Салам савдоси ҳақида
Салам савдосида мол насия, унинг пули эса нақд бўлади. Яъни, савдо сотувчининг қўлида бўлмаган мол устида амалга оширилади. Салам савдосидан бошқа савдода молни насия қилиш мумкин эмас. Салам савдоси туфайли сотувчининг маблағга бўлган эҳтиёжи қопланса, харидорнинг ўзига керак молни арзонроқ ва керакли вақтда олиш имкони яралади.
Музораъа ҳақида
“Музораъа” деганда ердан олинадиган ҳосилнинг бир қисмига шерик бўлишга келишиш тушунилади. Бу келишув ер экин экишга яроқли бўлганда, томонлар (ер эгаси ва деҳқон) озод, балоғатга етган, ақлли бўлганларида, ерга нима экишни (буғдой, арпа, шоли каби) ва уруғнинг кимдан бўлиши айтилганида, тарафларнинг улушлари аниқлаб олинганида, деҳқонга ерга ишлов бериш имкони берилганда ва келишув муддати аниқлаб олингандагина кучга киради.
Музораба ҳақида
“Музораба” деганда бир кишидан маблағ, иккин-чисидан хизмат бўлишини шарт қилиб, топиладиган фойдага шерик бўлиш учун тузилган келишув тушуни-лади. Мол эгасини “Роббил мол”, ишчини эса “музориб” дейилади.
Даъво ҳақида
Қозининг олдида бировда ўзининг ҳақи борлиги тўғрисида хабар бериш даъводир. Мисол учун Содирнинг “Аҳмад мендан қарздор, унда менинг 10000 сўм ҳақим бор”, дейиши даъво ҳисобланади. Бу ҳолатда Содиқ даъвогар, Аҳмад эса даъво қилинган шахс ҳисобланади.
Касал кишининг намози
Бемор тамоман туролмаса ёки қаттиқ оғриқ туфайли туриши қийин бўлса, ёхуд касаллигининг кучайиши ва узоққа чўзилишидан қўрқса, намозини ўтириб, руку ва сажда қилган ҳолда ўқийди. Ўзига энг қулай шаклда ўтиради. Булардан бошқа ҳолларда кучи етганича тик туриб ўқийди.
“Ов” деганда икки нарса - овлаш амали ва овланадиган ҳайвон тушунилади. Қўлга ўргатилмаган ҳайвонни ҳийла билан тутиб олиш ов дейилади. Овланган нарса ҳалол бўлиши ҳам, ҳаром бўлиши ҳам мумкин.
Йўқолган киши
Яқинлари иложи борича излаб, қаердалигини, ўлик-тириклигини билиб бўлмаган киши йўқолган ҳисобланади. Бундай кишининг хотини бировга тегмайди, моли фарзандларига тақсимлаб берилмайди ва тузган ижара каби шартномалари бекор қилинмайди. Чунки ўлими ноаниқ бўлгани учун ўз мол-мулкига нисбатан тирик одамнинг ҳукмида бўлади.
Гувоҳлик китоби
Гувоҳлик бировнинг бошқада (масалан, Салимнинг Ҳакимда) ҳақи борлиги тўғрисида хабар беришидир.