Ироқ – Яқин Шарқдаги аҳолиси 40 млн кишига тенг бўлган, дунёда нефт экспорти бўйича учинчи ўринда турадиган катта мамлакат. Шу сабабли у ердаги сайловлар мавзуси сайёрамиз учун муҳим аҳамият касб этади.
Шиа сиёсий партиялари америкаликлар сунний диктатор Саддам Ҳусайнни ағдариб ташлагандан кейин, яъни 2003 йил АҚШ босқинидан бери ҳукумат тепасида. Босқиндан кейин АҚШ ҳомийлигида сайловлар ўтказилиб, кўппартиявийлик тизими ташкил қилинди. Аҳолининг кўпчилигини шиалар ташкил этади. Бой шиа оилалар вакиллари, қабила кланлари, амалдорлар ва қўшни Эрон (шиа теократияси) билан боғлиқ марказлашган ҳарбийлашган тузилмалар ўз партияларини ташкил қилиш ва уларни диндошларнинг муҳим қисми қўллаб-қувватлашига муваффақ бўлди.
Ироқдаги кўпчилик одамлар ўзларини араблар деб ҳисоблашади, аммо нуфузли этник озчилик, курдлар ҳам бор. Уларнинг бой оилалари ва АҚШ бостириб кирганда уларга қарши курашган ҳарбийлашган гуруҳлари ҳам ўз партияларини ташкил қилган ва парламентда маълум ўринларни эгаллаш имкониятига эга бўлди. Ниҳоят, асосан сунний араб озчиликни ифодаловчи партиялар анъанавий равишда парламент ўринларининг бир қисмини эгаллайди.
Америкаликларнинг асосий кучлари кетгандан кейин парламент ва ҳукуматда ҳам худди шундай куч мувозанати сақланиб қолади. 2005 йил Конституциясига кўра, Ироқ уч этно-конфессиал жамоалари ҳамкорлигига асосланган федерал парламент Республикаси ҳисобланади: шиа араблар, сунний араблар ва маълум бир мухториятга эга, жумладан, жойларда нефт даромадларининг бир қисмига эгалик қиладиган курдлар. Ҳукуматдаги асосий шахс, Ббош вазир -шиа мусулмон, мамлакат президенти - курд, парламент раиси - сунний мусулмон. Бу партияни ташкил этган этно-конфессионал жамоалар ва уларнинг раҳбарлари ролини кучайтирди.
Ироқ тизими Ливанникига ўхшайди. Давлат идораларида тайинлашлар профессионал маҳоратга қараб эмас, балки маълум бир партия, этно-конфессионал гуруҳ ва нуфузли оилага мансублиги асосида амалга оширилади, кейин миллий бойлик унинг фойдасига талон-тарож қилинади. "Transparency International" га кўра, Ироқ сайёрамиздаги энг коррупциялашган давлатлардан бири экани тасодиф эмас. Мамлакатдаги асосий бойлик партияларга тегишли.
Якшанба куни муддатидан олдинги сайловлар бўлиб ўтди. Бунга 2019-2020-йилларда оммавий партиясиз норозилик намойишлари сабаб бўлган. Уларнинг яққол етакчилари йўқ эди ва интернет орқали мувофиқлаштирилди. Чиқиш иштирокчилари, асосан ишсиз ёки ишчи ёшлар, шаҳар камбағаллари ва талабалар иш (ёшлар ўртасида ишсизлик 40% га етади) ва асосий ижтимоий хизматлар - электр, тиббий ёрдам, сув талаб қилдилар. Ироқ йирик нефт экспортчиси бўлишига қарамай, аҳоли электр узилишлари ва тоза сув етишмаслигидан азият чекмоқда. Намойишчилар барча партияларнинг идораларига «молотов» коктейллари билан ҳужум қилиб, уларни йўқ қилишди. Бу воқеалар иқтисодиётни назорат қилувчи бой гуруҳларга қарши ҳам сиёсий ҳаракат, ҳам ижтимоий исён бўлди.
Намойишлар бостирилди, бироқ режим беқарорлаштирилди ва сайловларни муддатидан олдин ўтказиш орқали барқарорликка эришишга ҳаракат қилинди. Муваффақият қозонилгани даргумон. Сайловчилар ташрифининг 41% га тенг рекорд даражада пастлиги сиёсатчилар томонидан ҳукмрон элита қўлидан назоратни олиб қўйиш ва уни жамиятнинг қуйи синфларига топшириш имконияти сифатида эълон қилинган сайловлар мақсадга эришмаганлигини кўрсатади.
Сўнгги маълумотларга кўра, шиалар диний етакчиси Муқтадо Садр партияси 70 дан ортиқ ўрин олган ҳолда ғолиб бўлади ва бу унга ҳукуматни шакллантиришда сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Садр идораси вакилининг айтишича, партиянинг ўринлари сони 73 тани ташкил қилади. Маҳаллий ахборот воситалари ҳам шу рақамни кўрсатди. Шиа ва Эрон тарафдори бўлган сиёстчи, собиқ бош вазир Нури Маликий ўзининг «Ҳуқуқий давлат» партияси билан иккинчи ёки учинчи ўринни олиши мумкин. Парламентда жами 329 ўрин бор.
Жангариларга алоқаси бўлган, Эрон тарафдори саналган қаттиққўл Фатҳ блоки 2018 йилда ўтган сайловларга қараганда камроқ ўрин эгаллаб, зарба еди. Қуролланган кўгиллилар гуруҳлари, СНМ (халқ сафарбарлик кучлари; Ҳашд ал-Шааби) 2014 йил ёзида ИШИД сунний экстремистик гуруҳга қарши кураш давомида шиа партиялар ва Эрон тарафдори бўлган қуролли тузилмалар атрофида ташкил этилди. Шиа жангарилари ИШИДни мағлуб этиб, маҳаллий бизнесни давлатдан мустақил солиққа тортиш орқали улкан таъсирга эга бўлди. Шу билан бирга, улар сиёсий партиялар ҳукмронлигини ҳимоя қилувчи ва 2019 йилда оддий алқнинг (асосан шиалар) ижтимоий-синфий норозиликларини бостирган асосий кучга айландилар. Кўнгиллилар гуруҳлари намойишлар пайтида 600 кишини ўлдирганликда айбланди (юзлаб одамлар ўғирлаб кетилган, минглаб одамлар яраланган). Эрондан молиявий ва ташкилий кўмак олаётган аксарият қуролли гуруҳлар, парламентдаги Фатҳ блоки каби, унинг таъсирини кучайтирмоқда.
Қолаверса, Муқтадо Садр ҳаракати ўз қуролли кўнгиллиларига эга, улар ҳам норозиликларни бостирган ва Эрон тарафдорлари саналади. Садрчилар мухолифларни коррупцияда айблаб, мустақил рол ўйнашга ҳаракат қилмоқда ва қуйи синфларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашни талаб қилмоқда. Уларнинг популист диний раҳнамоси АҚШ босқинидан кейин Ироқ сиёсатида йирик арбоб эди. Лекин амалда унинг Марказий банкни назорат қилувчи партияси кўпчилик ироқликларнинг дардини енгиллатиш учун ҳеч нарса қилмади. Соғлиқни сақлаш, таълим ва электр замонавий талабларга жавоб бермайди.
Сиёсий жиҳатдан Ироқ Эрон билан АҚШ ўртасида тебраниб туради, бунда Эрон таъсири кучлироқдир. Садр Эронга мунтазам ташриф буюриб, Вашингтон ИШИДга қарши курашни давом эттириш учун тахминан 2500 кишидан иборат куч сақлайдиган Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқишга чақиради.
Маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, овоз бериш натижалари мамлакат ва минтақада ҳокимият балансининг кескин ўзгаришига олиб келмайди. Ироқлик сиёсий таҳлилчи Али Анбарнинг айтишича, Садрнинг ғалабаси кутилмаган ҳолат эмас ва кўп нарсани ўзгартирмайди: "Муқтадо Садр сайловларда устунликка эришиш учун кўп ҳаракат қилди. Садрчиларнинг яхши овоз бериш машинаси бор ... бундан ташқари, Муқтадо Эрондан унча узоқ емас. Охир-оқибат, барча сиёсий гуруҳлар бирлашиб, Эрон режими ҳомийлигида ҳукумат тузади", - дея қўшимча қилди у.
"Муқтадо 2005 йилдан бери Ироқда асосий сиёсий ўйинчи бўлиб келмоқда", - дея қайд этади Анбори, ҳеч бир Ироқ Бош вазири Садрнинг сўзсиз розилигисиз бу лавозимни эгалламаганига ишора қилиб. Шу билан бирга, Анбори "Садр ва унинг гуруҳи коррупцияда айбланган нуфузли ўйинчилар" эканлиги сабабли у садрчилар 2019 йилда норозилик ҳаракати давомида кўчаларга чиққан одамлар муаммоларни ҳал қилишини кутмаслигини айтди.
Ироқда сайловлар кетидан, одатда, ойлаб давом этиши мумкин бўлган музокаралар келади. Улар ҳукмрон партиялар ўртасида ҳукумат лавозимларини тақсимлашга, яъни молиявий оқимлар устидан партия назоратини ўрнатишга хизмат қилади.
Таъкидлаш жоизки, Ироқдаги мавжуд сиёсий-иқтисодий тизим ўзгармайди, ҳозирги омилга келадиган бўлсак, Эроннинг маҳаллий сиёсатдаги ҳукмронлиги сақланиб қолади.
Бироқ, тизим сайловлар орқали ўзини қонунийлаштира олмади, бу ҳақида салова келганлар кўрсаткичи (41%) далолат беради. "Мен сайловда иштирок етмадим. Бунга у лойиқ эмас", - дейди жанубдаги порт шаҳри Басрдан 20 яшар Ҳусайн Саабаҳ Рейтер агентлигига. Аҳолиси 2 млн. кишига тенг бўлган Бсра – ўтмишда Саддам Ҳусайнга қарши, кейинчалик эса, ҳозирги режимга қарши қаратилган Ироқ қўзғолонлари ва норозилик намойишлари маркази. 2018 йилда тоза ичимлик суви етишмаслиги туфайли шаҳарнинг 100 мингга яқин аҳолиси заҳарланди. Ҳусайн давом этади: "Бу сайловда менга ёки менга ўхшаган одамларга фойдаси тегадиган ҳеч нарса йўқ. Дипломли, лекин иши йўқ ёшларни кўряпман". 2019да норозилик билдирган миллионлаб ёшлар сайловларга қизиқмади. Улар энди парламентаризм ва партияларга ишонмайди.
Муқтадо Садр Ироқдаги сайловларда ғолиб чиқди
Якшанба куни Ироқда рекорд даражадаги паст сайловчилар келгани ҳақидаги хабарлар фонида муддатидан аввалги сайловлар ўтказилди. Унда шиа руҳонийси Муқтадо Садр ва унинг блоки Сайрун ғалаба қозонди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси