close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сиёсий Ислом ва замонавий дунёда унинг қонунийлик муаммоси

Россия Ислом қўмитаси раиси Ҳайдар Жамолнинг Ислом жамиятлари 24-халқаро конгресс сессиясидаги маърузаси (30.11.2015). Маъруза мавзуси: "Сиёсий Ислом ва замонавий дунёда унинг қонунийлик муаммоси".

Россия Ислом қўмитаси раиси Ҳайдар Жамолнинг Ислом жамиятлари 24-халқаро конгресс сессиясидаги маърузаси (30.11.2015). Маъруза мавзуси: "Сиёсий Ислом ва замонавий дунёда унинг қонунийлик муаммоси".

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номидан!

Маърузам "Сиёсий Ислом ва замонавий дунёда унинг қонунийлик муаммоси" деб номланади. 1945 йилдан, икки жаҳон уруши тугаганидан кейин, дунёда секуляр (дунёвий) тартиб ўрнатилди. У янги сиёсий қонунийлик меъёрини жорий қилди, яъни сиёсий режим умумий дунёвий либерал тузилмага мос келмаса, ноқонуний деб ҳисобланади. Агар режим ушбу тузилмага мос келса, ҳатто унинг бошида разил одамлар бўлса ҳам, қонуний деб қабул қилинади. Бу меъёр секуляризмдир. Секуляризм нима? Бу фақат динни давлатдан ажратиш ёки атеизмнинг бир кўриниши эмас. Биз секуляризмни динни тизимнинг бир қисмига айлантириш сифатида тушунамиз, бу ҳолатда дин ўзининг асосий моҳияти — нажот воситаси сифатидаги моҳиятини йўқотади. Масалан, Ватикан энди жаҳон жамияти қурилмасининг бир бўлагига айланиб қолди, ва бас.

Шу нуқтаи назардан, Ислом сиёсий субъект сифатида либерал дунё тартиби билан ҳеч қандай муросага кела олмайди. Ислом Руҳнинг объектив табиатига ишонади, бу эса уни жаҳон тизимига қўшилишга мажбур қилиб бўлмайдиган мустақил моҳиятга эга қилади. Шу боис либерал дунё тартиби Исломни диннинг ҳақиқий моҳияти сифатида тушуниш ва қабул қилишдан йироқдир.

Ҳозирда инсоният чуқур сиёсий ва иқтисодий инқироз ҳолатида. Бу инқирознинг икки асосий сабаби бор. Биринчидан, инсониятнинг 80 фоизи либерал дунё тартибига норози. Улар бу тизимнинг бир қисми эканини қабул қилмайди. Бу 80 фоиз одамлар ҳеч қандай ҳуқуққа эга бўлмаган "жаҳон кўчаси"ни ташкил қилади. Инқироз чуқурлашмоқда, ва ўрта тоифа одамлари ҳам бу жараёнда четга сурилиши мумкин. Бедарчилик ўсиши инқирозни янада кучайтириб, бир-бирини қўллаб-қувватлайди.

Иккинчи томонидан, либерал дунё тартиби бутун дунё бўйлаб ҳарбий йўл билан устунлигини ўрнатмоқда. У мусулмонларнинг позицияларини қабул қилмайди ва уларнинг шахсийлигини йўқ қилишга интилади. Мусулмонлар қаршилик кўрсатади, дунё тартиби эса уларни жазолайди. Мусулмонларнинг қаршилигига илгари "антиколониал кураш" деб қаралган бўлса, эндиликда уни "терроризм" ёки "экстремизм" деб аташмоқда. "Ислом таҳдиди" бренди орқали Ислом қораланмоқда, мусулмонлар ўзларини оқлашга мажбур бўлмоқда.

Биз, мусулмонлар, нима қилишимиз керак? Биз аҳволи заиф бўлган 80 фоиз инсонлар учун намуна бўлишимиз ва уларнинг жаҳон тизимига қарши курашида пешқадам бўлишимиз керак. Барча норозилик кучларини жалб этмасак, ўз сиёсий қонунийлигимизни қайта тиклаш имкони бўлмайди. Халифатнинг йўқ қилиниши билан Ислом қонунийлиги чегараланган ва қораланган. Шунинг учун биз фақат диний ҳамжамият эмас, балки барча протест кучларнинг етакчисига айланишимиз керак.
Аллоҳу акбар!

Ҳайдар Жамол (2015 йил)
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Ўрта Шарқда тинчлик йўқолмоқда...
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase