Россиянинг Винница марказига шафқатсиз ҳужумидан сўнг, жаҳон матбуотида Украинанинг Россия Федерациясини терроризмнинг давлат ҳомийси сифатида тан олиш талабини қўллаб-қувватловчи овозлар эшитилди.
Ғарбнинг нуфузли нашрлари Винницага ракета ҳужумини Украинанинг йирик шаҳарларидаги, шу жумладан Николаевдаги фуқаролик нишонларига қилинган бошқа ҳужумлар билан боғлайди ва нима учун Россия Федерацияси ракета террори стратегиясида ўз ҳаракатларини икки баравар ошираётганини таҳлил қилади.
«НВ» Винница Марказий туманига ҳужумидан кейин жаҳон оммавий ахборот воситаларининг сўнгги материалларидан парчалар йиғди.
The New York Times газетасининг таъкидлашича, Винницага ракета ҳужуми Россиянинг "фронт чизиқдан узоқда жойлашган тинч аҳоли нишонларига" зарбалари сериясининг янги эпизодига айланди. Нашр ҳужумнинг катталигини таъкидлаб, ғарблик ўқувчиларга шаҳар "сокин вилоят марказининг одатий намунаси" эканлигини ва зарба савдо майдони, рақс студияси, тўй маросими саройи ва " мактаб альбомлари чиқарадиган фотостудия"га зарар етказганини батафсил тушунтиради. Нашр журналистлари ҳужум жойига туташган Винница РАГСА ходимларига таяниб, 14 июль куни у ерда 200 га яқин туғилиш ва никоҳни қайд этиш режалаштирилганини айтишди. Ҳозир марказий зал шиша парчалари билан тўлиб кетган ва кеча янги турмуш қурганлар ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш овозини эшитиб, шошилинч равишда эвакуация қилишга мажбур бўлишди. Нашрнинг таъкидлашича, зарба "ўнлаб йиллар давомида маҳаллий аҳоли ташриф буюрган" маиший ҳаёт уйини, шунингдек, "бир неча авлод ўсмирлар қулоқлари тешилган сирғалар дўкони"ни вайрон қилган.
«Россия Украина шарқидаги ерларни босиб олиш тезлигини калтакланган ҳарбий қисмларни қайта тўплаш орқали тўхтатди, бироқ Москва унинг узоқ масофага мўлжалланган қуроллари арсенали жанг майдонидан узоқда тинч аҳоли ва ҳарбий нишонларга ўлим ва вайронагарчилик келтириши мумкинлиги ҳақида ҳар куни эслатиб ўтмоқда», - деб ёзади NYT босқинчиларнинг жорий стратегияси ҳақида. Газетанинг эслатишича, Винницага жиддий зарбалар Россия Федерацияси маҳаллий аэропортга қарата ракеталар учирган март ойидан бери бўлмаган. «Янги зарба нормал ҳаётга қайта бошлаган шаҳарнинг асабларини силкитди», - таъкидлайди NYT. Материал муаллифлари яқинда Бахмут, Славянск, Харьков, Николаев, Часов Яр қишлоғидаги тинч аҳоли нишонларига қилинган ҳужумлар, шунингдек, июнь ойида Кременчугдаги Амстор савдо марказига ракета ҳужуми ва апрель ойида Краматорскда вокзалга қилинган ҳужумни Винницанинг ўққа тутилиши билан бир қаторда тасвирлайди.
«Айрим ҳарбий таҳлилчиларнинг фикрича, бундай зарбалар Россиянинг юқори аниқликда зарба берувчи қуроллари тугаб бораётганидан ва улар кетидан ўлимларга қарамай, унчалик аниқ зарба беролмайдиган ракеталардан фойдаланмоқа ёки нишонларга бетартиб ўқ узмоқда. Бошқалар эса тинч аҳоли қурбонларини Украинанинг қаршилик кўрсатиш иродасини синдиришга қаратилган қасддан қилинган шафқатсизлик кампаниясининг бир қисми деб билади», - хулоса қилади NYT, Владимир Зеленский, Дмитрий Кулеба ва бошқа украин амалдорларинниг Россияни терроризм ҳомийси бўлган давлат сифатида тан олишга даъватларини эслатиб.
BBC репортажига кеча Винницадаги фожиа содир бўлган жойга ташриф буюрган мухбир Сара Рейнсфорднинг эмоционал шарҳи ҳамроҳлик қилади. «Ракеталар бу шаҳарга тушганда, тонг ярми эди, гўзал қуёшли кун эди, одамлар жса ўз ишлари билан ёки сайр қилиб юришарди. Бу шаҳарда, фронт чизиғидан узоқда, улар ўзларини нисбатан хавфсиз ҳис қилишарди. Илгари бу ерда бундай ҳужум содир бўлмаган, шунинг учун сиреналар янграшни бошлаганида, кўпчилик уларга эътибор бермади. Ҳар доим ер остида яшаш қийин. Ҳозир ҳам, мен буни ёзаётганимда, ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантиришлар янграяпти, лекин атрофда машиналар ва одамлар бор, - деб ёзади Рейнсфорд. - Аммо Украинада энди хавфсизлик деган нарса йўқ. Москва ҳарбий нишонларга қаратилган деб даъво қилаётган Россиянинг ракета зарбалари исталган вақтда исталган жойда, даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин».
ВВС асосий эътиборни шунга қаратадики, Владимир Зеленский бу ҳужумни «очиқ теракт» деб атаган бир пайтда, Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги бу зарбага ўша куни ҳатто изоҳ бергани ҳам йўқ. Британиялик журналистлар Дмитрий Кулебанинг ортидан таъкидлашича, Россия ҳужумни Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва адлия вазирлари Гаагада Россияни уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортиш бўйича конференсия учун йиғилаётган пайтда амалга оширди. Кейинчалик эълон қилинган баёнотда Европа Иттифоқи ҳужумни ваҳшийлик деб атади ва бу урушда тинч аҳоли қурбонлари айниқса юқори эканлигини, чунки Россия "халқаро гуманитар қонунларни тубдан еътиборсиз қолдираётгани"ни таъкидлади ВВС.
The Wall Street Journal қайд этишича, Россия қуруқликдаги ҳужумларида жадалликни йўқотди ва Винницага қилинган ҳужум "Москва узоқ масофали ракета ҳужумлари ва ҳаво ҳужумларини икки баравар ощиргани"нинг далили бўлди. Нашрнинг эслатишича, 14 июль куни ҳам Россия Федерацияси Николаев марказига тўққизта ракета отган, меҳмонхонага зарар етказган, ҳужумдан олдин эса ҳафта бошида шаҳар ва унинг чекка ҳудудлари бир қатор бошқа "ҳалокатли" ўққа тутилган.
"Россиянинг босқинчилиги Донбассга қаратилган узоқ давом этган вайронагарчилик урушига айланди. Россия кучлари ва уларнинг маҳаллий қўғирчоқлари шиддатли ўққа тутилиши остида аста-секин олдинга силжишмоқда ", деб ёзади WSJ, шу билан бирга Украина Қуролли Кучларининг Ғарб қуролларининг янги захиралари ҳисобига фронт ортидаги омборлар ва базаларга аниқ зарбалар бериб, душманнинг логистикасини бузишга бўлган муваффақиятли уринишларини эслаб. Аммо Украина Россиянинг қуруқликдаги ҳужумини секинлаштиришга муваффақ бўлган бўлса ҳам, Россия Федерацияси янги ҳудудларга даъво қилишни тўхтатгандан кейин ҳам Москва узоқ масофали ракета зарбаларини беришда давом етиши мумкин, дея огоҳлантиради WSJ ҳарбий экспертларга таяниб.
Германиянинг нуфузли "Frankfurter Allgemeine Zeitung" газетасининг сиёсий шарҳловчиси Рейнхард Везер Винница Путиннинг давлат террорига қилинган ҳужум ҳақидаги изоҳини очиқчасига айтди ва кескин баҳоларини яширмади: «Тинч шаҳарда атайлаб уюштирилган йирик портлашлар натижасида камида 20 киши ҳалок бўлса ва ўнлаб одамлар оғир тан жароҳати олган бўлса, бу теракт дейилади». Винницага қилинган ҳужум шундай террорчилик ҳаракати эди, дейди Везер. "Украина ва Шарқий ва Марказий Европанинг бир қанча мамлакатлари Россияни расман террорчи давлат деб аташлари шунчаки риторика эмас, балки ҳақиқатдир», деб ёзади немис журналисти.
У бундай ужумлар тизимли характерга эга эканлигини эслатиб ўтади. «Бир кун ўтмайдики, Россия қўшинлари Украина шаҳарларидаги тинч аҳоли нишонларини ўққа тутмасин. Уларнинг шифохоналарда, кўп қаватли уйларда ва савдо марказларида зарба бериши тасодифий эмас. Сўнгги кунларда ўрим-йиғимга шай турган далаларга ўт қўйилаётгани ҳақида хабарлар кўпаймоқда [Россия қўшинларининг зарбалари]. Буларнинг барчаси Владимир Путин ва унинг одамлари нимага интилаётганини кўрсатади: улар Украинани йўқ қилмоқчи», — ишогчи комил Везернинг.
Унинг сўзларига кўра, бу мақсад фронт чизиғидан бир неча юз километр узоқликда жойлашган Винница мисолида айниқса яққол намоён бўлди. FAZ журналисти Кремлнинг Украинага босим ўтказишга уринишини шундай шарҳлайди: "Хабар шу: Украинада ҳеч қаерда нормал ҳаёт бўлиши мумкин эмас".
Абу Муслим таржимаси