Бироқ, бу таълим муассасаси маъмурияти охирги пайтларда бош кийимни мажбурий қилган ягона ҳолатдир. Жуда ҳам кўп ҳолларда бунинг тескариси содир бўлади: муслима қизларга мактабдан четлатиш таҳдиди остида ҳижоб ман этилади ёки улар диний нафрат асосида таъқиб остига олинади. Шу билан бирга, ота-оналар, ўқувчилар ва уларнинг адвокатлари ҳижоб ҳуқуқига эришиб, жиноятчиларни жавобгарликка тортишга муваффақ бўлмаяпти, жамоатчилик эса мусулмон аёллар ҳуқуқларини чеклашни маъқулламоқда.
Хусусан, Брянскда яшовчи Мадина (исми унинг илтимоси билан ўзгартириб бериляпти) РИА «Новости»га хабар қилишича, уни бошидаги рўмол билан мактабга киритишмаган. Ўқишнинг сўнгги йилига келиб у 18 ёшга тўлди, шунинг учун у ҳижобни онгли равишда кийишга қарор қилди, леикн бу ўқитувчилар билан боғлиқ муаммоларга олиб келди.
"Биринчи куниёқ мени директорнинг олдига чақиришди. Нима сабабдан бундай кўринишда келганим ҳақида савол беришди. Мен диний эътиқодим сабабли ҳижобда юришимни тушунтирдим. Бунга раҳбарият мактаб – диний эътиқодларини намойиш этадиган жой эмас деди ва рўмолни ечишимни талаб қилди", деб ҳикоя қилади қиз.
Мадина мактабни 2018 йилда тамомлади. Сўнгги ойларда унинг сўзларига кўра, ҳеч ким ҳижобини ечишга мажбурламаган. Маъмурият бошқа бир босим кўрсатиш усулини топди.
"11-синфда ўзлаштириш даражам пасайиб кетди. Бирдан ўқитувчилар шахсан менга нисбатан жуда қаттиқ талаблар қўя бошлашди. Уларнинг муносабати ҳам ўзгарди: қандайдир қўполроқ, совуқроқ бўлиб қолишган эди. Лекин бу «юқори»нинг буйруғи билан бўлганми ёки йўқми, аниқ айта олмайман. Лекин сабаб ва оқибат аниқ эканлиги шубҳасиздир", – деб эслайди Мадина.
Худди шундай можаро 2012-йилда Ставропол ўлкасининг Қора-Тепа қишлоғида ҳам содир бўлиб, ҳижобда дарсга келган бир неча ўқувчи бирданига мактабдан ҳайдалган эди. Қизларнинг ота-оналари вилоят прокуратураси ва Халқ таълими вазирлигига шикоят билан мурожаат қилган. Иш олий судга етиб борди, бироқ мактаб раҳбариятининг ҳаракатларида ҳеч қандай қоидабузарлик топилмади.
2014 йил иш жойида ҳижобда бўлиш ҳуқуқи нафақат талабаларга, балки Мордовиядаги татарлар яшайдиган Белозерье қишлоғи ўқитувчиларига ҳам рад этилди. Ва яна, туман давлат хизматчиларидан тортиб мамлакат таълим вазиригача бўлган мансабдорлар директор тарафини олди.
Баъзи рус мактабларида мусулмонлар ҳуқуқларининг бузилиши ҳижобга қилинган ҳужумлар билан чекланмайди.
Шу йил бошида Челябинск вилоятидаги Пласт шаҳри имоми Раис Султонов маҳаллий мактаб ўқитувчиларининг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят билан прокуратурага мурожаат қилган эди.
Хусусан, болаларни Аполлон Майковнинг "Христос воскрес" шеърини овоз чиқариб ўқишга мажбурлашгани унинг ғазабини келтирди. Тасвирий санъат дарсида эса, ўқувчилар Пасха тухуми ўрнига масжид чизганларида танбеҳ олишди.
Бундан ташқари, имомнинг сўзларига кўра, бу ҳақида раҳбариятдан сўраган бўлса-да, танаффус пайти ўқувчилар намозни адо этишига жой йўқ эди. Натижада синфдошларининг масхаралашига қарамай, зинапоя остида намоз ўқишган.
Директор билан келиша олмай, мактаб ўзгартирилди. Аммо янги жойда ҳам эски муаммолардан қутулишмади.
"ОБЖ дарсида Афғонистон ҳақида фильм намойиши сабр косасини тўлдирди. Унда Қуръон ўқиётган террорчилар олинган лавҳалар келтирилган. Имомнинг фарзандлари буни ҳақоратли деб ҳисоблашди", - дейди оила адвокати Руслан Нагиев.
Бироқ иш судга етиб бормади. Прокуратурани текширгач, имом мактаб билан муносабатларни ҳал қилиб олди. "Оммавий ахборот воситаларидаги ошкоралик ҳам кўп ёрдам берди", - дея қайд этади адвокат. – Бу шаҳарда муаммонинг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Пласт кичик бўлгани учун ҳам ярашдик, бу ерда ҳамма бир-бирини танийди".
Юрист, шунингдек, ўқув йили бошидан бери, ота-оналар кўпинча мактабда болалар диний ҳуқуқлари бузилиши ҳақида шикоят қилишини таъкидлади. Асосан, бу ҳижобларга тақиқ ва намоз ўқиш имкони йўқлигидир. Нагиевнинг фикрича, бундай вазиятларда мактаб раҳбарияти мамлакат қонунчилигини унутиб қўяди.
Лекин муаммо, экспертлар фикрига қараганда, ҳал қилиб бўлмайдиган эмас. У аввало, ҳуқуқий майдонда ҳал этилиши лозим.
"Албатта, бизда виждон ва дин эркинлигининг кафолати бор. Бироқ, у ердаги муносабатларни тартибга солувчи ўзига хос қонун ва кўрсатмалар йўқ, чунки вазият ҳамма жойда ҳар хил. Агар биз ихчам яшаш жойлари ёки муайян дин тарафдорлари устунлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, унда, албатта, бундай фурсатни ҳисобга олишимиз керак", дейди "Главэкспертцентр" директори Вера Скоробогатова.
Унинг фикрича, диний асослардаги зиддиятлар "шунчаки тақиқлаш" руҳида қатъий ҳал этилмаслиги керак. Дунёвийлик ва динийлик ўртасидаги зиддиятлар ҳал этилиши мумкин. Ва бу Россияда аста-секин содир бўлмоқда.
Мураккаб вазиятдаги ижобий динамика ҳақида ислом вакиллари ҳам гапиради.
"Москва вилоятида, масалан, "яхши қўшничилик мактаби" лойиҳаси ишга туширилди. Унда уч дин вакиллари – православие, ислом ва иудаизм мактабларга келиб, ўз динлари ҳақида гапирдилар. Биз деярли бир хил маънавий ва ахлоқий қадриятлар ҳақида гапирдик", деб эслайди Россия Муфтийлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Равшан Аббосов.
У асосий вазифа жамиятни маърифатли қилишда, деб ҳисоблайди. Шунинг учун мактабларда турли динлар, жумладан, ислом дини ҳақида таълим бериш лозим. Низоларни олдини олиш мақсадида.
"Таълим муассасаларидаги ибодатларга келадиган бўлсак, - дея изоҳ беради муфтий, – биз ҳали бу даражага етиб келмадик. Чунки мактабларда махсус намозхонлар йўқ. Ўзим ҳам талаба бўлиб, бунинг учун бир амаллаб бурчаклардан жой топардим".
Бироқ, Аббосовнинг қайд этишича, бу ерда ҳам вазият ўзгармоқда. Масалан, аэропортларда мусулмон намозхонларини очилди. Татаристонда бундай бинолар савдо марказларида қурилган. Улар тез орада мактабларда пайдо бўлиши мумкин.
Ҳижобни тақиқлаш, исломни ҳақорат қилиш ва насронийликни тарғиб қилиш
Бу йил бошида Доғистоннинг Мажалис қишлоғида директор ўринбосари бошида рўмолсиз ўқувчи қизларнинг дарсларга қатнашишларига рухсат бермаганлиги сабабли жанжал чиққанда, муаммо тезда ҳал қилинди – ўқитувчи лавозим ваколатларини суиистеъмол қилишда айбланиб, ишдан бўшатилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси