close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коронавирус орқасида ким турибди?

Американингми, Хитойнингми лабораториясидан чиқарилган, «коронавирус» пневмониясига олиб келадиган вирус-мутант, унинг ўзи COVID-19, дунё бўйлаб ғолибона юришини ва жаҳон иқтисодиётини вайрон қилишни давом эттирмоқда.

Соғлом фикрловчи одамларнинг, жумладан, шифокорларнинг тиббиёт статистикасига назар ташлаш, тинчланиш ва ваҳима қилмасликка даъвати эътиборисиз қолмоқда: коронавирус дунёнинг кўплаб мамлакатларида оммавий психоз (руҳий хасталик) учун сабабгина эмас, ҳақиқий когнитив қуролга айланиб, унинг ёрдамида жаҳон иқтисодиёти, стратегик режалар барбод бўлмоқда, келажакда эса, эҳтимол, бутун бошли давлатларни ҳам шу ҳолат кутиб турибди (хусусан, жиддий таҳлилчилардан биронтаси ҳанузгача коронавирус васвасасини ишга туширишдан мақсад АҚШ буюртмаси асосида, жумладан, Ухан шаҳри раҳбарияти ҳам улар қаторига кирадиган «комсомоллар»дан иборат америка агентлари Хитой иқтисодиётини издан чиқариш бўлган тахминни рад қилмади. Васвасини авж олдиришда етакчи роль, табиийки, глобал олигархлар томонидан назорат қилинадиган АҚШ ва Европа ОАВга, шунингдек, уларнинг назорати остида бўлган, куни кеча коронавирус бўйича пандемия эълон қилган (бутун дунё бўйлаб юз мингдан ортиқ киши касалланган ҳолда) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти каби структураларга тегишли бўлиб, бу АҚШга европаликлар олдида ўз чегараларини ёпиб олишга имкон берди. РИА «Катюша» замонавий биологик куроллар ҳамда бошқа ахборот уруши усуллари билан яқиндан таниш бўлган таҳлилчи Константин Царенко қаламига мансуб мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Таҳририят таҳлилчининг фикрига қўшилиши шарт эмас, лекин уни ўқувчиларимиз учун қизиқарли ва уларнинг эътиборига лойиқ деб ҳисоблаймиз:
Ваҳима уруғини сочадиган замонавий вируслар, хусусан, риск гуруҳига мансуб маълум бир кишилар учун COVID-19 пневмониясига олиб келадиган SARS-CoV-2 коронавируси қандай ишлашини тушуниш учун, унга энг яқин мисол – XX аср вабоси деб аталган ОИТСни кўриб чиқамиз. 1969 йил хорижий матбуотда турли ижтимоий гуруҳларга мансуб одамлар орасида «табиий» тарқатиш ҳисобига «вируслардан ҳимоя»ни тартибга солиш тизими ва вирусларни қўллаш стратегиясини ишлаб чиққан Рокфеллердан Соросгача бўлган глобалчилар томонидан молиялаштириладиган қатор марказлардан ахборот «сизиб чиқиши» қайд этилган. Хусусан, гап ОИВ вирусини «Сексни ривожлантиришга инвестиция» лойиҳасининг бир қисми сифатида кўриб чиқадиган Нью-Йоркдаги «Маунт Синай» («Синай тоғи») тиббиёт мактаби ва Оилани режалаштириш бўйича Америка федерацияси ҳақида боради. Бундан келиб чиқадики, СПИД номида «Одам иммунтанқисиги вируси» эмас, бошқача талқин яширинган. Қисқартма жамиятни «заҳарлаш» бошқача жараёнини, аниқроғи Ер аҳолиси сонини тартибга солиш ва дунёга ҳукмронлик қилиш ғояси билан заҳарланган энг бадавлат сулолалар вакилларининг, дунё элитасининг «шизофреник» ниятларини очиб беради. (Олигархлар, сиёсатчилар; банкирлар ва биржачилар; саноат ва ахборот корчалонлари; масалан, Сорос ёки Рокфеллерлар ўзларини элита кланлари ҳисоблайди. Вируслар ишлаб чиқариш каби ҳаракатларни молиялаштирадиган ёки ахборот кўмаги билан қўллаб-қувватлайдиган бу кланлар ушбу геноцидга «Олтин Миллиард» деб «чиройли» ном берган. Механизация, роботлаштириш, биохимия, ахборотлаштириш, ген муҳандислиги, сунъий интеллект жорий қилиш ва ҳ.к. орқали одамлар сонини камайтириш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун дунё элитаси сиёсатчилар ва миллий етакчиларни, турли даражадаги амалдорларни «сотиб олади», улар назорати остидаги мамлакатлар иқтисодиёти ва сиёсий тизимини ўз ғоясини амалга оширишга мослаштиради. Бу ғоя Иккинчи жаҳон урушидан кейин етакчи ғарб мамлакатларининг сиёсатчилари томонидан бир неча марта маълум қилинган. Хусусан, АҚШ президентининг собиқ давлат котиби Генри Киссинджер (Германияда туғилган Хайнц А́льфред Ки́ссингер) ўз чиқишларида тасдиқлаб бўлинган лойиҳа сифатида «Олтин миллиард» ғояси ҳақида гапирган. АҚШ давлат котиби Мадлен Олбрайт (Чехияда туғилган Мария Яна Корбелова) унинг фикрларини такрорлаган.
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, ўта самарали сиёсатчи сифатида тан олинган Маргарет Тетчер (қизлигиа баронесса Робертс) ҳам аҳолини қисқартириш ҳақида фаол гапирган. Ҳозирги замонда сиёсатчиларга қироллик оилалари аъзолари, аристократия ва Рокфеллерлар ёки Ротшилдлар даражасидан паст бўлган ишбилармонлар, масалан, Билл Гейтс каби, одамлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши ва инсониятнинг Ер табиатига зарар етказиши туфайли «ер сайёрасига ачинишади». Биргаликда улар илмий тадқиқотлар ёки "ҳимоя қилиш" ниқоби остида вакциналар яратиш учун янги вирусларни кўпайтириш мақсадида пул сарфлаб, жамғармалар ташкил қила бошладилар. Худди шу каби "табиатда мавжуд бўлишининг ўзига хос хусусияти сифатида ўз ирқига ачиниш" Ғарб дунёси элитаси томонидан молиялаштирилган, АҚШнинг йирик олигархи Генри Форд билан шахсан дўст бўлган Адольф Гитлерда ҳам бор эди. Ҳозирги кунда Ер юзида "ирқий тоза" одамларни қолдириш ғояси Умумийлик, Бир хиллик ва Барқарорлик учун инсон инкубатори ғоясига айланди (масон ва ёзувчи Олдос Хакслининг "Оҳ, ажойиб янги дунё" китобидан Жаҳон давлатининг шиори).
Шундай қилиб, "ОИТС" (ингл.- "AIDS") қисқартмасида "Agent Investment Development Sex" – Сексни Ривожлантиришга Инвестициялар Агенти (вируснинг ўзи) реал ибораси яширинган. Яъни иммунтанқислик (ОИВ) вирусининг ўзи Агентдир. Шундай қилиб, ОИВ Инвестор (вирус яратувчи) топшириғини бажарадиган ва қайта инвестиция қиладиган, яъни одамлар онгида фақат Сексни исташ, лекин оила ва/ёки бола ҳақида хаёлига ҳам келтирмасликни ривожлантириш учун шароитлар яратадиган Агентга эга бўлган инвестициялар объектининг ўзидир деган хулоса келиб чиқади. АҚШнинг ёпиқ лабораториясида яратилган ОИВ вазифаси – улари «даволаш» билан (бу узоқ вақт талаб қилади ва унчалик самарали эмас) ҳолдан тойдирган ҳолда «касал» одамларни касаллик (ОИТС эмас) билан ўлдириш эмас, балки «касалланмаган» соғлом одамларни уларнинг ҳаёт жараёнида «касалланган» одамлар азобини мисол келтириш ҳисобига, соғлом одамларда ОИВ юқтириб олиш ва ОИТСга чалиниш қўрқуви асосида ўлдиришдан иборат. Бу азоб-уқубатлар мисоли дунёвий элиталар томонидан бошқариладиган оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиладиган ахборот бериш характерига эга бўлиб, жисмоний геноцид саналган ҳолда барча одамларни бола туғишга ва оила қилишга олиб келадиган жинсий алоқада бўлишдан сақлайди. Яъни, ОИВ билан касалланиш ва ОИТС юқишидан қўрқиш одамнинг ўзини эмас, балки унинг ҳимоясиз тананинг бир-бирига тегиниш орқали болани туғилишини севиш истагини ўлдиради. Севги бу масъулият, у одамлар танаси бир-бирига тегинганда бир-бирининг олдида мажбурият юзага келадиган, бу пайтда одамлар бола кўриш ва оилали бўлиш табиий вазифасини ўз зиммасига олишга тайёр бўлган ҳолатда рўй беради. Севги, муҳаббатсиз секс – бу масъулиятсизликдир. «Олтин миллиард» лойиҳасида Секс «хавфсиз» бўлиши лозим. Шу сабабли ОИВ яратиш – қуйи-лойиҳа, ОИТС касаллиги рўй бериши – бу ҳам якуний мақсад эмас, вазифа, яъни бола туғилишига олиб келиши мумкин бўлган жинсий алоқалар сонини камайтириш учун лойиҳанинг қуйи-лойиҳаси. Лойиҳа, яъни ОИВ ва ОИТС мақсади бу «Олтин миллиард», юқорида кўрсатилган қуйи-лойиҳалар жараёнлар каскадини (лойиҳаларнинг қуйи-лойиҳалари) яратади. ОИТС турли қитъаларда юз минглаб одамларни эмас, бутун Ер шари бўйлаб миллиардлаб истакларни ўлдиради! ОАВ вазифаси эса шу қўрқувни қўллаб-қувватлашдир. Ҳар бир мамлакатда машҳур одамлардан иборат тизимли ва медиа лоббиси ташкил қилинган бўлиб, улар ОИВ юқтириб олганлар ҳамда эпидемия ва пандемиягача ОИТСга чалинганлар билан муаммолар ҳақида ахборот тарқатишлари лозим. Россияда бундай лобби маркази сифатида Россияни парчалаш бўйича бошқа қуйи-лойиҳа учун энг қулай минтақа сифатида Екатеринбург танлаб олинган (минтақаларнинг марказий ҳокимиятга бўйсунишдан бош тортиши бўйича жараёнлар каскадини бошлаш учун Start up). ОИТС ишининг натижаси сифатида Европа ёки Россиянинг амалда қариб бориш ва йўқ бўлиб кетишини кўрсатиш мумкин бўлиб, бунда маҳаллий миллатларга мансуб аҳоли сони ҳалокатли равишда қисқармоқда, чунки бошқа куйи-лойиҳалар ҳам амал қилади.
Хусусан, ОИВ юқтириб олиш, ОИТС билан касалланиш олдидаги қўрқув билан бирга ўсадиган контрацептивлар бозорининг ўсиш қуйи-лойиҳаси, маҳаллий этник аҳолини унга Осиё ва Африкадан кириб келадиган, бошқа минтақалардан одамларни интегарция қилиш ҳисобига «тозалаш» қуйи-лойиҳаси, жинсий озчиликлар вакиллари ва бир жинслилар ўртасида никоҳлар сони ўсишига ҳамда уларнинг сиёсий электоратда марказлашувига (консерватив қонунларни либерал қонунлар билан алмаштириш учун) олиб келадиган шахсий жинсий эркинликларни ошириш қуйи-лойиҳаси, давлат томонидан исталган пайт оиладан тортиб олиниши ва бошқа, жумладан, бир жинслилардан иборат оилаларга берилиши мумкин эканлиги сабабли бола кўриш истагидан кайтарадиган ювенал юстиция қуйи-лойиҳаси, катталар ва болалар органлари билан савдо қуйи-лойиҳаси, эвтаназия қуйи-лойиҳаси, педофилияни ривожлантириш қуйи-лойиҳаси ва б. Юқорида айтилганларнинг барчаси «Олтин миллиард» лойиҳаси учун ишлайди ва унинг тарафдорлари томонидан молиялаштирилади.
