Туркия яна Кремлга босим ўтказа бошлади ва "Gazprom"дан нафақат газга янги чегирма талаб қилди, балки аллақачон етказиб берилган ёқилғи учун пулни қайтаришга ҳаракат қилмоқда.
Bloomberg журналистларининг аниқлашича, Европага газ етказиб беришни тўхтатгандан сўнг Москванинг энг йирик газ мижозига айланган Туркия Кремлдан янги имтиёзларни талаб қилишда давом этмоқда.
Туркиянинг талаби Анқара учун газ нархи зудлик билан 25 фоизга пасайтирилишидан иборат. Бундан ташқари, туркиялик музокарачилар чегирма таъсирини нафақат келгуси етказиб беришларга, балки етказиб берилган газ учун аллақачон амалга оширилган тўловларнинг бир қисмига ҳам кенгайтирмоқчи. Россия Федерациясидан йилига қарийб 30 миллиард куб метр газ сотиб олган ва бу типорт билан эҳтиёжининг қарийб 50 фоизини қоплайдиган Туркия, амалда Газпромдан 2022 йил бошидан бери олинган газ учун пулни қайтаришни талаб қилмоқда.
Bloomberg таъкидлашича, агар келишувга эришилса, келгуси йил учун ҳақиқий чегирма кўрсатилган 25% дан юқори бўлиши мумкин.
Анқара муқобил таклиф сифатида Москвага газ учун тўловларни 2024-йилгача кечиктириб, тахминан бир йил давомида умуман газ тўламасликни таклиф қилди.
Сиёсий экспертлар Туркиядаги сайловлар арафасида Эрдўған ўз рейтинги ва машҳурлигини мустаҳкамлаш учун электр ва газ нархининг кўтарилишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидламоқда. Бундай ҳаракат Туркиядаги сайловчилар чўнтагига жиддий зарба бераётган мамлакатдаги инфляция даражасини пасайтиришга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг газ шантажи барбод бўлган эди: Европа ёқилғи билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш йўлларини топди.
Bloomberg Туркиянинг Россияга босим ўтказиш нияти ҳақида билиб олди: Эрдўған Москвадан пул ундирмоқчи
Туркия нафақат Москвадан газга янги чегирма, балки Анқарага етказиб берилган ёқилғи учун ҳам пул олмоқчи.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси