close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрон: Хитойдан ташқарида коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони энг кўп мамлакат

Эрон янги коронавирус туфайли саккизта ўлим ҳолати ва яна 43 та янги юқтириб олиш ҳолати ҳақида маълум қилди, бу эса қўшни давлатлар тез тарқалаётган эпидемиядан қўрқиб, Эрон билан барча туристик алоқаларни тўхтатишига мажбур қилди.

Туркия, Покистон, Афғонистон ва Арманистон Эрон билан қуруқликдаги чегараларини якшанба куни, Теҳронда расмий шахслар уч киининг ўлими ва 15 кишининг касалланиши ҳақида эълон қилгандан кейин ёпдилар. Минтақадаги қалин алоқаларни ҳисобга олиб, Эрон Яқин Шарқда вирус авж олишининг «триггер»и бўлиши мумкин.
Расман COVID-19 сифатида маълум бўлган вирус Эроннинг Қум шаҳрида аниқланган пайтдан бошлаб мамлакатда бу касалликка чалинишлар сони кескин ортиб кетди. Шу била бир пайтда, Ливан ва БАА уларнинг мамлакатларига Эрондан кириб келган одамларда касаллик ҳақида маълум қилди.
Бир ҳафтадан кам вакт ичида Эрон COVID-19 оқибатида вирус ўчоғи жойлашган ҳамда 2400 киши ўлган ва 77 мингдан ортик қиши касалланган Хитойдан ташқарида ўлганлар сони бўйича биричи ўринга чиқиб олди.
Вирус кенг тарқалаётган шароитда ҳукумат мактабларни ёпиб, бадиий кўргазмалар ва киносеансларни бекор қилди. Шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб касалликдан даволаш учун камида 230 та касалхона белгиланди.
Бироқ айрим тиббиёт ходимлари касалхоналарда зарур учкуналар етишмаслигидан хавотир билдиряпти, айрим жамоатчилик вакиллари эса ҳукуматни тегишли олдини олиш чоралари кўра олмасликда айблаяпти.
Шу била бир пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқори мансабли амалдори американинг Эронга қарши санкциялари эпидемияни бартараф қилишга таъсир этиши мумкин эканлигидан хавотир билдирди. Кўп сонли гувоҳларнинг хабар қилишича, Эрон шифокорларига ҳаттоки стандарт ҳимоя кийимлари ва ниқоблар, шунингдек, оддий дезинфекция воситалари етишмаяпти.
Шиаларнинг муҳим диний маркази бўлган ва касалликдан кучли азият чекка Қум шаҳрида, журналистнинг сўзларига кўра, соғлиқни саклаш ходимлари «фақат ўлим ҳолатидан кейин диагностика тестлари ўтказганлиги» уларнинг потенциал касаллик авж олишига тайёр эмаслигининг аломатларидан биридир.
Унинг сўзларига кўра, 26 та касалланиш ва бир нечта ўлим ҳолати кайд этилган Қумдаги вазият жиддийлашади.
Баъзилар, расмийлар нега Эроннинг энг яқин савдо шерикларидан бири бўлган Хитой билан ҳаво алоқаларини узишга шошилмаяпти, деб ҳайрон бўлишди. Теҳрон Пекинга рейсларни 3 феврал куни, ЖССТ вирусни глобал соғлиқни сақлаш фавқулодда ҳолати деб эълон қилганидан тўрт кун кейин тўхтатди.
Доҳадаги Брукингс марказининг ходими Али Фатҳуллоҳ-Нежаднинг сўзларига кўра, авж олган вазият Эрон жамоатчилигининг ҳукуматга бўлган ишончини пасайтирмоқда, чунки бу иқтисодий аҳвол ёмонлашаётган пайтда раҳбариятдан кенг кўламда норозилик пайдо бўлган ва бу воқеадан ғазабланган, Эрон расмийларининг ўзгача фикрлар ва қатағонлар, жумладан, ноябр ойида ёқилғи нархининг кўтарилишига норозилик билдирган одамларга қарши қонли қатағонлар шароитларида рўй беряпти.
"Эрон расмийлари Хитой ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари каби, ҳодиса ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишни кечиктираяпти, деган хавотир бор", - деди у Хитойда ҳукуматнинг декабр ойи охирида ўлим билан хавф соладиган ҳлокатли янги вирус тарқалиши ҳақида хабар топганни, аммо унга қарши чораларни фақат бир неча ҳафта ўтгач, январ охирида кўришни бошлаганидан кейин ғазабга дучор бўлганини айтди.
Фатҳуллоҳ Нажод қўшимча қилди: “Бу [Эронда] ҳукумат одамларнинг соғлиғи ва ҳаётини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўрмаганлигини ҳис қилишни кучайтиради. Хитой билан алоқани узлуксиз ушлаб туриш зарурати туфайли улар "Хитойга парвозлар ва бошқа алоқаларни давом эттиришда давом этишди, бошқа давлатлар эса бу пайтда эҳтиёткор бўлишди".
Аммо Эрон ҳукумати уларнинг хатти-ҳаракатларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда ва ҳукумат вакили Али Рабия жума куни соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу касалликка қарши курашда "ҳалол ва ошкора" ҳаракат қилганини айтди.
Соғлиқни сақлаш вазири Саид Намаки ярим расмий агентлик бўлган ИСНАга ҳукумат "юқумли касалликлар эпидемиясини олдини олиш учун шараф билан чоралар кўрган" деб айтди.
Теҳрон фавқулодда вазиятлар хизмати бошлиғи Пейман Саберян чоршанба куни ПАНА гентлигига хабар берганидек, пойтахт вирус авж олишига тайёр эканлигини билдирди. "Бизда кийим-кечак ва жиҳозларда етишмовчилик мавжуд эмас", - деди у. "Энг муҳими, одамлар ўзларининг соғлиғи ва шахсий гигиенасига эътибор беришлари керак".
ЖССТнинг Шарқий Ўрта ер денгизи бўйича минтақавий бюросидан доктор Абдунасир Абубакар ҳам Эрон ушбу муаммо билан курашишга қодирлигига ишонч билдирди.
"Эрон минтақадаги энг яхши соғлиқни сақлаш тизимларидан бирига эга ва улар касалликнинг олдини олишга қодир", деди у. Аммо у АҚШнинг санкциялари Теҳроннинг инқирозга жавоб бериш қобилиятига халақит бериши мумкинлигини қўшимча қилди.
"Эмбарго иқтисодий соҳага таъсир кўрсатган бўлиши мумкин ва Эрон зарур ускуналар ва дори-дармонларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган технологияларни сотиб ололмаслиги мумкин. Аммо Эрон минтақадаги бундай бўҳронга этарли даражада тайёр ва қобилиятли давлатлардан бири"

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase