close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тахмин: коронавирус Хитой лабораториясида АҚШлик олим иштирокида тайёрланган

Экспертлар фикрига кўра, бундай баёнотлар – Ғарб томонидан Хитойга қарши санкциялар жорий қилиш учун замин ҳозирлашдир. Ғарб ОАВ Хитойни шунчаки «коронавирусга қарши етарли бўлмаган кураш»да эмас (пандемия туфайли жаҳон иқтисодиёти триллионлаб зарар кўрди), балки ёмон ниятда биологик қурол яратишда очик айблай бошлади.

Бу ҳақида номи ошкор қилинмаган британ амалдорлари ва разведкачиларига таянган ҳолда, Daily Mail газетаси ёади. «Вируснинг ҳайвондан одамга юққанлиги ҳақида дастлабки тахмин унинг Ухандаги лаборториядан чиқиши мумкин бўлганини истисно қилмайди», — хабар қилади «махсус хизматлар маълумотлари»дан келиб чиқиб газетанинг юқори мансабдор манбаси.
Дарҳақиқат, бўлғуси пандемия маркази бўлган шаҳарда патоген микрофлорани ўрганадиган Ухан вирусология институти жойлашган. У ерда яна бир, у қадар машҳур бўлмаган муассаса – Ухан касалликларни назорат қилиш маркази мавжуд бўлиб, бу ерда ҳам хавфли касалликлар устида тадқиқотлар олиб борилади, масалан, кўршапалаклар билан турли тажрибалар олиб борилади (тахминлардан бирига кўра, коронавирус Ухан денгиз бозорида кўршапалакдан касалликни юқтириб олган биринчи бемор томонидан тарқатилган бўлиши мумкин).
Шунингдек, Daily Mail бошқа бир вариантни кўрсатади — гўёки «нолинчи бемор» синовлар вақтида тасодифан касалликни юқтириб олган Ухан вирусология институти ходими Хуан Янлин (Институт ушбу ходим 2015 йил ишдан бўшаб кетганлигини маълум қилди).
Иккин тартибдаги ОАВ ўз вирусни яратмаган бўлса ҳам, бундай нозик масалалар бўйича хитойликларга маслаҳатлар берганликда айбланаётган тахминий айбдор ҳисоблайди.
2020 йилнинг 28 январида АҚШда нанотехнологиялар бўйича дунёнинг йирик мутахассисларидан бири — Чарлз Либер ҳибсга олинди. ФҚБ қизиқишининг сабабларидан бири – унинг Хитой бутун дунёдан олимларни жалб қиладиган «Минг истеъдод» халқаро дастурида иштирок этишидир.
Айблов пунктларидан бири — аввалроқ Либер расмий баёнотларида ушбу дастурда иштирок этгани ва ХХР билан алоқалари борлигини инкор қилди. Бироқ, америкалик прокурорлар махсус хизматлар томонидан бузиб очилган электрон почта асосида таъкидлашича, 2012 йил олим … Ухан технология университети билан шартнома имзолаши мумкин эди.
У ерда Либер, тахминларга кўра, жуда катта маош ва 1 миллион доллар миқдорида тадқиқотларга грант олган (одатда бу сумманинг бир қисми реактивлар сотиб олиш ва бошқа ташкилий харажатларга сарфланади, бир қисми эса – олимнинг чўнтагига тушади).
Бу ерда вируснинг нима дахли бор? Либернинг тадқиқотлар соҳаси — нанотехнологияларни тиббиётда қўллашдир. Масалан, қандай қилиб наноробот — молекуляр ўлчамдаги структура — ёрдамида касал ҳужайрага дорини шундай етказиб беришки, бунда «иммун жавоб» олинмасин (бунда организм чақирилмаган меҳмонларни қабул қилмайди).
Бироқ радиоприёмникдан осонгина радиоузатгич тайёрлаш мумкин бўлганидек, даволовчи-нанороботдан ҳам жанговар вирус ясаш мумкин бўлиб, у иммун жавоб чақирмасдан соғлом ҳужайраларни шикастлайди… Ҳар ҳолда назарияда шундай.
Қолаверса, таъкидлаймизки, буларнинг барчаси (Чарльз Либернинг Ухань вирусологлари тадқиқотларида гипотетик иштироки) — оддийгина бир тахмин.

Бошқа фикр

Михаил Фрибен, сиёсатшунос:
— Мен вирусолог эмасман, коронавирус келиб чиқиши ҳақида мулоҳаза юрита олмайман. Лекин буларнинг барчаси ғарб ОАВ ижросида навбатдаги қиргиндаги даъват қиладиган кампанияга жуда ўхшаб кетади. Худди шу тарзда  икки йил олдин «ишонарли далиллар» асосида Ғарб Россияни «Скрипалларни Солсберида заҳарлаганлик» да айблади ва буни санкцияларни кучайтириш учун баҳона сифатида фойдаланди.
Хитой, гарчи йўқотишларсиз бўлмасада, эпидемияни жиловлай олди ва дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари хаосга шўнғиган бир пайтда бундан дунёда ўз мавқеини кучайтириш учун фойдаланмоқда. Албатта, бу кўпчиликка ёқмайди. Хитойни айбдор қилиб кўрсатиш ва унга қарши санкциялар жорий қилишга уринишлар ҳам шундан келиб чиқади. Баҳона эса доим топилади («Скрипаллар иши»ни эслаш кифоя).

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase