close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
22.03.2022 11:59

Москванинг Тверской суди душанба куни Meta ни экстремистик ташкилот деб тан олди ва унинг Россиядаги фаолиятини тақиқлади, деб ёзади УНН BBC га таяниб.

21.11.2021 05:02

«Блокировка қилиниш ва ўн миллионлаб фойдаланувчиларни йўқотиш хавфи остида америка ижтимоий тармоқлари ҳозирча собиқ совет авторитар режимларини қониқтирадиган олтин оралиқни топишга уринмоқда», - деб ёзади журналист Эммануэл Гриншпан Le Monde нашрида.

29.08.2020 14:36

Ҳиндистоннинг Facebook бўлинмаси топ-менежери исломни ҳақоратлайдиган «пост» ўртоқлашганидан сўнг компаниянинг мусулмон ходимларидан узр сўради.

10.07.2020 19:58

АҚШда Facebook ижтимоий тармоғига бойкот эълон қилиш ташаббускорлари буни келажакда ҳам давом эттириш ниятида, чунки ижтимоий тармоқ Америка инсон ҳуқуқлари ташкилотлари талабларини бажаришдан бош тортмоқда. Free Press пресс-релизида айтилишича: " Facebook бизнинг талабларимизни жиддий қабул қилмагунча биз бойкотни кенгайтиришда давом этамиз".

21.06.2020 05:32

Facebook и Twitter Қўшма Штатлардаги норозилик намойишларига чет элликлар аралашувини топа олмади, деб айтди ушбу онлайн платформалар вакиллари разведка бўйича вакиллар палатаси қўмитасида бўлиб ўтган ишни кўриб чиқишда. Аввалроқ АҚШ бош прокурори Уильям Барр АҚШдаги норозилик намойишларига "хорижий аралашув" ҳақида баёнот бериб, маълум бир давлатни айбламаганди.

11.05.2020 22:37

Facebook фойдаланувчилари ушбу ижтимоий тармоқ жангчилар томонидан Рейхстаг узра ўрнатилган Ғалаба байроғи расми бўлган постларни ўчириб ташлашидан шикоят қилдилар. Фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, нейротармоқ «хавфли одамлар ва ташкилотларга нисбатан жамият меъёрларини бузганлиги» сабабли хабарларни блокировка қиляпти.

04.07.2019 07:27

Кеча, Facebook ва унга тегишли бўлган Instagram ижтимоий тармоғи ишида узилишлар кузатилди. Фойдаланувчилар фотосуратлар юклашнинг имкони бўлмаётганидан шикоят қилишди. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда Facebook нинг ўзида ҳам расмларни кўриш имконсиз эканлигидан шикоят қилган. Фойдаланувчилар шунингдек, WhatsApp да аудиоёзувлар, расмлар ва тарихдан фойдаланиш имкони йўқлигини хабар қилган.

29.05.2019 01:59

Рамазон кунлари Facebook компанияси YouTube видеохостинги ва ижтимоий тармоқ сайтларида Яқин Шарқлик фойдаланувчилар томонидан ўтказилаётган вақтнинг жиддий ўсганлигини қайд этди ва бу борада ўзининг хурсандлигини яширмаяпти. Хусусан, рўза пайтида Яқин Шарқлик фойдаланувчилар кўрсатилган сайтларда умумий ҳисобда одатдагидан 58 миллион соат кўпроқ вақт ўтказмоқда, деб хабар беради Associated Press агентлиги Facebook минтақавий офиси директори Рамез Шехадийга ҳавола қилган ҳолда.

03.02.2019 17:24

Facebook ва Twitter компаниялари ўз ижтимоий тармоқларидан Эрон ҳукумати манфаатларини илгари суриш бўйича яширин кампания олиб борган аккаунтларни ўчириб ташлади. Facebook киберхавфсизлик масалалари бўйича раҳбари Натаниэл Глейчернинг хабар беришича, умумий ҳисобда бир қатор мамлакатларда Эрон манфаатларини илгари суриш учун ташкил қилинган 780 дан ортиқ аккаунт, саҳифа гуруҳ блок қилинди.

18.01.2019 08:42

Facebook Россия билан боғлиқ 500 дан ортиқ саҳифани ўчириб ташлади – уларнинг орасида 289 саҳифа ва 75 аккаунт, ижтимоий тармоқнинг таъкидлашича, Sputnik Россия давлат ахборот агентлиги ходимлари томонидан бошқариларди. Бу саҳифалар мустақил янгиликлар нашрлари ниқоби остида беркинган бўлиб, Марказий ва Шарқий Европа, Болтиқбўйи, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун мўлжалланганди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase