Абу Муслим
"(...) Саудия Арабистони ва Россиянинг нефт нархи туфайли уруш бошлаш қарори иккала томонга ҳам оғриқли бўлади, жуда катта зиён етказади ва бу урушда кимдир яққол бўлишига ҳеч қандай кафолат йўқ. (...) Саудия Арабистонининг биринчи тажовузкор зарбаси - харидорларга чегирмалар таклиф қилиш ва кранларни очиш нефт нархи пасайиб бораётган шароитларда Россияни музокаралар даврасига ундаши эҳтимоли катта эмас.
Вирусология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги грипп миллий маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Равшан Рахимов Repost учун эксклюзив равишда «Исириқ ёрдам берадими?» деган масалада «i» устидаги ҳамма нуқталарни жойига қўйди, яъни ҳеч бир ноаниқ ерини қолдирмай тўла изоҳлади.
Коронавирус инфекцияси авж олиши Саудия Арабистони ҳукуматини муқаддас жойларга ташриф буюрадиган зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўришга мажбур қилди. Хусусан, ердаги энг муқаддас бино – Каъба ўраб олинди. Айни пайтда диндорлар кўпроқ тегинадиган жойларни тозалаш ва дезинфекция қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
Ҳиндистонда расман коронавирусга чалинганлар сони 115 кшини ташкил этди, деб хабар берди 16 март куни The Hindu. Касаллик юқтириш билан боғлиқ икки ҳолат Махараштра штатида, яна иккита ҳолат Керал штатида ва битта ҳолат Ражастхани штати, Карнатака штати, Телинган штати ва Уттаракханд штатида қайд тилган. Биринчи касаллик юқтириш ҳолати Орисса штатиба қайд этилди.
Саудия Арабистонида ваколатларни суиистеъмол қилиш ва жиноий йўллар билан топлиган пулларни қонунийлаштиришда айблаб 298 киши ҳибсга олинди, хабар қилди душанба куни қироллик коррупцияга карши қўмитаси - «Назаха». Қўлга олинган 219 амалдор орасида 8 киши Мудофаа вазирлиги, 29 киши ИИВ, 21 киши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ва икки нафар судья бор.
Исроилда, Қуддус марказида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар доирасида иккита масжид ёпилди, хабар қилади Al Arabiya шаҳар мусулмонлар жамоати вакилларига ҳавола қилган ҳолда. Маълумки, ал-Ақсо масжиди ҳам ёпилган. Ундан ташкари, яқин жойда жойлашган Қоя гумбази масжиди ҳам ёпилди.
Американингми, Хитойнингми лабораториясидан чиқарилган, «коронавирус» пневмониясига олиб келадиган вирус-мутант, унинг ўзи COVID-19, дунё бўйлаб ғолибона юришини ва жаҳон иқтисодиётини вайрон қилишни давом эттирмоқда.
Коронавирус инфекциясининг пандемияси бизнинг дунёмизни сезиларли даражада ўзгартиришига шубҳа қиладиган одам кам қолган. Юқумли эпидемия мусулмонларнинг диний амалиётига қандай таъсир қилиши ҳақида биз аввал ёзган эдик. Энди COVID-19 глобализмни қандай йўқ қилиши мумкинлиги ҳақида гаплашайлик.
Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди. Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Лабораторияда ишлаб чиқилган антигенлар нафақат организмнинг умумий иммун реакциясини чақиришга қодир, балки заҳарланиш жойида аксил-таналар ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Галилей шаҳри (Исроил, араб. Жалил) МИГАЛЬ илмий-тадқиқотчилик институти ходимлари ихтиро қилган коронавирусдан вакцина барча синов босқичларидан муваффақиятли ўтди.
Пайшанба куни Эрон Халқаро валюта жамғармасига (ХВЖ) янги коронавирусга қарши курашда зудлик билан молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат қилди, ҳукумат томонидан яна 75 киши ўлганлиги маълум қилинди, бу эса мамлакатда вирус тарқала бошлаган кундан шу пайтгача бўлган кундалик энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Қозоғистонда коронавирусга чалинганлик иккита ҳолати тасдиқланди, деб хабар қилди соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов 13 март куни шошилинч ташкил қилинган матбуот анжуманида. Бу ҳақида "Фергана" нашри хабар берди. "Бугун жиддий текширувлардан сўнг биз ижобий натижани олдик. Қозоғистон фуқаролари Германиядан келишган ва уларда коронавирус инфекцияси бўйича ижобий тестлар топилган», - деди Биртанов.