Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху сешанба куни кечқурун Эрон Исроилга йирик баллистик ракета ҳужуми уюштириб, “катта хатога йўл қўйганига ва унга жавоб қайтаршини” айтди, деб хабар берди BBC News.
“Эрон катта хато қилди ва бунинг учун жавоб беради. Эрондаги режим ўзимизни ҳимоя қилиш ва душманларимиздан ўч олишга бўлган қатъиятимизни тушунмаяпти. Биз белгиланган қоидага амал қиламиз: ким бизга ҳужум қилса, биз ҳам унга ҳужум қиламиз”, – деди у.
Исроил армияси матбуот котиби Даниэль Ҳагарий ҳам Теҳрон ҳаракатларининг оқибатлари оғир бўлишини айтди. Унинг сўзларига кўра, Исроил ва Американинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Эрондан учирилган ракеталарга қарши самарали ишлаган.
“Эрон Яқин Шарқни кескинликка ундамоқда. Бугунги воқеалар жиддий оқибатларга олиб келади”, – деди у.
Эрон ҳужумидан бир неча соат ўтиб, Исроил ҳарбийлари “Ҳизбуллоҳ”нинг Байрутдаги марраларига янги ҳужумлар уюштирди.
АҚШ президенти Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Эрон зарбаларини “сезиларли кучайиш” деб атади ва Теҳрон жами 200 га яқин баллистик ракета учиргани ҳақида маълум қилди (Эрон давлат телевидениеси кейинроқ худди шундай сонни маълум қилди).
Салливан Исроил ёки АҚШнинг қасос олиш эҳтимоли ҳақида изоҳ беришдан бош тортди, бироқ АҚШ эсминецлари Исроилга Эрон ракеталарини уриб туширишда ёрдам берганини тасдиқлади.
Пентагон матбуот котиби Пэт Райдернинг брифингда маълум қилишича, ҳужумни қайтаришда Ўрта ер денгизида жойлашган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки эсминеци қатнашган.
АҚШ армияси сешанба кунги зарбалар Эроннинг жорий йилнинг апрель ойида Исроилга қилган биринчи ҳужумидан "икки баравар катта" эканлигини айтди. АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.
Байденнинг таъкидлашича, унинг бевосита буйруғи билан АҚШ ҳарбийлари зарба пайтида “Исроил мудофаасини фаол қўллаб-қувватлаган”.
Нетаньяху: Исроил Теҳроннинг ҳужумларига жавоб қайтаради
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху сешанба куни кечқурун Эрон Исроилга йирик баллистик ракета ҳужуми уюштириб, “катта хатога йўл қўйганига ва унга жавоб қайтаршини” айтди, деб хабар берди BBC News.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|