Хитойдан SARS-CoV-2 коронавируси пайдо бўлиши ва у туфайли юзага келган COVID-19 пневмония эпидемияси ОИТС тарқалиш тарихига жуда ўхшаб кетади, фақат кичикроқ кўламда. SARS-CoV-2 – охирги йилларда Хитойда пайдо бўлган ягона вирус эмас. Бироқ айнан уни авж олдиришга қарор қилинди. Шуниси қизиқки, бутун Европа, шунингдек, АҚШ ҳам, юқорида баён қилинган психоз ҳолатида бўлгани каби, миллий сиёсати замонавий фашистларни қониқтирмайдиган Италияга қарши бўлиб олган. Бунда Италияда COVID-19 пневмониясига чалинганлар SARS-CoV-2 вируси ташувчилар билан мулоқот қилмагани ҳақида далиллар кўп. Шунингдек, янги коронавирус ташувчида намоён бўлмаслиги ва бу «соғлом» одамлар билан хавфсиз мулоқот қилиш, яхшиси бу вирунинг асосий ташувчилари сифатида шабҳа қилинадиган сариқ ирқ вакиллари билан мулоқот қилмаслик заруратидан далолат беради. ОАВ сариқ ирқ вакиллари яшайдиган мамлакатлар, БРИКС мамлакатлари иқтисодиётини вайрон қилган ҳолда ксенофобия юзага келтирадиган вирус ахборот ирқий қуйи-лойиҳаси яратади. Жараёнлар каскади ҳаракатда.
«Олтин Миллиард» лойиҳаси одамларнинг ижтимоий фаоллиги, уларнинг мулоқоти жумладан, Секс билан (секс ёки сариқ ирқ билан бирга ишлаш) боғлиқ бошқа вирусли вариацияларни кўзда тутади ва бу оқ ирққа мансуб ўзига тўқ, бадавлат одамларни ксенофоб бўлишга мажбур қилади, Ердаги барча ирқларни ишдан, ижтимоий фаолликдан, халқаро алоқалар ўрнатиш, эркин ҳаракатланиш ҳаёти, оилавий ришталар, оила қуриш, бола туғишдан чалғитади. Жараёнлар каскади аввалроқ кўрсатиб ўтилган қуйи-лойиҳалар тизими каби ишлайди. Қўрқув ва стрессни бартараф қилишнинг ҳар қандай  вариантлари жараёнлар каскадидаги бошқа қуйи-лойиҳалар -  шопингдан тортиб жиғилдон тўлдиришгача, мусиқадан киногача, педофилиядан педерастиягача, шовинизмдан ирқчиликкача бўлган шаҳвоний ҳисларга бутун вужуди билан берилган ҳолда вақт ўтказиш, агрессияни чиқариш ҳисобига амалга оширилади. Юқорида айтиб ўтилганлар ҳозир Ер шарида худди тартибга солинадиган инкубатор сифатида рўй бермоқда ва элитар фашизм УМУМИЙЛИК, БИР ХИЛЛИК, БАРҚАРОРЛИКни назорат қилган ҳолда бу инкубаторни бошқаряпти.
Миллий сиёсатчилар, сайёрамизнинг энг бадавлат одамлари буюртмаси бўйича ва уларнинг назорати остида ўз мамлакатлари етакчилари сифатида ҳаракат қилар экан, ўз давлатларидан одамлар учун улкан инкубаторлар, уларнинг бола туғишини қонунчилик-ахборот, савдо ва тиббий (бозорга вакциналар ва зарарли ГМО маҳсулотлар чиқариш ҳисобига) тизимлари яратади. Инкубаторлар ҳозирда Ер шарида ишлаб турибди ва амалда идеал тизим даражасигача ривожланган. Лекин ҳамма жойда эмас. Чунки инкубатор миллий элиталар хоҳиш-истакларини эътиборга олмасдан мамлакатларни вайрон қилишга йўналтирилади, Латин Америкаси ва Евросиёнинг айрим мамлакатлари (Россия ва Хитой) ўзини қандайдир эплаб турибдики, бу мамлакатларнинг миллий етакчилари ўз электорати манфаатларини кўзлаб, лойиҳалар ва қуйи-лойиҳаларга халал беради. Масалан, ғарб ТМК томонидан вакциналар ва ГМО маҳсулотлар ишлаб чиқаришни чегаралайди. Демак, замонавий коронавируслар генетик танлов асосида номатлуб «оқлар» ва «сариқлар»га зарба бериши лозим. Бунинг учун Пентагон томонидан турли миллат вакиллари генетик материали тадқиқ этилади, дунёни эса АҚШ ва Буюк Британия Мудофаа вазирликларининг биокимёвий лабораториялари қамраб олган. Биз ҳозир Осиёнинг юқори мансабдор сотқинларига компрадорлик ҳисобига Хитойда ҳокмиятни қўлга киритиш имконини берган ҳолда ғарбнинг шарқ элиталарини «Олтин миллиард» лойиҳасига тўлиқ мувофиқ ҳолатга келтиришга уриниш рўй бераётганини кузатяпмиз. Бунинг учун Хитойнинг ғарб мафкурасига қарамлигини юзага келтирган ҳолда, бир пайтлар СССР йўқ қилингани каби, Хитой Халқ Республикаси мафкурасини йўқ қилиш зарур. Шу сабабли «Олтин миллиард» лойиҳаси бир пайтлар СССР йўқ қилингани каби, ХХРни вайрон қилиш қуйи-лойиҳасини ишга туширади. Бунинг учун Ғарб (Атлантика) ва Шарқ (Тинч океани) кучли элиталари Осиё миллий элиталари узил-кесил сотқинлиги ҳисобига ўз ҳаракатларини бирлаштиради, Ер шарида дунё инкубатори учун дунё тартиби ўрнатилиб, бу ерда ҳокимият тепасида фақат ўзининг предтикторлиги (башорат мессияси, барча кулфатлардан ҳимоя қилиш мессияси) ҳақида эълон қиладиган, аслида эса ҳокимиятни тоталитар монополлаштирадиган дунёнинг фашист элиталари ўрин эгаллаган.
Уханда (ХХР) пайдо бўлган коронавирус дунёнинг фашист элиталарига бир пайтлар СССР магазинлардаги тақчиллик, стратегик корхоналарда иш ҳақининг тўланмаслиги, Чернобилнинг вайрон қиладиган қудратини ишга туширгани каби, миллий элиталарнинг ўз халқи олдидаги сотқинлиги ҳисобига мамлакатни сунъий вайрон қилишга қаратилган ҳалокатли оқибатларни ишга тушириш учун зарур. Хитойда ва бошқа мамлакатларда  «минтақалар ўртасида алоқаларни ёпиш» қуйи-лойиҳаси жараёнлар каскадини ишга туширади, унинг энг юқори нуқтасида социалистик Осиёнинг маркази ва янги, тарқоқ, иқтисодий заиф давлат вужудга келиши учун дуёнинг сўнгги социалистик ўчоғи сифатида Хитой мафкураси йўқ қилинади. Ушбу қуйи-лойиҳа ваҳимали қўрқувлар ва сариқ ирққа мансуб жисмоний кучли одамлар ўлдирилиши ҳисобига амал қилади. Бошқа инкубатор-мамлакатларда эса янги коронавирус миллий иқтисодиётларни ва қариялар, заиф одамларни (истеъмол жамияти тизимида тўлов лаёқатига эга бўлмаган одамлар) – шу билан бир пайтда, анъанавий (консерватив) қадриятлар соҳибларини ўлдириши лозим. Вирус, дунё элиталарига тегишли бўлган ТМК иқтисодиёти билан рақобат қиладиган кучли миллий иқтисодиётларни вайрон қилиб, юридик эмас, амалда тезда сўнади, чунки COVID-19 касаллиги ва навбатдаги SARS-CoV-2 вирус қуйи-лойиҳаси устида ишламай қўяди. Ахборот муҳити сўнишига мисоллар кўп, чунки ҳали SARS-CoV-2 гача ҳам бошқа коронавируслар бўлган, улар инсоният социумида умрбод «прописка»дан ўтган.
Биз жамиятни рақамлаштириш (инкубация қилинадиганлар ҳаракатларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш) ёки уни вакцинация қилишни (унинг ёрдамида бола туғиш назорат қилинади ва вируслар юқтирилади) фашистча «Олтин миллиард» лойиҳасига олиб борадиган қуйи-лойиҳалар эмас, неъмат сифатида қабул қилиб, амалда тоталитар дунё тартибига қаршилик қилмай қўйганмиз. Шундай бўлсада, айрим жиҳатлар инсонлар жамиятини бой сулолалар элитаси томонидан бошқариш борасида бошқа жиҳатлар билан чатишиб кетади. Россия – Ер шаридаги глобал фашизм таҳдид солаётган барча тамаддунлар ўчоғидир. Барча ўқувчилар ўз оилаларида, яқинлари орасида, меҳнат жамоаларида замонавий дунёда фашизм нима эканлигини, ўзини унинг доирасида ҳамма нарса, ҳатто босиб олинган ҳудудларда геноцид қилиш ҳам мумкин деб ҳисоблайдиган мессия ғояси билан «заҳарлайдиган» (насронийликда бундай «мессия» деб антихристга айтилади) дунё сулола кланларининг саъй-ҳаракатларида намоён бўлишини тушунтиришлари зарур. Улар УМУМИЙЛИК, БИР ХИЛЛИК, БАРҚАРОРЛИК шиори ортига яширинади, тартибсизлик ва шиор бизга сиёсий, ижтимоий-маиший, диний қарашлар орқали таъсир кўрсатиб, террор ва геноциддан фойдаланади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин бир тизим бошқа тизимга қарши бўлган, янги, Совуқ уруш келди ва СССР дунё тартиби фашистларига мағлуб бўлиши билан якун топди. Шарқ ва Ғарб ўртасида, Евросиё марказида жойлашган СССР ўзининг миллий сиёсий етакчилари сотқинлиги сабабли ютқазди. СССР тимсолида Евросиё марказининг йўқотилиши билан Ғарб учун бу ерда Хитой шарқ тамаддунининг таянчи бўлган Шарқ томон «ғолибона» йўл очилди. СССР парчаланиб кетганидан сўнг, Ғарбий элиталар Хитойга моддий бойликка (куч ва капитал) қизиққан миллий элиталарни яратиш учун пора беришни бошладилар. Кўринишидан, ХХРда ҳамкорлик доиралари шакллантирилган ва энди душман ХХР кучида ислоҳотчиларни (компрадор лоббистларни) кучайтириб, бир пайтлар СССРда бўлган билан бир хил шароитларни яратиш учун ХХРга қарши ахборот қуроллари (оммавий ахборот воситалари орқали) ва бактериологик қуролларни (вируслар орқали) ишлатмоқда.
Агар бизнинг сиёсий етакчиларимиз трансмиллий фашистларнинг режаларида қатнашмаса ва ўз мамлакатининг манфаатларини ҳимоя қилса, ўзини зомби қилишдан уйғониши, элита касалликларидан халос бўлиши, оилавий ва анъанавий қадриятларни қўллаб-қувватлаши ва дунё фашизмининг барча кичик лойиҳаларини блокировка қилиши, шу билан унинг асосий лойиҳаси - "Олтин миллиард" лойиҳани барбод қилиши керак.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase