Исроил Ғазо урушини ҳарбий ғалаба билан тарк этса ҳам, бутун дунё кўз ўнгида мағлуб сифатида тан олинади. Исроил Ғазога қарши содир қилаётган оғир уруш ташвиқоти туфайли унга берилган энг катта тарихий имкониятни қўлдан бой берди. Бугунги кунда у онтологик хавфсизлик инқирози ва 1948 йилдан бери бошдан кечирмаган даражада чуқур хавотирга дуч келмоқда десак муболаға бўлмайди.
Исроил эндиликда кўп жабҳаларда мағлуб бўладиган ва келгуси йилларда бу билан яшашга мажбур бўладиган давлатга айланди. 7 октябрнинг биринчи стратегик оқибатларидан бири хавфсизлик билан боғлиқ. Ҳарбий нуқтаи назардан қаралганда, Исроилнинг хавфсизлик режаси тўртта унсурга эга. Улардан энг муҳими ҳарбий кучга эга бўлишдир. Ҳарбий устунлик мамлакатнинг мудофаа олдидаги энг муҳим қуролидир. 7-октябрда бошланган ҳужумлар ва Исроил армиясининг урушни давом эттириш жараёнидаги заифлиги ҳарбий мавқейининг барбод бўлишига олиб келди.
Яна бир элемент - эрта огоҳлантиришдир. Эрта огоҳлантириш, бир мамлакатнинг барча разведка имкониятлари туфайли душманнинг ҳаракат йўналишини олдиндан билишнинг устунлигига асосланади. 7 октябр воқеалари шуни кўрсатадики, худди 1973 йилдаги каби, Исроилнинг эрта огоҳлантириш қобилияти мукаммал эмас. Исроил хавфсизлик доктринасининг яна бир элементи мудофаадир. Мудофаа қўшиннинг вазиятни олдини олишда муваффақиятсизликка учраган тақдирда, тажовуз содир бўлган вазиятда асосий куч сифатида ўзини ҳимоя қиладиган имкониятлар йиғинидан иборат.
Хавфсизлик доктринасининг тўртинчи устуни мутлақ ғалабадир. Мутлақ ғалаба душманнинг қайта тўпланиши ва яна ҳужум қилишига имкон бермайдиган шубҳасиз ҳарбий ғалабани англатади. Исроилнинг Ғазодаги стратегик мақсади Ҳамасни йўқ қилиш деб эълон қилинган бўлса-да, бу амалга ошмаслиги тушунилган эди. Шу сабабдан Нетаняху бошқаруви стратегиясини ўзгартириб, "йўқ қилиш" ўрнига заифлаштиришни мақсад қилди.
Оддий уруш ва уруш муҳитидаги ўзгаришлар, шунингдек, уруш иштирокчилари ва табиатининг ўзгариши натижасида юзага келган янги динамика, Исроилнинг жиловлаши ҳақиқатан ҳам келажакда Яқин Шарқда ишга ярайдими деган саволларни туғдиради.
Исроилнинг мағлубияти фақат ҳарбий йўқотишлар билан чекланмайди. Унинг манфаатлари ва қўрқувини озиқлантирувчи асосий унсурлар ақлий ва дунёвий эмас, балки диний бўлса, мамлакат ўзини халқаро муносабатларнинг нормал аъзоси сифатида тутиши мумкин эмас.
Масалан, ДЕАШ бунга мисолдир. Уларнинг манфаатлари ва қўрқувларини озиқлантирадиган замин дунёвий эмас, динийдир. Шунинг учун у ўзини ҳеч қандай қоидаларга боғлиқ ҳис қилмайди. Исроилнинг ғазога қарши уруш қонунларига тўғри келмайдиган ҳужумлари Исроилни халқаро ҳуқуқдан ташқари ҳаракат қиладиган давлатга айлантирди. 7-октябрдан кейин амалга оширилган "Ғазо геноциди" аниқ Исроилнинг генотсид мамлакатига айланишига сабаб бўлди.
Бу ҳолат тарихий фожиа бўлса-да, келажакда Исроилнинг халқаро обрўсининг ажралмас қисми бўлиб қолади. Нетаняху ҳукумати ва уруш тарафдорлари томонидан урушнинг сон-саноқсиз диний зикрлар билан ифодалангани анча чуқурроқ муаммони очиб беради.
Исроилнинг дунёвий деб аталмиш сиёсий режими қуруқ риторикадан бошқа нарса эмас; Энг ёмони, бу Исроилнинг масиҳий мамлакат эканлигини исботлайди. Натижада Ғазо уруши Исроилни халқаро ҳуқуқ қоидаларига боғлана олмайдиган ва урушни диний ҳолга келтира олмайдиган радикал давлат сифатида кодланишига сабаб бўлди. Аслини олганда, Фаластинни глобал миқёсда қўллаб-қувватловчи Исроилга қарши намойишлар Исроилнинг глобал миқёсда яккаланиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Қоидаларга бўйсунмайдиган ва ўз хатти-ҳаракатларига муқаддаслик боғлайдиган радикал давлат сифатида Исроил учун яна бир йўқотиш ўз жамиятини йўқотишдир. 7 октябр куни Исроилнинг нафақат давлат, балки жамият сифатидаги хавфсизлик ҳиссини тубдан силкитган бўлса-да, ҳужумларнинг тарихий жиҳатдан “Холокост” нуқтаи назаридан белгиланиши хавфсизлик ва ижтимоий хавотирларни чуқурлаштиришга хизмат қилди.
Ҳужумларга Исроил ҳарбий жавобининг зўравонлиги глобал Исроилга қарши кайфиятни янада кенгайтирди, бу яҳудий жамиятининг глобал миқёсда ташвишли жамоага айланишига сабаб бўлди. Бу вазият учун Исроил ҳукуматининг ўзи жавобгар. Натижада, у ўз жамиятининг ташвишларини ҳал қиладиган давлатга эмас, балки ўз амалиёти туфайли ўз халқининг ташвишларини чуқурлаштирадиган мамлакатга айланди.
Бу нуқтада яна бир муҳим йўқотиш шуки, Исроил аста-секин демократик амалиётлардан узоқлашиб, экстремизм ўқида авторитар бўлиб кетадиган давлатга айланади. Сиёсатнинг асосий динамикаси доимо бошқалардан устун турадиган ва омон қоладиган мамлакатда сиёсат ва жамиятни нормаллаштириш мумкин эмас. 7 октябрдан кейин Исроил бошдан кечирадиган жараён ҳам худди шундай бўлади. Шу нуқтаи назардан, Исроилда сиёсий ҳаёт янада радикаллашади, сиёсий нутқлар қаттиқлашади ва жамоат соҳаси миллатчи яҳудий кимлиги атрофида қайта кучаяди. Бу ҳолат Исроилни Фаластин масаласида янада мураккаб жараёнга етаклайди ва икки давлат ечими имконсиз бўлиб қолади.
Ҳарбий, сиёсий ва ижтимоий йўқотишлардан ташқари, Исроилнинг энг муҳим йўқотиши унинг минтақавий геосиёсий позитсиясида содир бўлади. 7 октябргача бўлган минтақавий нормализатсия Исроил учун тарихий яккаликдан чиқиш учун стратегик имконият яратди.
Бироқ, Исроилнинг Фаластин масаласига фақат ўзи ғалаба қозонадиган ўйин сифатида қараши ва минтақавий иштирокчиларга нисбатан душманона муносабати унинг яккаланишига олиб келади. Кўплаб стратегик имкониятлар, айниқса Араб-Исроилнинг нормаллашуви, минтақавий иқтисодий лойиҳалар ва энергия шерикликлари Ғазо туфайли имконият бўлишни тўхтатди. Ушбу имконият зонасини қайта тиклаш осон бўлмайди. Бу жараён ё Исроилни, айниқса Сурия ва Ливанда қаттиқроқ бўлади ёки Исроилни муросага келиши керак бўлган минтақавий тенглама тузоғига туширади.
Натижада, Исроил Ғазо ҳужумлари ва номутаносиб зўравонлик; Бу ўзининг сиёсатини, жамиятини ва аллақачон ёмон минтақавий ва глобал имижини йўқотган натижага олиб келди. Исроил Яқин Шарқда ўтмишдагидан кўра яккаланган ва хавфсизроқ давлат.
СЕТА ташкилотининг Хавфсизлик тадқиқотлари бўйича масъул вакили Проф. Мурат Ешилташнинг мавзу ҳақидаги мулоҳазалари...