Барелининг сўзларига кўра, исроиллик жуфтликнинг Туркияда қамоқдан озод қилиниши Исроилни тинчлантирмаслиги керак. Бу ҳақида Israel Hayom хабар бермоқда.
“Туркия душманлиги туғма ва уни имо-ишора билан йўқ қилиб бўлмайди. Бу душманлик 1950-1960 йиллардаги Миср ёки 1979 йилдан бери Эроннинг душманлигидан фарқ қилади - дипломатик алоқалар мавжуд ва фуқаролик савдо муносабатларига деярли таъсир кўрсатилмаган. Шунга қарамай, Туркиянинг асосий сиёсати Исроилга қарши курашни эълон қилади”, деди у.
“Туркия Европа интеграцияси бўйича ўзининг муваффақиятсиз интилишини атрофимиздаги бутун дунё устидан гегемонлик қилиш учун ўзига хос импульсив интилиш билан алмаштирди. Бу Исроил билан жиддий можарога олиб келадиган ўзгариш, чунки Исроил минтақавий супер-давлат бўлиб, туркларнинг ҳокимиятни эгаллаш қобилиятини сезиларли даражада чеклайди ", деди профессор.
“Минтақавий бўрон марказидаги ўрнимиз ва асосан мусулмонлар яшайдиган ҳудуддан ташқари яҳудий давлати эканлигимиз бизни доимо Унумдор Яримойни ўз назоратига олмоқчи бўлганлар билан зиддиятга солиб қўяди. Исроил ўзининг дастлабки бир неча ўн йилликларида анча заифроқ бўлса-да, Мисрнинг ўша пайтдаги президенти Носир каби минтақавий гегемонликка интилаётган ҳар қандай лидер ёки Сурия ва Ироқдаги Баас каби фашистик партиялар учун тўсиқ сифатида кўриб чиқилмоқда. Айниқса, бугунги кунда. Биз шиа Эроннинг, ҳозир эса сунний Туркиянинг исломий мафкурасидан жуда таъсирландик ва бу уларнинг Исроилга душманлигининг асосий сабаби деб ҳисоблаймиз. Лекин ҳар икки ҳолатда ҳам Ислом Эрон ва Туркиянинг оддий империализми учун мафкуравий тилдир. Ва бу тил уларга мос келади, чунки Ислом сиёсий диндир", деди у.
Унинг сўзларига кўра, Исроилнинг геосиёсий мавқеини тушунишнинг энг самарали йўли – катта фарқларга қарамай – Буюк Британиянинг Европага нисбатан ташқи сиёсатидаги юзлаб йиллар давомидаги позициясини солиштиришдир.
“Испания, Франция ва ниҳоят Германия каби Европа давлатлари қитъада устунликка интилишлари ва кучлилиги туфайли Буюк Британиянинг душмани эдилар. Худди шу сабабга кўра, Германия каби янги куч пайдо бўлганда, Франция каби собиқ заифлашган душманлар иттифоқчи бўлишди. Исроил катта орол ёки денгиз давлати эмас. Унинг қудрати хусусиятлари ҳам ўзгарган. Буюк Британиянинг Европа билан муносабатларида бўлгани каби, ҳозирда минтақада ҳукмронлик қилишга интилаётган ҳар ким – агар бунга қодир бўлса – бизнинг душманимизга айланади”, деди профессор.
“Тарих ғилдираги доимо айланади. Туркия ва Эрон минтақавий устунликка эришишга қаратилган пан-араб қўпорувчилигига қарши Исроилнинг яширин иттифоқчилари бўлган. Ҳозир араб давлатлари, жумладан, энг йириклари – Миср анча заифлашган. Уларнинг миллий қуриш жараёни бутунлай барбод бўлди. Улар секин атрофия туфайли эмас, балки тез ва хавфли йиқилиш натижасида парчаланади ва чўкади. Шундай қилиб, Эрон ва Туркия бизни теварак-атрофимиздаги Арабистон ярим ороли, Унумдор Яримой ва Шимолий Африкадаги хаотик маконга тортиб, уни назорат қилишга уринишмоқда. Демак, улар бизнинг душманларимиз ”, деди у.
"Эрон ва Туркия араб жамиятларининг улкан заифлиги нуқтаи назаридан минтақада кучли, шунинг учун улар бизнинг шимолий чегарамизга аста-секин яқинлашмоқда. Худди шундай сабабларга кўра Исроил ва Туркия ўртасида Эрон билан бўлган зиддиятга ўхшаш можаро ривожланиши мумкин" деди профессор.
Абу Муслим таржимаси