close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръонга яқин бўлиш: 7 маслаҳат

Агарда сиз Қуръонни кам қўлга оладиганлардан, ёки кундалик ўқишнинг натижасини кўра олмайдиганлардан ва Қуръон билан ҳақиқий алоқани ўрнатишга муҳтожлардан бўлсангиз, қуйидаги тавсиялар сизга ёрдам бериши мумкин:

1. Қуръонни қўлга олишдан олдин, қалбингизда нима борлигини текшириб кўринг?
Қуръон ўқишдан ҳақиқатда фойда олишда, энг асосийси – Аллоҳнинг Каломини қўлга олишдан олдин қалбда нима борлигини текшириб кўришдир. Ўзингиздан уни нима сабабдан ўқиётганингизни холис сўранг. Қандайдир маълумотга эга бўлиб, кейин уни осонлик билан унутиш учунми? Росулуллоҳнинг (соллоллоҳу алайҳи васаллам) завжалари уларни “тирик Қуръон” деб атаганларини бир эсланг, яъни улар нафақат Қуръонни ўқиганлар, балки унга мувофиқ яшаганлар)
2. Таҳорат олинг
Таҳорат олиш – сиз оддий китобни ўқимаятганингизни эслатиб турадиган яхши жисмоний ва руҳий тайёргарликдир. Сизнинг Аллоҳ Таолонинг сўзлари билан мулоқатингиз бошланади ва сиз бунинг учун пок бўлишингиз лозим.
3. Кунига 5 дақиқадан ўқинг
Ибодат қилувчилар кўпинча Қуръон ўқиш бир соатдан кам бўлмаслиги керак деб ҳисоблашади. Агарда бизда мунтазам ўқиш одати бўлмаса, бу жуда ҳам кўп. Кунига 5 дақиқадан ўқишни бошланг. Бу дастлабки қадамдан муваффақиятли ўтгач, иншаАллоҳ, сиз бу беш дақиқа секин – асталик билан қийинчиликларсиз ўн дақиқага, кейин эса ярим соатга, соатга ва ҳаттоки кўпроққа узаяётганини пайқайсиз!
4. Ўқиганингизни англаётганингизга эътибор беринг
Араб тилида беш дақиқа Қуръон ўқиш – бу яхши, лекин ўқилганни англаш ҳам муҳимдир. Бунинг учун сизнинг қўл остингизда Муқаддас китобнинг яхши таржимаси бўлиши лозим. Доимо бугун ўқиганинингизнинг таржимасини ўқишга ҳаракат қилинг.
5. Қуръоннинг “интерактивлиги”ни унутманг
Интерактив технологиялар ва компьютер дастурлари даврида кўпчилик китобларни зерикарли деб ҳисоблайди. Лекин Қуръон – ўзгачадир. Қуръонни ўқир экансиз Аллоҳ Таоло билан мулоқотга киришаётганингизни ёдда тутинг, шунинг учун – тингланг!
6. Фақат эшитманг, балки ўқинг
Ҳозирда Қуръон ёзилган турли хил аудиокассета ва дисклар оммабопдир. Уларнинг кўпчилиги ҳаттоки таржимаси билан. Сизда, мисол учун, ишга кетаётиб уларни плеер ёки машинангизда эшитиш имкониятингизнинг борлиги жуда яхши. Қуръонни ўқиш баробарида тингланг, унинг ўрнига эмас.
7. Дуо қилинг
Аллоҳ Таолодан сизни Қуръон ўқишда давомли қилишини сўранг. Сизнинг мақсадингиз – холис, Аллоҳ учун, ўқиш орқали Унга яқинлашиш, Унинг марҳаматли сўзларини англаш ва ўз ҳаётингизда қўллаш. Аллоҳ таолога бу йўлда собит қилишини сўраб дуо қилиш – сизнинг энг зўр қуролингиздир.

Манба: Muslim Village

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase