close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
11.12.2018 07:49

Филиппинлик имом Бедеджим Абдулла велосипед спорти ва маунтинбайк билан шуғулланишни ёқтирарди ва уни тез-тез жонажон шаҳри Багио кўчаларида «икки оёқли тулпор» минган холда кўриш мумкин бўларди. Бироқ маҳаллий аҳолига 53 яшар имом-келосипедчи асосан ўзининг панд-насиҳатлари ва ислом ҳақида маърузалари билан эсда қолди.

10.12.2018 18:15

Ислом Конференцияси Ташкилотига аъзо давлатлар, инсониятга фоний ва боқий дунёдаги ҳаёт ўртасида уйғунликка эришилган ва билим имон билан уйғунлашадиган, универсал ва ҳар томонлама ривожланган тамаддун берган, Аллоҳ томонидан яратилган умматларнинг энг яхшиси сифатида ислом дунёсининг маданий ва тарихий миссиясини ҳамда ислом дунёси қарама-қарши тенденциялар ва мафкураларда ўралашиб қолган инсониятга йўл кўрсатиш,

10.12.2018 08:45

Охирги ўн йилликларда фан-техника соҳасида эришилаётган ютуқлар билан боғлиқ ахлоқий мураккаб масалалар (дилеммалар), хоҳ диний, хоҳ дунёвий жамият бўлса-да, ҳар қандай кўринишдаги жамиятга даҳл қилмоқда. "Бунда биоахлоқ (биоэтика) соҳасидаги секуляризация ҳодисаси биоэтика борасидаги баҳс-мунозараларда устунлик қилмоқда. 

10.12.2018 08:35

Қишнинг совуқ тонги, 1925 йил 7 декабр куни эрталaб бир гуруҳ миршаблар Истамбулнинг энг кўҳна туманларидан бири ҳисобланган Фотиҳдаги бир уй эшигини қоқдилар. Эшикни қари аёл очди ва махсус полиция кийимини кийган кишиларни кўриб ҳайрон қолди. “Биз Атиф Хўжани излаяпмиз”, деди миршабларнинг бири. “У биз билан бирга маҳкамага бориши керак”, деб қўшимча қилди бошқаси.

10.12.2018 06:23

Исломни инсонларнинг ички ва ташқи муаммоларини ҳал қила оладиган, ҳаёт қийинчиликларини енгиллаштирадиган универсал, юқори аниқликдаги аппаратурага қиёслаш мумкин. Мусулмонларни эса, ушбу аппаратура билан фойдаланишни ўргатувчи йўриқномага эга бўлган одамларга ўхшатиш мумкин.

09.12.2018 17:39

Динимиз кишиларни юксак ахлоқ, чинакам инсоний фазилатларга тарғиб қилиш баробарида кичикларга раҳм-шафқатли, марҳаматли бўлишга, ҳаттоки ёш болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам ҳимоя этишга чақиради. Пайғамбаримиз (у зотга Аллоҳнинг саломи бўлсин) "жаннат райҳонлари" деб эъзозлаган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари исломиятда ҳар томонлама муҳофаза этилгандир.

09.12.2018 17:31

Хитой давлат газетаси The Global Times мусулмон уйғурларни оммавий равишда қўлга олиш амалиётини ҳимоя қилишга уринди, лекин бунда қўпол хатога йўл қўйди. Газета ва Хитойнинг АҚШдаги элчиси маълум қилишича, уйғурларни «нормал» одамларга айлантиришга ҳаракат қилинмоқда – бу изоҳ глобал миқёсда кучли норозиликларга сабабчи бўлди.

09.12.2018 17:27

Туркиянинг Кутахя шаҳрида Қуръон ўрганиш бўйича ғайриодатий тўгарак фаолият кўрсатади – машғулотлар имо-ишоралар тилида олиб борилади, деб хабар беради Yeni Şafak. Қуръон ўрганиш бўйича аёлларнинг «Йенидоган» курсларида бир неча йил давомида кўзи жиз ва кўр одамларни ўқитиш Брайл шрифти ёрдамида амалга оширилади. Кар ёки эшитиш қобилияти паст бўлган ўқувчилар Муқаддас Қуръонни имо-ишоралар тиллари ёрдамида ўрганиши мумкин.

09.12.2018 04:56

Инсон организми нимадан ташкил топган бўлса: органларнинг турли тизими, пай, ҳужайралар, молекулалар – барчаси аниқ бир тартиб ва ритм(маром)да ишлайди. Ушбу ритм туғма табиийликка қанчалик яқин бўлса, организм шунчалик мўтадил ва вазминдир. Бу ритм инсон миясининг миллионлаб электр импульсларини стабиллаштиришида, асаб тизимига юборилган маълумотларни бошқаришида ва ташқи муҳитдан маълумот олиш усулларини назорат қилишида катта ўрин тутади.

09.12.2018 04:47

Москва ва бутун Русь Патриархи Кирилл Россия мусулмонлар диний идораси раҳбари Талғат Тожуддинни I даражали Шон-шараф ордени билан тақдирлади. Мукофотлаш тантанали маросими пайшанба куни Москвадаги патриарх қароргоҳида Россия динлараро кенгашининг ушбу ташкилоти 20 йиллигига бағишланган мажлис олдидан бўлиб ўтди.

09.12.2018 04:42

Эрон пойтахти Теҳрон ҳар йили 25 сантиметрдан чўкиб бормоқа. Бу ҳақида Nature журналида чоп этилган эронлик олимлар мақоласида гапирилади. 2013-2017 йилларда сунъий йўлдошдан олинган суратларни ўрганиб, эронлик олимлар  Теҳроннинг айрим марказий туманлари ва шимолий-ғарбий томондаги ерлар йилига 25 сантиметрга чўкмоқда деган хулосага келди.

08.12.2018 17:06

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг энг яқин ёрдамчиси ва маслаҳатчиси, Reuters агентлигининг хабар берган манбаларига кўра, қиролликда аёллар ҳуқуқлари учун курашган сиёсий фаоллардан ҳибсга олинган камида биттаси қийноққа солинишини шахсан назорат қилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase