close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сионизм ўз моҳиятини очиб берди

Таниқли ҳуқуқшунос Мурод Мусаев: "Дунёда энди ҳеч кимда шубҳа йўқ: Исроил турар-жой ҳудудларини, қочқинлар лагерларини, мусулмон ва насроний ибодатхоналарини, касалхоналарни, тез ёрдам машиналарини ва оддийгина қуролсиз одамларни бомбардимон қилмоқда.

Таниқли ҳуқуқшунос Мурод Мусаев: "Дунёда энди ҳеч кимда шубҳа йўқ: Исроил турар-жой ҳудудларини, қочқинлар лагерларини, мусулмон ва насроний ибодатхоналарини, касалхоналарни, тез ёрдам машиналарини ва оддийгина қуролсиз одамларни бомбардимон қилмоқда.
Бир неча ҳафта ичида Исроилнинг бомба ва ракеталари 10 000 дан ортиқ одамни ўлдирилди, уларнинг ярмига яқини болалар эди. Яна ўн минглаб одамлар майиб бўлди, юз минглаб одамларнинг ҳаёти вайронага, тупроққа, егулик, сув, дори-дармон ва умидсиз чексиз мотамга айланди.
Буларнинг барчаси моҳиятан тўғридан-тўғри эфирда содир бўляпти ва ҳужжатлаштириляпти (ахир биз ахборот асрида яшаяпмиз), шунинг учун ҳатто Исроилнинг энг фаол ҳимоячилари ҳам фактлар ҳақида баҳслашишни тўхтатдилар. "Исроил бундай эмас, у касалхонага зарба бера олмайди!"- деган гаплар ўтмишда қолди. Энди барча мунозаралар фақат муҳокама қилинаётган оммавий қотиллик қасддан содир этилганми, бу қанчалик асосли ва қандай мотивация қилингани ҳақида.
Ҳуқуқ тили билан айтганда, баҳс жиноятнинг субектив томони ҳақида кетяпти.
Бу ерда шуни айтиш керакки, жиноятчининг мотиви ва ниятини исботлаш, қоидага кўра, жиноят фактини ёки ҳатто аниқ бир шахснинг унга алоқадорлигини исботлашдан кўра қийинроқдир, чунки "инсоннинг нияти унинг қалбида ётади. Унга ҳеч ким қарай олмайди".
Бироқ, баъзи ёвуз одамлар (масалан, жазодан маҳрум бўлганлар ва шунинг учун уларнинг дахлсизлигига ишонадиганлар) биз учун бу вазифани осонлаштиради.
Бенямин Нетаняхунинг Библияга қилган машҳур ҳаволасини эшитган бўлсангиз керак: «Амалек сизга нима қилганини эсланг, - дейди муқаддас Библия. Ва биз эслаймиз ва курашамиз ...», деди у ва кейин Исроил армияси Ғазода қанчалик жасорат билан жанг қилгани ва ҳозирда жанг қилаётгани ҳақида гапирди.
Шундай қилиб, Нетаняху Исроилнинг ҳозирги душманларини Библиядаги амалеклар (ёки бўлмаса жамоавий Амалек) билан тенглаштирди.
Мавзу билан таниш бўлган одам, Тавротга кўра, Амалек нафақат эсга олиниши, балки йўқ қилиниши кераклигини билади: "унинг хотираси осмон остидан ўчирилиши керак". "Унинг ҳамма нарсасини йўқ қилинг ... ва унга раҳм қилманг, балки эрдан хотинга, ўсмир боладан эмизикли болагача, ҳўкиздан қўйгача, туядан эшакгача ўлдиринг" - бу  ҳам Амалек ҳақида.
Ҳар қандай ақли расо одам амалеклар ва яҳудийлар ўртасидаги тўқнашув тарихи ва, шундай экан, Библиядан келтирилган иқтибослар бизнинг замонамизга ва "араб-исроил можароси" деб аталадиган нарсага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини тушунади. Нетаняху Исроил томонидан ички (ва қисман ташқи) бозорда содир этилган геноцидни оқлаш учун бу ўхшашликни киритади (моҳиятан диндор фаластинликларга қарши уруш эълон қилади): қаранглар, Худонинг Ўзи бизга эркаклар ва аёллар, болалар ва чақалоқлар, туялар ва эшакларни ажратмасдан бу жирканч маҳлуқотларни йўқ қилишни буюради.
Нафақат Нетаняху, кўплаб исроиллик сиёсатчилар ва кичикроқ амалдорлар бир-бири билан рақобатлашаётгандек, дунёга тобора мазмунли ваҳийларни кўрсатмоқда: бири минбардан фаластинлик болаларнинг ўзлари содир бўлаётган воқеаларда айбдор, деб ҳайқирса, бошқаси фаластинликларга қарши ядро қуролидан фойдаланишга фойдаланишга рухсат беради, учинчиси Ғазони "яҳудийлар юрти" деб эълон қилади ва аскарларнинг ҳаяжонли фарёдларига қарамай, уни қайтаришга ваъда беради. Исроиллик қўшиқчи Наркис Реувен-Нагарнинг янги хити "қаердадир фронт атрофидаги ҳудудларда" ушбу тўс-тўполонга саундтрек каби янграйди: "Биз Ғазони тугатамиз, ай-ай-ай-ай-ай, Гуш Катифни қайтарамиз, ай -ай-ай - ай-ай, биз гойлар учун нурмиз". Аскарлар қўлларини силкитиб, у билан бирга рақсга тушишади ва қўшиқ айтишади.
Назаримда, бу ишда шовинистик мақсад ва геноцид нияти яққол кўриниб турибди".
------------------------------------------
Дунёвий "Жаҳон ҳамжамияти" деб аталмиш жамият "Исроил" томонидан очиқ эълон қилинган Фаластин геноцидининг диний таркибий қисмини ютиб юбормоқда. Агар фаластинликлар ўз қаршиликларининг диний таркибий қисми ҳақида гапирадиган бўлсалар, бу "экстремизм" ва "диний фанатизм" саналади, яҳудийлар ўз китобларидан қириб ташлаш ҳақида сўзласа бу нормал эмиш...

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase