close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Жума, Дек 23 2022

Афғонистон ҳукумати сешанба куни бутун мамлакат бўйлаб аёллар учун университетда таълим олишни тақиқлади. Кўпчилик кузатувчиларга кўра, Толибон "ўзининг ҳақиқий қиёфасини кўрсатмоқда" ва 90-йиллардаги каби муросасиз бўлиб, афғон аёлларининг таълим ва эркинлик ҳуқуқини бостиришда давом этмоқда.

Пайшанба, Дек 22 2022

Кремл пропагандаси Украинага Америка Patriot ҳаво мудофаа тизимларини етказиб бериш ҳақидаги хабарни оғриқли қабул қилди. РосТВ Путиннинг улкан муваффақиятсизлигини тан олди: "Биз нимага қарши курашдик"

Сешанба, Дек 20 2022

Эскирган хариталар, очиқ канал музокаралари, бажариб бўлмайдиган буйруқлар, қобилиятсизлик ва чалкашлик - The New York Times тергови Россия ҳарбий муваффақиятсизлиги сабабларини очиб беради.

Якшанба, Дек 18 2022

Марокашнинг 2022 йилги жаҳон чемпионатидаги мисли кўрилмаган ўйини Франциядан ярим финалдаги мағлубият билан якунланган бўлса-да, ал-Аюн шаҳридаги саҳаравийлар байроқларни силкитиб, машиналарда айланиб, хурсандчиликдан бақириб кўчага чиқишди. Бу Марокаш расмийлари кутган байрамлар эмас эди.

Душанба, Дек 12 2022

Туркия нафақат Москвадан газга янги чегирма, балки Анқарага етказиб берилган ёқилғи учун ҳам пул олмоқчи.

Душанба, Дек 12 2022

23 ёшли Муҳсин Шакарий Теҳрондаги кўчаларни тўсиб қўйганликда ва "Басиж" ҳарбийлаштирилган гуруҳ аъзосини пичоқлаганликда айбланган. Европада фаолнинг қатл этилиши қораланди.

Якшанба, Дек 11 2022

Фаластиннинг "Арслон уяси" қуролли гуруҳи чоршанба куни ўз жангарилари эрта тонгда Исроилнинг Наблус эски шаҳарига босқинини муваффақиятли қайтарганини маълум қилди.

Якшанба, Дек 11 2022

Путин  қачон ҳақиқатни айтаётганини ва қачон ёлғон гапираётганини қандай тушуниш мумкин? У гапирганда, деярли ҳар доим ёлғон гапиради ва одатда ёлғон гапира олмаганида ҳақиқатни айтиб қўйади.

Жума, Дек 09 2022

Ислом Республикаси "одоб-ахлоқ полицияси" тимсолида инқилобий меросдан воз кечади

Жума, Дек 09 2022

Ўткан куни Марокаш термасининг Испания термаси устидан қозонган ғалабаси араб дунёсининг деярли асосий воқеасига айланди.

Пайшанба, Дек 08 2022

Эрон давлат ОАВларининг ёзишича, мамлакат бош прокурорининг одоб-ахлоқ полициясининг келажаги ҳақидаги баёноти нотўғри талқин қилинган: у гўёки бу муассасани бутунлай тарқатиб юбориш ҳақида эмас, балки фақат ташкил қилинадиган кўча патруллари сонини камайтириш ҳақида гапирган.

Душанба, Дек 05 2022

Эронда бир неча ойдан бери давом этаётган диний тузумга қарши оммавий норозилик намойишлари фонида BlackReward хакерлар гуруҳи Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) қўмондонлигига юборилган махфий маълумотларга эга бўлган бюллетенларни тутиб олди ва оммага эълон қилди.

Шанба, Дек 03 2022

Уйғурлар туркийзабон мусулмон халқ, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги асосий этник гуруҳ ва туб аҳоли. Сўнгги ўн йил ичида Хитой ҳукумати АҚШ ва бошқа давлатлар геноцид деб таърифлаган "терроризмга қарши кураш номи билан" уларга қарши репрессия кампаниясини бошлади. БМТ Хитойнинг инсониятга қарши жиноятлари масаласини кўтармоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase