.
Башоратчилар пайдо бўла бошлади. «Циммер хроникаси»нинг номи ошкор бўлмаган муаллифи 1565 йилда хулоса қилди: "Фауст ўз ҳаётида шунчалик ажойиб ишларни қилганки, улар бутун бир рисола тузиш учун етарли".
Фаустнинг "ҳаёт йўли" талқинларидан қайси бири Гёте учун мавжуд бўлди, биз билмаймиз. Аммо йигирма ёшли шоир ҳали ҳаётининг 57 йилини унга бағишлашини хаёлига ҳам келтирмасдан, ушбу драмага киришади. Фауст нимаси билан бундай қизиқишга сабаб бўлди?
Изланган сарсонликка мубталодир.
Бундан ташқари, Гёте даҳоси Фаустнинг янги талқинларини топди. Аввал табиат сирларини англашни истаган исёнчи, кейин мутафаккир ва олим сифатида талқин қилинди.

Қоғоз боса билмас кўнгил ташнасин,
Тафаккур мифтоҳи китобда эмас.
Ҳаёт асрорига интилган ҳар кас
Уз қалбидан топар сирлар чашмасин

Аммо, энг муҳими, Гёте руҳни иблисга сотиш бўйича битимнинг оқибатлари билан қизиқади. Фауст инсон руҳи эркинлиги учун курашчи сифатида намоён бўлади, унинг йўлини ҳатто Мефистофелнинг ҳийла-найранглари ҳам тўса олмайди. Ва Худо олимнинг руҳини қутқаради.
Шундай қилиб, афсоналарда Фауст бизнинг олдимизда айёр Одиссей сифатида пайдо бўлади, кейин Гёте асарида у Прометейга айланган.
1831 йил июль ойининг ўрталарида, ўлимидан бир йил олдин, шоир достонни ёзишни тугатди, қўлёзмани конвертга муҳрлаб қўйди ва уни вафотидан кейингина очишни ва фожиани нашр этишни васият қилди, бу тез орада амалга оширилди: 1832 йилда иккинчи қисм Сайланма асарларнинг 41-жилдида нашр этилди.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Адабиёт
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase