Исроил ҳарбий суди уйларни бузиб ташлаш ҳақида қарор чиқарди ва уйларни бузиш учун энг охирги муддат сифатида душанба кунини белгилади. Фаластинликлар бу Ғарбий соҳил бўйлаб юзлаб километр масофага чўзилган девор яқинидаги бошқа шаҳарларда ҳам худди шундай ҳаракатлар бошланиши учун хавфли сабаб бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда.
Фаластин аҳолиси Исроилни халқаро қонунчиликка кўра ноқонуний саналган аҳоли пунктларини янада кенгайтириш учун баҳоналарни қалбакилаштиришда айбламоқда.
Al Jazeera мухбири Роб Матесоннинг воқеа жойидан билдирган сўзларига кўра, фаластинликлар учун бу «қайғули ва ғамгин кун»дир. «Биз қўшни бино томонидан жуда қаттиқ овозлар эшитяпмиз, унинг томи экскаватор ёрдамида бузилмоқда, ваҳоланки ушбу тонггача бу бинода иккита оила яшарди», - ҳикоя қилади журналист.
Исроил ҳарбийлари фаластинликларнинг 100 та уйини бузмоқда
Исроил булдозерлари юзлаб аскарлар ва полиция қуршовида Фаластиннинг Сур Бахер қишлоғида ажратиш девори яқинидаги Вади ал-Хуммус ҳудудида 100 та уйни бузиб ташлаш учун етиб келди. Исроил ҳарбийлари фаластинликлар қаршилиги ва халқаро танқидга қарамасдан, уйларни бузишга киришди. Исроил бу уйлар фаластинликлар «апартеид девори» деб атайдиган ажратиш тўсиғига жуда яқин жойлашган ва шу сабабли «хавфсизликка таҳдид» солади деб ҳисобламоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси