Ал-Ақсо масжидида 100 мингдан ортиқ мусулмон Ҳайит намозини ўқиди
Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида 100 мингдан зиёд мусулмон Ҳайит намозини ўқиди. Қуддусдаги Исломий Вақф идораси хабарига кўра, мусулмонлар байрам намозини ўқиш учун масжидга ташриф буюрган.
Исроилнинг Лод шаҳри мэри шаҳар устидан назорат тўлиқ йуқотилгани ҳақида баёнот берди
Шу муносабат билан у мамлакат ҳукуматига мурожаат қилиб, шаҳарга армияни киритиш ва комендатлик соати жорий қилишга чақирди. Яҳудийлар ва араблар тўқнашувини у фуқаролар уруши деб атади ҳамда улар, машиналар ва ибоатхоналарга ўт қўйилаётгани ҳақида хабар қилди.
Исроил ҳарбийлари фаластинликларнинг 2 мингга яқин дарахтларини кесиб ташлади
Ҳарбийлар зайтунзорлар «С ҳудуди»да жойлашган эканини баҳона қилди. Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилда Селфит шаҳри ҳудудида фаластинликларнинг икки мингга яқин зайтун дарахтини кесиб ташлади. Бу ҳақида «Анадолу» агентлигига Дейр Баллут тумани муниципалитет раҳбари Яҳё Авде маълум қилди.
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) фаластинликлар курашига зарар етказмоқда, деди Фаластин президенти Маҳмуд Аббоса
"БААнинг Фаластин ерларини босиб олишга (аннексияга) қарши чиқаётган муваффақиятли мамлакат сифатида кўрсатишга уринишлар бўлди. Гўёи фаластинликлар муаммоси фақат аннексиядан иборатдек. Буни Фаластин курашига берилган зарба деб қабул қиламиз", - дейди Фаластин раҳбари.
Исроил ҳарбийлари фаластинликларнинг 100 та уйини бузмоқда
Исроил булдозерлари юзлаб аскарлар ва полиция қуршовида Фаластиннинг Сур Бахер қишлоғида ажратиш девори яқинидаги Вади ал-Хуммус ҳудудида 100 та уйни бузиб ташлаш учун етиб келди. Исроил ҳарбийлари фаластинликлар қаршилиги ва халқаро танқидга қарамасдан, уйларни бузишга киришди. Исроил бу уйлар фаластинликлар «апартеид девори» деб атайдиган ажратиш тўсиғига жуда яқин жойлашган ва шу сабабли «хавфсизликка таҳдид» солади деб ҳисобламоқда.
Исроил бир кун ичида рекорд миқдорда фаластинликлар уйини бузиб ташлади
БМТ вакилининг сўзларига кўра, 29 апрелда исроилликлар томонидан 2009 йилдан бошлаб ҳисоблаганда фаластинликларнинг энг кўп сонли уйлари бузиб ташланди, деб хабар беради The National. Босиб олинган Шарқий Қуддасда Исроил қўшинлари томонидан бир кун ичида бузиб ташланган фаластинликларнинг уйлари сони 29 апрел куни, 31 та бино бузиб ташланганда энг юқори кўрсаткични ташкил қилди, деди БМТ Яқин Шарқда тинчли жараёни бўйича мувофиқлаштирувчиси.