close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Яҳудий ва насоролар ҳамкорлиги: Шайтон йўлидаги ҳамкорлик...

Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар, яҳудий ва насороларни дўст тутманглар, уларнинг баъзилари баъзисига дўстлардир, ким сизлардан уларни дўст тутса, бас, у улардандир. Аниқ-ки, Аллоҳ золим бўлган қавмларни ҳидоят қилмас».(Моида: 51) Аввалги бўлимлардан маълумки яҳудий ва насронийлар ўртасида Исо алайҳиссаломдан кейин адоват ва душманлик қилиб урушлар бўлган ва бунга сабаб икки тарафнинг диний келишмовчилиги эди, токи ХХ аср бошигача десак янглиш бўлмайди, гўё тўсатдан фожиа бўлди-ю; улар дўст ва душманликни динларига кўра эмас дунёдаги манфаъатларига кўра қурдилар, илгари ўтган ўрталаридаги адоват ва ҳиқду-ҳасадни гўё унутдилар, лекин: «уларга Шайтон фақат ёлғонни ваъда қилди».(Исро: 64) Мусулмонлар асло бу доирага қўшилмадилар, магар мусулмонлардан хиёнатни ўзига йўл тутганлари уларга ёрдам берди... натижада ер юзида катта фасод ва фитна содир бўлди: «Ва куфр келтирганларнинг баъзилари баъзисига дўстлардир, магар уни (яъни баъзиларингиз улар билан дўстлик) қилсангизлар; ерда фитна ва катта фасод бўлади».(Анфол: 73)

Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар, яҳудий ва насороларни дўст тутманглар, уларнинг баъзилари баъзисига дўстлардир, ким сизлардан уларни дўст тутса, бас, у улардандир. Аниқ-ки, Аллоҳ золим бўлган қавмларни ҳидоят қилмас».(Моида: 51) Аввалги бўлимлардан маълумки яҳудий ва насронийлар ўртасида Исо алайҳиссаломдан кейин адоват ва душманлик қилиб урушлар бўлган ва бунга сабаб икки тарафнинг диний келишмовчилиги эди, токи ХХ аср бошигача десак янглиш бўлмайди, гўё тўсатдан фожиа бўлди-ю; улар дўст ва душманликни динларига кўра эмас дунёдаги манфаъатларига кўра қурдилар, илгари ўтган ўрталаридаги адоват ва ҳиқду-ҳасадни гўё унутдилар, лекин: «уларга Шайтон фақат ёлғонни ваъда қилди».(Исро: 64) Мусулмонлар асло бу доирага қўшилмадилар, магар мусулмонлардан хиёнатни ўзига йўл тутганлари уларга ёрдам берди... натижада ер юзида катта фасод ва фитна содир бўлди: «Ва куфр келтирганларнинг баъзилари баъзисига дўстлардир, магар уни (яъни баъзиларингиз улар билан дўстлик) қилсангизлар; ерда фитна ва катта фасод бўлади».(Анфол: 73)
Яҳудий ва насронийлар бир-бирларига ўтган асрнинг бошида ёрдам беришга киришдилар, аниқроғи мазлум Султон Абдулҳамид Хон II яҳудийларга Фаластинда хос имтиёзлар берилишини рад қилгандан кейин у кишини тахтдан ағдариб, Усмонийликка якун қўйишни қасд қилганларида бошланди, худди бошқа империяларни йўқ қилганларидай...
Швейцариянинг Базил шаҳрида 1897 й. сионистлар илк бор конгрессга тўпланиб Фаластинда давлат қуриб ватан қилишлари учун ўзаро аллақачон қарор олишган эди, шунинг учун улар дадил Султон олдигача кириб боришди. Қисқаси, Истанбулга Султоннинг ҳузурига икки яҳудий чиқади Қорасу ва Т. Ҳерзл, улар Султонга усмоний давлатининг барча қарзларини тўлаш ва беш миллион лирага тенг келадиган олтин бериш эвазига Фаластиндан жой беришини таклиф қилади. Маълумки – Султон Абдулҳамид II уларга кескин рад жавобини беради, чунки у киши улар ўйлагандан кўра уйғоқ одам эди, кофирларнинг исломга қўйган ҳадафини кўрган эди ва қолган мусулмонларни ҳам бундан огоҳ қилган эди... ҳатто дунёдаги бутун яҳудийлар бойлигини беришса ҳам қабул қилмаслигини билдирди. Шундан кейин бу салтанатни йиқитиш учун саройдаги арзон вазир-пошаларни пора эвазига сотиб олиш бошланди, сотилмагани жуда оз эди, чунки давлатда молиявий ҳолат-пул танқис вақтида бўлган, оқибатини ўйламайдиган фаросатсиз пошалар жуда кўп эди...
Аслида бу ҳамкорлик зоҳирида яҳудий ва насронийлар иш бирлигига ўхшасада, лекин ҳамкорлик қилганлар улардан ажраб чиққан ва шайтоний тариқатларни ўзларига «ҳидоят йўли», деб билган залолатдаги либерал ва илмонийлашган турли мазҳаб-тоифаларнинг махфий оқимлари эди:

Масонлар,
Тампилерлар (ҳочли аскарлар),
Гул ва ҳоч биродарлари,
Сионистлар,
Иллюминат,
Таvistok аскарий оқими,
Round table,
Р.и.и.А Aff aires (миллий институти),
CFR, Bilder-Berg аъзолари,
Trilateral komisyon (уч комисия),
Bahomian Grove,
Skulls Bones,
Club of Roma, (Рома клуби).

Аҳли китобларнинг мана шундай шайтон билан ҳамкорлик қиладиган радикал, аскарий ва руҳоний тариқатлари бирлашди, десак тўғрироқ бўлади, бу тариқатларнинг давоми кўп; кичик-кичик, майда тўдалари ва оқимлари ҳам бор... уларга аъзо бўлган ва хизматида бўлган оилалар жуда кўп, аниқроғи шайтон йўлида руҳини сотганлар кўп... кимдур буни шунчаки афсоналар, ёки ўйлаб топилган миш-мишлар, деб ўйламасин, бу тоифалар бор, ҳаракатлари эътиқодларига кўра юритилишини билмоқчи бўлганлар эса; уларнинг кимлигини танисин ва улар душманлик қилаётган одамларга қарасин, мусулмонларга бўлган адоватига қарасин... оқ ва қорага қараб кейин уларни фарқласин!
Бу аҳли китобларнинг радикал оқимлари дунёда тинчлик бўлишини хоҳламайди, дунёни бошқалар билан баҳам кўриб яхши яшашни хоҳламайди, дунёга мутлақ ҳукм қилишни хоҳлайдилар... Айни шу мақсадда ўтган асрда ҳам Ўрта шарқ ва Араб мамлакатларида ислом динини йўқ қилиш ва бирдамликни бузиш мақсадида урушлар, қўзғолонлар ва турли найранглар олиб боришди!

Уруш: араблар ва сионистлар... 1945 йил Қоҳирада «Араб мамлакатлар бирлиги» бўлиб ўтади. Айнан ўша йиллари Урдун давлати иншо бўлади. 1948 йил, Фаластин ерларидан Британия мандад бошқарувини тугатиб чиқиб кетар экан; Британияда Фаластинни бўлиш учун комиссия тузилиб – БМТ ташкилотига: Фаластин ерларини яҳудийлар ва араблар учун тақсимлаб бериши учун таклиф қилинди. 1948 йил, 14 майда Давид Бен Гурион яҳудийлар учун мустақил миллий «Исроил давлати» қурулиши ҳақида эълон берди.
Араблар яҳудийларни кичик санаб; «ҳали давлат», деб тан олинмагани сабабидан Муқаддас Ерни қайтариб олиш учун уруш қилишга аҳд қилишди ва бир неча йирик урушлар бўлди:

1. Араб-лигаси ва исроилликлар уруши: 1948 йилда Сурия президенти Шукри Қуватлий: «Фаластинни қайтарамиз, Исроилни тан олмаймиз», деди. Миср, Урдун, Сурия, Ливан, Ироқ давлатлари, яҳудийлардан Фаластинни тортиб олай, деган бир вақтда 1948 й. 31 май Заҳау ташкилоти қурулди, унга дарров оврупалик бой яҳудийлар ҳомийлик қилди ва қолаверса яҳудийларга СССР. Чехо-Славакиядан туриб қурол ва 4000 та Иккинчи жаҳон урушидан келган ветеран-аскарлар юбориб арабларга қарши туриб бу урушда ҳимояга ўтиб ва Фаластин ерларига деярли тўлиқ ҳоким чиқади. 1949 йил БМТ бу урушга чек қўйиш учун сўзлашувга чақиради, Араб давлатларидан Ироқдан ташқари ҳаммаси урушни тўхташиш учун керакли келишув имзосида бўлади.

2. Сует каналида-кризис: Ундан кейин 1956 йилда яҳудийлар Сует канали баҳонасида Британия ёнида ва Франсузлар кўмагида Мисрга ҳамла қилди ва Сино ярим оролини босиб олди. Бу урушни Сует канали масаласида батафсил айтиб ўтдик.

3. Олти кунлик уруш: Учинчи бор 1967 йил, 5 июндан то 10 июнгача «6-кунлик» жанг номини олган урушда ҳам яҳудийлар арабларни енгиб қўйди, ҳаттоки шу фурсатда Урдунга тегиб турган Қуддус шаҳрини ҳам эгаллаб олишди. Араблар ушбу уч урушда; Сино ярим оролини, Ғаззани, Қуддусни ҳам олдиришди. Миср ҳарбийси яксон бўлди, Урдун ҳам, Сурия ҳам уларга қарши тенг келолмади, ҳатто яҳудийлар Ироққача учоқда бориб ҳарбий қўнарғаларини яксон қилишди.

4. Истинзоф: 1969 й. март ойларида Миср ва Исроилликлар орасида яна бир уруш бўлиб ўтган у 1970 й. икки давлат ўртасида ҳудудларни ўзгартириш келишуви билан тўхтатилган. Буни араблар истинзоф-заифлатиш уруши, деб номлайди.

5. Қиёмат жанги: 1973 йилда Сует каналида яна Миср ва Исроил ўртасида уруш бўлади, у «Қиёмат кунидаги жанг», деб ном олади. Миср Сино ярим оролини қайтариш учун Сурия билан бирга урушади. Исроилликлар билан 1979 йил, 26 март куни келишувлар бўлиб ўтади, натижада Миср президенти Анвар Содат Араб давлатлари ичида биринчи бор «Исроилни давлат» сифатида тан олади, бунга жавобан яҳудийлар Сино ярим оролини Мисрга тўлиқ қайтариб беради.

6. Ливанга қарши жанг: 1982 йилда Ливан билан Исроилликлар уруш қилади, аниқроғи Исроилликлар Ливан ҳудудида «қўрқоқ олдин муш кўтарар», мақолига кўра ҳарбий операция ўтказади. Яҳудийлар арабларга ачинарсиз ҳамлалар қилади, уларни жуда-жуда қийнаб қўйди.
Британия Фаластин ерларини ишғол қилганидан кейинги натижаларга умумий назар солинг: 1917-1948 йиллар орасида яҳудийларни у ерга кўчириш-иммиграция тезлашиб кетади. 1948 йил ингилизлар Фаластин ерларидан чиқиб кетгач, қуролланган сионист-яҳудийлар миллиондан ошиқ Фаластинлик муқим аҳолини куч билан, қурол ишлатиб ўз ватанла- ридан сургин қилади, натижада улар чет давлатларга қочоқ бўлиб кўчиб кетади, сионист-яҳудийлар эса «Исроил давлати» барпо бўлишини эълон қилади. Сохта Исроил давлати қурулгандан то 2021 йилгача 6 миллион Фаластинлик қочоққа айланади, бундан ташқари Фаластиндаги тарихий ерларнинг қарийб 85 % ишғол қилинади, бу ишғолга асосан «Исроил»га Америка мадад бергани ҳаммага маълумдир.

Сионистлар Фаластин диёрида ва хоссатан Қуддус шаҳрида, масжидул Ақсо атрофида минглаган бегуноҳ жонни ноҳақ қатл қилди, юзлаб-минглаб одамлар қахшаб қолди, ногирон бўлди, бева қолди, етим қолди, ота- оналар жигаргўшаларидан, кўз қувончларидан айрилди, қарилар, аёллар, ёш болачалар, муслима-мастуралар зўрланди, ёш мусулмон йигитлар ўлиб кетди, ундан ташқари юзлаб ислом маданиятига тегишли тарихий асарларни йўқ қилди, минглаб аҳолини ўзлари учун керак бўлган «ер», деб билган жойлардаги маҳаллаларни, уйларни воҳаларига қўшиб бузиб ташлади, Буроқ деворининг ёнидаги қадимдан маҳаллий аҳоли бўлиб яшаб турган катта Мағориба – маҳлласини бутунлай йўқ қилди, кичик бир туман яшайдиган аҳолини у ердан кўчириб-қувиб ташлади. Беш мингдан кўп ноҳақ маҳбуслар исроил-қамоқхоналарида қийналмоқда, умрбод қамоққа ҳукм қилинганлар, ногиронлар, аёл ва қариялар, ҳатто ёш болаларнинг умрлари қамоқларда ҳазон қилинмоқда. Ишғолдан кейинги бу талофатларнинг батафсил статистикаси бўйича «ал-Мавсуъатул Филистиния» энциклопедиясига ва Ҳасан Мусонинг «Қуддус ва муборак масжидул Ақсо» каби китобларга қаралсин.

Хиёнат: Араблар ичида...
Дунё давлатлари «Исроил давлатини» – тан олиши хиёнат эди, бу нафақат мусулмонларга, балки насронийларга ҳам ва барчага тегишлидир. Бу ҳақида мусулмонлар ва насронийлар ўртасида; мусулмонлар Қуддусни фатҳ қилган кунда «Умария аҳди» билан келишув ўтган эди, яъни Қуддусда яҳудийлар учун давлат қурулиши эмас, балки у ерда муқим ту- ришга ҳам ҳақлари йўқ эди, бу мумкин эмас эди, шунинг учун Рим импе- рияси уларни қувигандан кейин; яҳудийлар неча юз йилларки Қуддусга киролмай Зайтун тоғларидан узоқдан томошо қилиб кетиш имтиёзига эга эдилар холос, улар Қуддус ва хоссатан Байтул Мақдис – Ақсога яқинла- ша олмаган эди. Мусулмонлар эса зиёратга рухсат берган, лекин яшашга рухсат бермаган, бу келишувга Шом аҳолисидан бўлган асл насронийлар ҳам қўшилган эди.
Лекин... бугун ислом хилофати йўқ, бугун аҳдини тутадиган насронийлар ҳам йўқ, бугун омонат кўтарилган давр! Шунинг учун мезонлар телба-тескари ўрнатилган, ишлар бетайинларга топширилган, иш эга- лари расво бўлган давр, хоинлар ва золим-зўравонлар даврига келдик...
«Аниқ-ки, Аллоҳ хоинларни севмас».(Анфол: 58)

Татбийъ: нормализация...
Бугунги асримизда янги бир истилоҳ-термин кунимизга кириб келган, у диний ва сиёсий истеъмолчиларда: «татбийъ – нормаллаштириш» тушунчаси, деб қаралади. Сўз арабчадир: ҳолатни табиийлаштириш, душман билан орадаги алоқани тузатиш маъносидадир. Бундан эса: сохта «Исроил давлати» учун уларга Фаластин ерларида тарихий ва диний ҳаққи бор ва у ерда ўзларига давлат қурушга ҳақли миллат», деб – тан олиб улар билан «доимий» давлатлараро дипломатик келишувлар ва умумий муомалаларни боғлаб, сиёсий ва иқтисодий ҳамда маънавий алоқаларни тиклаш мақсад қилинган. Бу худди бир тирик инсон танасида «норкозсиз – оғриқ қолдирувчисиз» амалиёт ўтказиш билан баробардир, деб баҳо берилган мункар ишдир.
Буни ғарб давлатлари қабул қилсалар; мусулмонлар таажжубга тушмайди-да, лекин гап мусулмон ўлкаларда «Исроилни давлат», деб тан олиши ортидан «татбийъ»ни жорий қилинишида катта муаммолар бор; яъни – ҳам диний, ҳам қавмий муаммолар туғулади. Аниқроғи муаммолар аллақачон туғулди!
Диний-фиқҳий тарафдан динимизда кофирларга нисбатан «сулҳ – келишувлар» учун алоҳида ҳукмлар бор, шулар қаторида «татбийъ» келишуви ҳам аллақачон кўриб чиқилган масалалардан: бу келишув сулҳи фиқҳий бобларда «ҳудна»га кўра қиёсланади.

Ҳудна:
- Фуқаҳоларимиз «ҳудна» таърифига деярли бир маънода таъриф берган, энг яхши таърифлардан бири – фиқҳий энциклопедия китобида «Мавсуъатул фиқҳия Кувайтия»да айтилади: «муайян муддат эвазига ёки бошқаларга жиҳодни тарк қилиш устига (келишилган) аҳли ҳарбнинг фойдаларидир».(«Мавсуъатул фиқҳия Кувайтия», 25/230) Бу келишув «мисоқ», «ҳудна», «ваъдалашув», «тарклашув», «муҳодана», энг содда тилда «вақтинча сулҳ» дейилади.
Ҳудна борасида Тўрт Имом ва бутун ўлкадаги олимлар икки ишга иттифоқ қилганлар:

1) Аҳли ҳарб (урушиш жоиз бўлганлар) билан ҳудна-келишувга шартлар топилса жоиздир.
2) Жоизлик шартлар гаровидадир, агар шартлардан бирор шарт топилмаса ҳам келишув ботилдир.

Ушбу сўзлар фиқҳий китобларда батафсил маълумотлари билан илмий услубда келтирилган: Ҳанафий,(Сарахсий, «Мабсут», 10/86. Косоний, «Бадоиъус саноиъ», 7/108) Моликий,(«Тожу вал иклил», 4/605. «Шарҳу мухтасарил Халил», 3/150. Абдураҳмон ибн Муҳаммад Бағдодий Моликий, «Ашрофул масалик», 1/113) Шофеъий,(«Аснал матолиб», 4/224. «Муғниюл муҳтож», 6/86. «Туҳфатул муҳтож», 9/304) Ҳанбалий,(Мавордий, «Инсоф», 3/211. Буҳутий, «Кашшафул қоннауъ», 3/111. «Шарҳу мунтаҳал иродаат», 1/655) Зайдиялар,(Аҳмад ибн Қосим Санъоний, «Тожул музҳаб», 4/449. Аҳмад ибн Яҳё ибн Муртазо, «Баҳру захор», 446-447) Имомия, (Жаъфар ибн Ҳасан Ҳузлий, «Шароиъул ислам фи масаилил ҳалали вал ҳаром», 1/303-304) Ибозия(Мусалимий, «Жавҳарун низом», 603) ва бошқалар.(«Субулус салом», 1/202. «Дурарул баҳия», 1/339) Балки бу ҳақида аниқ ижмоълар нақл қилинган: «уламолар қарор олган «шарт- ларга» кўра жоиздир».(«Мавсуъатул фиқҳия Кувайтия», 25/232. «Аснал матолиб», 4/224. «Баҳру захор», 446) Лекин, бу ижмоъ даъвосини Зоҳирийлар ва уларнинг бошида Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ рад қилади: «ҳуднанинг барчаси сайф-қилич оятлари билан насх қилингандир»,(Ибн Ҳазм, «Mуҳаллa», 7/357-358) дейишади.
Ҳудна – ўз шартлари билан уламолар иттифоқи билан муҳкам ва собит аҳкомлар қаторига киради, чунки бу борада китоб ва суннатдаги сўз ва амаллар далолати билан кўпгина далиллар келган. Бутун ислом уммати бу ҳукмга кўра давраниши учун ундаги шартлар тўлиқ топили- ши лозим, агар шартлардан бирортаси топилмаса ҳукм саҳиҳ бўлмай қолади, яъни ботилдир, шартлар билан ҳар қандай ҳукм муҳкам-собит даражада тураверади, чунки барча мазҳаб олимлари буни «фақатгина шартлар билан жоиз», деган, табиий-ки – барчалари шариат мақсадла- ри ва умумий қонунларига мувофиқ ҳолда жоиз кўрганлар. Ушбу ҳудна келишуви саҳиҳ бўлиши учун шарт қўйган уламолар, жоиз деб итти- фоқ қилганлар – улар жумҳур олимлардир, шуни қўшиб ўтиш лозим Зоҳирийлар ҳудна аслида жоиз эмас, деган, жумҳур фуқаҳолар эса бу сўзга фақатгина шартлар билан, деб, қўшиб қўйган. Демак, иш дорул ҳарбдагилар билан аслида жоиз эмас, чунки олимлар қўйган шартлар бўлмаса чиндан Зоҳирийлар айтгандай жоиз бўлмайди, магар жоиз бўлиши учун жумҳурнинг шартлари тўлиқ бўлиши лозим. Шартлар қуйидагича, яъни тўрт шарти бор:
1. Фойдалар – албатта мусулмонларнинг фойдасига бўлади, агар мусулмонлар учун фойдаси бўлмаса ҳудна ярамайди. Чунки дорул ҳарбда аслида жиҳод қилинади. (Сарахсий, «Мабсут», 10/86. Шофеъий, «Умм», 4/200. Хароший, «Шарҳу мухтасарил Халил», 150. «Кашшафул қоннауъ», 3/112. «Жавҳарун низом», 603. «Шароиъул ислам фи масаилил ҳалали вал ҳаром», 1/303-304. «Тожул музҳаб», 4/449.)
2. Ҳудна шартларида фосид шарт бўлмайди. Ушбу шарт барча келишувлар борасида айтилган, барча фиқҳий китобларда, бутун ислом мазҳабларида келади, очиқ далил билан, ёки келишув саҳиҳ бўлмай қоладиган бирор фосид шарт мисолидаги далил билан келган.(«Шарҳу мухтасарил Халил», 151. «Шарҳу сиярул кабир», 5/1750. Ибн Қудома, «Кофий», 4/231. «Шароиъул ислам фи масаилил ҳалали вал ҳаром», 1/304. «Аснал матолиб», 4/224. 1033 «Бидоятул мужтаҳид», 1/283. Шейрозий, «Муҳаззаб», 2/332. «Матолибу улин нуҳа», 2/585. «То- жул музҳаб», 4/449)
3. Агар сулҳ мушриклар билан қилинса, бунга фақатгина имом қарор беради, ёки унинг бош ноиби (буни кўпчилик фуқаҳолар жоиз кўрган: Моликий, Шофеъий, Ҳанбалий, Зайдий). Акс ҳолда имомсиз амалга оширилмайдиган умумий фойдани ҳосил қиладиган жиҳод ибодати-амали бекор қилинган, деб ҳисобланади, бу эса асло жоиз эмас. Ҳанафийларнинг бу борадаги хилоф қавли; жуда заифдир.
4. Сулҳ, «доимий – абадий» қолмаслиги шарт қилинган, яъни вақтинча бўлади. Бу борада олимларнинг сўзига назар солган киши, аниқ билади-ки, олимлар кофирлар билан бўладиган сулҳларда доимий-абадий қолишига рухсат бермаган. - Магар ихтилофлари мутлақ ёки вақтинча бўладиган сулҳнинг муддатини белгилашда ўтган холос. Кескин муддат қўйганлар эса бу ҳақида шариатда очиқ далил келмагани учун уни имом-халифанинг кенгашдан кейинги мусулмонларнинг фойдаси «кўзланган қарорига» қараладиган иш, деб айтишган.(Хароший, «Шарҳу мухтасарил Халил», 151. Ғаззолий, «Равзотут толибиин», 9/141-143. Нававий, «Мажмуъ», 21/373. Ибн Қудома, «Муғний», 12/591. «Тожул музҳаб», 4/449. «Шароиъул ислам фи масаилил ҳалали вал ҳаром», 1/304) Мутлақ деганлар эса муддат қўйишда турлича ихтилоф қилганлар. - Аммо, доимий – абадий ҳудна жоиз эмаслиги: уламолар иттифоқ қилган маслалардан, ҳатто бу ҳақида кўпчилик олимлар: «доимий – абадий ҳудна жоиз эмас», деб ижмоъни нақл қилганлар, бунга ўтган олимлар ва асримиздаги жуда кўп олимлар иттифоқ қилган, Др. Ваҳбату Зуҳайли раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уламолар сулҳ келишуви миқдорли-муайян муддатда бўлишига иттифоқ қилдилар, мудат белгиланмасдан абадий муҳодана қилиш саҳиҳ бўлмайди, у фақатгина вақтинчалик келишувдир. Чунки доимий сулҳга келишиш жиҳодни тарк қилишга олиб боради». (Др. Ваҳбату Зуҳайли, «Фиқҳул исламий ва адиллатиҳи», 8/5877) Др. Фатҳий Дурайний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Мусулмонларнинг ҳолати жиҳодни тўхтатиб туришни тақозо қилиб қолса; ҳуднага келишув жоиз бўлади, силм-тинчлик ҳам ва сулҳ ҳам йўқдир, бу ҳам улар токи қувват тўплаб олишлари ва энг юқори даражада тайёргарлик кўришлари учун маълум вақтгача бўлади, кўп чўзилмаслик шарти билан, албатта. Ва кейин эса жиҳодни янгитдан қайта бошлашлари учун... токи – жиҳоднинг фарзлиги тўхтаб қолмаслиги ёки бекор қилинмаслиги учундир, чунки у кўпинча топталадиган ҳақиқат ва адолатни дифо қилиши учун доим-абадий давом этажак бўлган амалдир. Бунинг ҳимояси учун албатта қудратли қувват лозим ва лобиддир, токи душман ҳудна вақтида кўп-кенг муддатли фурсатдан фойдаланиб урушга тайёрланиб ва мусулмонларга ҳар тарафдан урушда ҳужум қилмасликлари учундир».

- Хулоса: Умуман олганда мутлақ (ҳар қанча вақт) қўйиш билан сулҳ жоиздир, аммо мутлақ қўйилса сулҳни бузиш ёки сақлаб қолиш фойда-зарарга кўра ихтиёрлидир,(Муҳаммад ибн Абу Бакр, «Аҳкому аҳли зимма», 2/874) лекин аниқ муддат билан мутлақ сулҳ тузулган бўлса унга вафо қилиш лозим бўлади.(Аҳмад ибн Абдулҳалим, «ал-Жавобус саҳиҳ лиман баддала динал Масиҳ», 1/176) Бироқ бугун даъво қилинган «татбийъ» келишуви буларнинг ҳеч бирига тўғри келмайди.
Динимиз душман тутишдан ва «доимий алоқани» тузатиб дўстона давранишдан қайтарган ҳар қандай сулҳ; ботилдир. Танбеҳ ўлароқ бу борада Саудия собиқ муфтийларидан Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ «татбийъ ҳақида жоиз кўрган фатвоси» ва у кишига эргашган олимларнинг қавли жуда заифдир, қолаверса омматан аҳли илмларга хилофдир, асрдош катта олимларнинг аксари бу фатвони нақд қилган-синдирган. Қолаверса Шайх Ибн Боз келтирган сийратдаги келишувлар тўғриси аҳли зиммага оид эди, ҳуднага эмас, олимлар бу иккаласини бошқа-бошқа нарса, деб фарқлаган, албатта: аҳли зимма келишуви кучлироқ ва таъкидланган, шунинг учун у абадий келишув мавзусига оид, ҳудна ва бошқа сулҳлар эса бундай эмас, балки алоҳида ўз тафсилотларига эгадир.(Кенгроқ маълумот учун Аҳмад ибн Абдулҳалим, «ал-Жавобус саҳиҳ лиман баддала динал Масиҳ», 1/176. Яна «Фатаво кубро», 1386. Муҳаммад ибн Абу Бакр, «Аҳкому аҳли зимма», 2/875. Яна «Зодул маъод», 3/123) Муҳаммад ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳ ҳам айтади: «Кўпчилик фақиҳларнинг истилоҳида аҳли зимма жизя тўлайдиганлардан иборат, дейишга айланган.
Лекин уларга доимий-абадий зимма бор, улар ўзлари учун мусулмонлар билан Аллоҳ ва Расулининг ҳукми жорий бўлишига аҳдлашганлардир, демак улар Аллоҳ ва Расулининг ҳукмлари жорий бўладиган ўлкаларда яшайдиганлардир, аҳли ҳудна эса ундай эмас, улар мусулмонлар билан ўз диёрларида мол-мулк ёки мол-мулкдан бошқа нарса учун келишилган ва уларга аҳли зиммага ислом аҳкомлари жорий қилинганидек қилинмас- лик шарти билан келишадиганлар, лекин уларга нисбатан мусулмонлар уруш очишдан вақтинча тийиладилар, ана улар аҳдлашганлар, сулҳ аҳли, ҳудна аҳли, деб номланади».(Муҳаммад ибн Абу Бакр, «Аҳкому аҳли зимма», 2/874) Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада яҳудийлар билан бўлган келишуви аҳли зимма келишувида эди, бунга далил келишувда: «Сизлар нима ҳақида ихтилоф қилсангизлар ҳам, ҳар бири – Аллоҳга ва Муҳаммадга қайтажакдир», деб шарт қилинган.(Ибн Ҳишом, «Сийратун Набавия», 2/150-151)
Юқорида сулҳнинг ва татбийънинг диндаги ҳукмини қисқача баён қилдик, қуйида эса бунга амал қилмаган давлатлар ҳолатига назар соламиз: Усмонийлар хилофати якун топиши билан ислом ўлкалари парчаланиб- бўлиниб кетди. Рус империяси ҳам тугаши билан болшевиклар келди, лекин улар бўлинмади, балки кенгайиб Шарқий Оврупа – Болтиқ Бўйлари, Кавказ диёрлари ва Ўрта Осиё – Туркистон ўлкаларини тўлиқ эгаллаб олди, фақат шарқий Туркистон Хитой ишғолида қолди. Қолган мазкур ўлкалар токи СССР даври тугагунча русларнинг мутлақ ҳукми остида қолдилар. Оврупадаги ислом ўлкалари ҳам ғарблаштирилди – Босня, Албания ва ҳоказо...(«Босняда оталар ўз болаларининг кўз ўнгида сўйиб ташланди, ёш қизчаларнинг оғизларидан мажбурлаб маст қилувчи ароқлар зўрлаб-зўрлаб қуйилди ва уларнинг номусига тегиб чўчқалардай ташланарди, ёки чўчқалар қонини ичирарди ва аёл-қизлар жон таслим қилгандан кейин серб аскарлари ўлиб жонсиз ётган қизлар билан жинсий алоқалар қилар ва: улар ҳали иссиқ экан, деб куларди ва қилсам бўларкан, дер эди. Худди қўйлар сўйилгандай электр арралар билан минглаб жасадлар бошидан жудо бўлиб ётарди, бошларини кўчаларга, йўл бўйларига осиб қўйишар эди, ҳатто масжидларга ҳам. Юзлаб норасида қизлар номуси топталди, улар беш ва ўн икки ёш орасида эди, минглаб муслималар зўрланди. («Солаҳул умма фи улувил ҳимма», 3/329)) Очиғи бу ислом ўлкалари Қуддус ҳимоясига ўтиш эмас, ҳаттоки ўзларини ҳам ҳимоя қилишга қодир бўлмаган, балки тиллари, ёзувлари, урф-одатлари, тарихлари, миллий маданият ва маънавиятлари ҳам ўзгартирилди, яъни кучсизлар кучлига тобеъ яна бўлди.
Аммо, Араб ўлкалари – хусусан Ўрта шарқнинг Усмонийлардан кейинги ҳолати бироз бошқача эди, аниқроғи – ғарбнинг катта ўйни ичидаги ҳийлада эди, табиийки ўйин бўлаётганини айрим давлат ва ташкилотлардан бошқа арабларнинг кўпи сезмаган эди, бу ҳақида юқорида батафсил ай- тиб ўтдик, ҳа улар чиндан жуда катта макр ичида эди. «Сионист ҳукамолар протоколи», деб номланган китобда бу макрнинг банди шундай келади: «Мақсад имкониятларни оқлашдир, биз яхши ёки ахлоқли бўлган нарсага диққатимизни қаратишимиз керак эмас, балки бизга зарил ва фойдали бўлган нарсага қарашимиз лозим».(«Сионист ҳукамолар протоколи», 65. (Арабчага Муҳаммад Тунисий таржима қилган)) Аллоҳ таоло ундайларнинг макри ҳақида айтади: «Дарҳақиқат, ўзларининг макрини макр қилдилар! Гарчи уларнинг макри; ундан тоғлар кўчиб кетса-да, уларнинг макри Аллоҳ ҳузуридадир».(Иброҳим: 46) «Балки куфр келтирганлар учун ўзларининг макри (Шайтон тарафидан) чиройли қилинди ва (натижада ҳақ) йўлдан тўсилдилар. Ва Аллоҳ кимни адаштирса, бас у учун бирорта ҳидоят қилгувчи йўқдир».(Раъд: 33.) Вақти-ки ушбу оят яна тасдиқланди: «Макрларининг оқибати қандай эканига қаранг?
Биз – уларни ҳамда барча қавмларини яксон қилдик».(Намл: 51)

- Мулоҳаза: Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ҳар бир қавмнинг устидан мунофиқлари бошқармагунча қиёмат бўлмайди».(Абу Нуъаим, «Сифатун нифақ», 145) Араблар ўз ерларида қироллик қуриб ўлкаларида ислом давлати қуриш орзусида бу разил йўлга кирган эди, лекин душманлари уларни ҳам ўзларининг ичидан ҳарбий инқилоблар билан катталарини йўқ қилиб, ғарб ўзи рози бўлган ўз иттифоқдошларини давлат устига чиқарди, уларни ҳам аскарий инқилоблар билан аяб ўтирмади ва бошқарувга янада нолойиқ қуролли кучларда хизмат қиладиган, сиёсатдан узоқ ҳарбий кишилар ўтирди, магар айрим қиролликлар инқилобдан олдин ўзлари иттифоқдош бўлишга улгурди гўё. Кейин араблар ичида Ироққа қарши бўлиб қолган араб ўлкаларини қарши қилди, Қатар АҚШга ҳарбий қуроллари учун ўз еридан макон-қароргоҳ берди.
Ундан кейин Исроил давлати қурулишига қарши бўлганларга Исроилга пинҳона ёрдам берганлар ҳақида айтиб ўтдик, яқин кунларда эса Араб «баҳори» тугади. Илгарироқ «Ислом давлати», деган давлатни уларга (яҳудийларга) нисбатан хиёнатга ҳаргиз кирмайдиган икки юзламчи Эронга берди, кейинги «Ислом давлатини» суний равишда 2012-2017 йилларда турли исломий жамоатларни бир орада тутиб туриш режасида Сурияда энг ашаддий жамоат ичида ўйин шаклида келтирдилар, «Шомдаги Ислом давлати», деб танилган, Бағдодийнинг рўлидаги давлат. Маккор ғарбнинг эшаги лойдан ўтгунча; бу қабоҳатни ҳам мусулмонлар ўртасига солишга улгурди ва деярли суний равишда пайдо қилинган «Ислом давлати» кўз-очиб юмгунча йўқ бўлди, қўпол бўлса- да у туғулмасдан ўлди; яъни шайтоннинг малайлари уруш фитнасини қўзғаб сунний мусулмонларни ички низо кўринишида бир-бирига қарши уруштирди, исломга ғами бўлган шижоатли омиларни ҳам Сурияда урушга тўплаб; ортига-уйига қатолмайдиган қилиб қўйди. Аввалига Башар Асад ўз халқи таркибидаги шиаларга нусрат бериб суннийларини хорлади, кейин дунёнинг барча еридан ислом шариати остида яшашни хоҳлаган ва етакчи халифаси бўлишини умид қилган, бошқарадиган боши бўлишига ҳаракат қилганларга гўё бунга йўл очиб кейин бир ҳамла билан тузоққа тушурди. Натижада келган кўп мусулмонлар билимсизлик ва тажрибасизлик қилиб кўпгина катта хатоларга йўл қўйдилар ва тузоққа тушдилар, афсус! Аллоҳ таоло заифларга ёрдам берсин, ислом ва мусулмонларни азиз қилиб; душманлари устидан ғолиб қилсин, интиқом олсин, омин! - «Исроил давлати» билан татбийъ қилган – ҳозирда тўлиқ дипломатик алоқалари бор хоин араб давлатлари қуйидаги тартибда:
- Миср: Араблар «Исроил давлати» эълон қилинган кундан бошлаб урушиб келган, лекин араблар ичида энг биринчи бўлиб «Исроил билан тинчлик сулҳи тузган ва уни давлат», деб тан олган Миср бўлди, 1979 й. 26 март куни АҚШ президенти Ж.Картер гувоҳлигида Вашингтонда А.Саодат ва Бегин ўртасида икки давлат билан дипломатик битим амалга оширилган.
Яъни бу иш Анвар Саодат президентлик даврида содир бўлди. Аслида бу ҳақида 1977 й. А.Саодат – Миср президенти расман-очиқчасига Исроил билан тинчлик сулҳи ҳақида эълон қилган эди. Бу кутулмаган шум хабар арабларни ҳам ва барча мусулмон ўлкаларни ҳам карахт қилди. Бир неча кундан кейин АҚШ орачилигида А.Саодат «Кнессетга» таклифнома олади, сўнгра Исроилга бориб уч кунда бу хиёнатни содир қилади, деб хабарлар тарқалган.
Келишувда Миср учун фойдаси шу эди: Исроилликлар тарафидан ишғол қилинган Сино ярим оролини Миср ҳудудига қайта берилиши киритилган ва чиндан қайтарилган. - Ливан: Ливан ва Исроил ўртасида 1983 й. 17 май АҚШ орачилигида яна бир навбатдаги татбийъ содир қилинди. Яхши ҳам бу кунларни Умар Мухтор раҳимаҳуллоҳ кўрмади. - Ёсир Арофат бош бўлиб турган «Фаластинни озод қилиш ташкилоти» 1993 й. Осло келишувида айрим келишилган шартларга биноан (Ғазза, Ириҳони Фаластинликларга қайтариш ва у ерларни Исроил аскарлари тарк қилиши ва Исроил давлати Қуддусни пойтахт, деб тан олмасликлари шартига кўра) Исроилни қонуний-расмий давлат, деб тан олган. Бироқ, бугунга келиб шартлар бузилса ҳам Маҳмуд Аббоснинг олиб бораётган ишлари тан олмасликни тақозо қилмаяпти! Чунки, бу келишув аслида сохта эди, ҳеч бир кучга эга эмас эди, балки вақтинча чалғитиш учун эди, холос. - Урдун: 1994 й. 26 октябрда АҚШда Вашингтондаги Оқ-Уйда прези-дент Б.Клинтон, Урдун Қироли Ҳусайн ва Исроилнинг бешинчи бош вазири Авора партия аъзоси бўлган Исхақ Рабин иштирокида имзоланган.
Аслида бундан анча олдин 1922 й. Ҳошимийлар Қироллигини Фаластинда тан олсин шарти билан Абдуллоҳ ибн Ҳусайн «Балфур Декларация»сини ҳам эътироф этишга рози бўлган эди, бу Лондондаги учрашувда кўрилган эски масалалардан. - БАА: 2020 й. 15 сентябр АҚШда Вашингтондаги Оқ-Уйда прези-дент Д.Трамп, БАА ташқи ишлар бош вазири Др. Абдуллатиф Рашди Зайний, Исроил бош вазири Бинёмин Нетаняху иштирокида расман икки давлат ўртасида дипломатик келишув имзоланди. Буни бир ой олдин 13 август куни эълон қилишган эди. «NEWSru.cо» сайти хабирига кўра: Келишув ишларини батафсил юритган делегация бош аъзолари «Исроил давлати» билан «Мосад» (Moсад: Исроилнинг ташқи истихборати) истихборат бошлиғи Йўси Коеном медиа-магнат Хаим Сабанам олиб борганлар, Й.Коен ва Х.Сабанам «татбийъ» келишувининг архитекторлари, деб танилган.(Кенгроқ маълумот учун: www.newsru.co.il/israel/14aug2020/il_emirates_110.html) - Баҳрейн: БАА. ортидан айни ўша кунда ва бир ерда Баҳрейин ҳам шу тариқа халқаро дипломатик келишувига қўшилди. Улар ҳам татбийъ қилган Араб давлатлари қаторидан жой олди. - Судан: кейинги хиёнат... 2020 й. 23 октябрда АҚШ ёрдамида «Исроил давлати» билан татбийъ жорий қилинди.
Судан илгари Исроилни ашаддий душман кўрган ва уларга қарши уруш учун ҳарбий аскарларини юборган тузук бир давлат эди. Ҳаттоки 1990 й. «ал-Қоиданинг» ҳарбий қароргоҳи учун Суданда жойлаштиришга рухсат берган эди, Усома ибн Лодин Хартумни бошпана тутган эди. Лекин, Судан ҳам бошқарувлар алмашиб кетиши билан собит қолмади...
- Мағриб: кейинги ўринда Мағриб-Марокко Қироллиги татбийъга қўшилди, 2020 й. 10 декабр. Бу ҳақида яна АҚШ перизиденти Д.Трамп эълон қилган. Америка тарафдан ишларни унинг куёви ва маслаҳатчиси бўлган Жаред Кушнер олиб борган.

Истибдод ҳақида: зулм йўли...
Аллоҳ таоло айтади: «Аниқ-ки, Аллоҳ хоинларни севмас».(Анфол: 58) Бу хиёнатни амалга ошириш учун; ҳийлакор ҳокимлар ва давлат бошлиқлари халқни оҳиста истибдод қилиш билан амалга оширган, бунга асосан диний мансабга эга бўлган машойихлар ва дин номидаги идораларнинг масъуллари ҳам ёрдам берган, чунки бу «татбийъ» ишида барча арабларни айблаш тўғри эмас, асло. Лекин уларнинг аксари истибдод кўргани ростдир, эътироз билдириб ҳақни айтган ёки сўз эркилигидан фойдаланиб адолатни истаганлар зудлик билан қамоққа солинади, ёки жисмонан йўқ қилинди.
Абдураҳмон Кавокибий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Тарихдан дин табиатини ўрганган уламоларнинг аксари: сиёсий истибдодни диний истибдоддан туғулган, деб ҳамфикр бўлганлар, баъзилар айтади: Мабода туғулиш бўлмаса ҳам, иккаласи ака-укадай, оталари тағаллуб-ғолиблик, онаси риёсатхон, бўлган».(Абдураҳмон Кавокибий, «Истибдоднинг табиати ва қулчиликка қарши кураш», 21) «Халқининг онгидаги истибдодга бўлган тайёргарликни пайқаб; уларга нисбатан турли даражаларда илоҳликка чақирадиган истибдодчилар бор... ҳаттоки: мана шу вақтгача қайси истибдодчи бўлса, магар у Аллоҳга қуддусийликда шерикчилиги бўлган, дейилган, ёки унга Аллоҳга тегишли бўлган олий мақом берилгандай. Энг камида Аллоҳ номи билан одамларга зулм қилишда ёрдамчи қилиб дин ишига ходим ёллаган, улар энг камида истибдодга ёрдам берган, халқни бир-бирига қарши қилиб мазҳаб ва ҳизбларга ажратган, токи бир-бирларига куч-ёрдам бермасликлари учун, шундай йўл тутган. Натижада умматнинг қуввати чўкиб ҳурмати кетди, майдон эса истибдод учун бўш қолди; эзиш ва хорлаш учун. Мана бу бўйин-сундиришдаги ингилизлар сиёсатидир, бунга аҳолининг парчаланишидан ва уларни ўзаро дин ва мазҳабларидаги ихтилоф ўқлари уларни йўқ қилгандай бошқа нарса бу ҳолатга олиб келишга кучи етмас эди».(Абдураҳмон Кавокибий, «Истибдоднинг табиати ва қулчиликка қарши кураш», 24)
«Икки истибдодчини – яъни сиёсий ва динийларни айрилмас йўлдош, деб кўриб, улар ҳақида шундай ҳукм қилинади: қачон улардан бири, бирор бир уммат ичида вужудга келса, шериги ҳам югуриб келади... Бунга гувоҳликлар жуда кўп, ҳеч бир замон ва макон улардан холи бўлмаган.
Ва: динга келсак, у сиёсатдан кўра; ислоҳат ва бузуқлик келтиришда таъсири бениҳоят каттадир, деб ҳужжат қилишади. Бунга мисол қилиб инги- лиз ва голландларни келтиришади ҳамда протестантликни қабул қилган америкаликлар ва олмонлар, натижада жумҳур лотинлар яъни франсузлар, италян, испан ва португаллардаги мутлақ сиёсий ҳуррият таъсиридан кўра улардаги ахлоқ ва сиёсатни ислоҳ қилишда «диний ҳаракат» каттароқ таъсир қилди. Тадқиқодчи сиёсатчиларнинг китоблари тарихга суянган ва зеҳнларда қарор топган ишларга кўра; бирор бир уммат, ёки оила, ёки шахс; динда қаттиқлик қилса, яъни унда шиддат кўрсатса, магар дунёдаги тизими бузилади ҳамда дунё ва охиратида ҳам зиён кўради, деб иттифоқ қилганлар».(Абдураҳмон Кавокибий, «Истибдоднинг табиати ва қулчиликка қарши кураш», 25) «Ўзлари масъулиятга ҳоким бўлганларни улуғлашликни олиб келган истибдодчи фақиҳлар қаердан келганини ким билади? Ҳаттоки уларга адолат қилса: ҳамд айтишни, зулм қилса сабр қилишни вожиб қилиб берган ва ҳар қандай эътироз билдирганларга зулм қилиб уларнинг қонларини ҳалол қилиб беришни ваъда қилганларничи?!
Эй Аллоҳ! Истибдодчилар уларнинг шериклари бўлди, улар Сен нозил қилган динингни бошқа динга ўзгартирдилар... ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ!».(Абдураҳмон Кавокибий, «Истибдоднинг табиати ва қулчиликка қарши кураш», 32) Яқин тарих ва бугунги кунда ҳам ҳокимларга малай бўлганлар хиёнат йўлини тутган, худди яҳудийлар каби, улар ҳам ислом ва мусулмонлик қиёфасида бўлганлар. «Ислом тарихига диққат билан назар солган киши аввалги подшоҳлар ва халифаларда бўлган истибдодчиларни кўради ва баъзи ажамий олимларни ҳам, баъзи кейинги даврдаги уларга кўр-кўрона эргашган арабларни ҳам, умматни ҳикмат йўлидан адаштириш учун Аллоҳ ва Унинг Расулига ифтиро қилганларини кўради, бу билан улар илм ва Аллоҳнинг нурини сўндирмоқни хоҳлайдилар, лекин Аллоҳ бунга рози бўлмай балки Ўз нурини тўлиқ қилади, У Зот мусулмонлар учун карийм бўлган, илмлар офтоби, ҳикматлар ҳазинаси бўлган китобини ўзгартириш учун қўллар тегинишидан сақлади, бу Унинг мўъжизаларидан бири эди, чунки У айтади: «Аниқ-ки, Биз зикрни нозил қилдик ва аниқ-ки Ўзимиз унга муҳофизлармиз».(Ҳижр: 9) Мунофиқлар магар таъвил билан тегина олдилар, бу ҳам Унинг яна бир мўъжизасидир, чунки У мана бу сўзида хабар бериб: «Аммо, уларнинг қалбларида зайғ-эгри-лик бўлганлар; ундан муташобеҳ бўлган нарсага; фитнани хоҳлаб ва унинг таъвилини хоҳлаб эргашадилар»,(Оли Имрон: 7) айтди».(Абдураҳмон Кавокибий, «Истибдоднинг табиати ва қулчиликка қарши кураш», 39)

- Қолган араб мамлакатлари ҳақида умимий гап: - Саудияга келсак: назаримда Исроил уларга фақатгина бир кўз қизса бўлди, зотан яқинда Ибн Салмон ўз қарашини очиқлади: «Исроил биз учун душман эмас, балки кўп ҳамкорликлардаги шерикчилик қилишимиз мумкин бўлган шерикларимз, деб кўрамиз», деди.(Саудия Арабистонинг валиаҳд-шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 2020 й. 3 март куни эълон қилинган изоҳларда Исроил Риёзнинг «потенциал иттифоқчиси» бўлиши мумкинлигини айтди, деб ёзади АFP) Бунга ўхшаган гаплари жуда кўп, мисол учун яна: «Исроилликлар ўз ерларида тинч яшашга ҳақлари бор», деган ҳам Ибн Салмондир. Саудлар расман «Исроил» билан татбийъ қилмаган бўлсада, қолган расман алоқа қурганлар- дан жуда ҳам илғор...
Ҳозирги Саудлар оиласининг тахтга ягона даъвогар шаҳзодаси Ибн Салмонни бундай гаплари учун; «диний насиҳатга» чақириб... исломда жуда кўп фойдали илмлар қолдирган ва китоблар ёзган, илм тарқатган Шайх Сафар Ҳаволийни қамоққа солди, унинг ёши улуғ, динда олим ва ҳаста бўлишига қарамай яна уч ўғлини ҳам қўшиб бирга қамаб қийнадилар.
Сафар Ҳаволийни Аллоҳ таоло динида собит қилсин, биз сўз юритаётган мавзуга тегишли насиҳатларидан бирида Сауд оиласига шундай деган эди: «Яҳудийлар билан босқичма-босқич «татбийъ» қилиш (алоқаларни тиклаш) ва яҳудий бўлган Фридман тарафидан асос солинган «тинчлик учун» араблар ташаббус кўрсатиб амалга оширишга доим чақириб ва одамларни мужоҳидлар учун ёрдам-хайрия қилишларидан тўсиб, моддий ёрдам берувчиларнинг банкдаги ҳисобларини кузатув остида таъқибга қўйиш Аллоҳнинг шариатиданми?».(Сафар Ҳаволий, «Мусулмонлар ва ғарб ҳазорати» китобига қаралсин) Ва шу каби бошқа насиҳатлари учун маҳбуслик синовини ноҳақ чекмоқда, Аллоҳ таоло у кишининг-оиласининг оқибатини хайрли қилган бўлсин, барчамизга офият сўраймиз, омин. - Оман қироллиги: улар Исроилни давлат, деб тан олмайди ҳозирча, лекин аллақачон норасмий тижоратлари ва бошқа алоқалари ҳаракатга тушган.
- Ироқда: ҳали-ҳануз давлат истиқрор ҳолатда эмас зотан, мобода Исроилни тан олмай Эрон тарафда тургани маълум бўлса, билинг-ки улар ҳам икки юзламачилар билан биргадир.
Аллоҳ таоло айтади: «Аниқ-ки, Аллоҳ хоинларнинг макрини (тўғриликка) йўлламас».(Юсуф: 52) Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг бу борада айтган сўзлари нақадар тўғри бўлиб чиқди, у киши айтади-ки: «Замонингда исломнинг ўрнини билмоқчи бўлсанг; масжидлар олдидаги жамоатга-тиқинларга, ёки ҳаж-мавқифда туриб: «лаббайка», айтишларига қарамагин, балки уларнинг (яъни ҳокимларнинг) шариат душманлари билан бўлган алоқаларига қарагин».(Ибн Муфлиҳ, «Oдобуш-шаръия», 1/237) Аллоҳ таоло айтади: «Агарда, Аллоҳ ва Пайғамбарга ҳамда унга нозил қилинган нарсага иймон келтирганларида эди, уларни дўстлар қилиб тутмас эдилар ва лекин улардан кўпчилиги фосиқлардир».(Моида: 81) Мусулмонларга нисбатан яҳудий ва мушриклардан кўра ашаддийроқ, ёмонроқ душманлик қиладигани йўқ-ку ахир: «Иймон келтирганларга – одамлардан энг ашаддий адоватлиси яҳудий ва ширк келтирганлар, ...».(Моида: 82.) Ахир огоҳлик Қуръон талаби эди: «Эй иймон келтирганлар, яҳудий ва насороларни дўст тутманглар, уларнинг баъзилари баъзисига дўстлардир, ким сизлардан уларни дўст тутса, бас, у улардандир. Аниқ-ки, Аллоҳ золим бўл- ган қавмларни ҳидоят қилмас».(Моида: 51)

Умар Шоҳирнинг хафизаҳуллоҳ
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase