close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Рамазон мусулмонлари»: Бошқа ибодатларни қилмаганларнинг рўзаси қабулми?

Рамазон – мусулмонлар учун муборак ой. Қалбни, танани ва онгни поклаш вақти. Дунёда 1,8 миллиардга яқин мусулмон бўлиб, бу одамларнинг барчаси Ислом динини ўз дини деб аташини аннглатади. Лекин бу одамларнинг барчаси диний ибодатларга тўлиқ риоя қилаётганлигини англатадими? Йўқ.

Бироқ, бунга риоя қилмайдиганларнинг кўпчилиги барибир Рамазоннинг раҳматидан умидвордир ва бу ой фарз бўлган ёки нафл, ибодатлар, рўза тутиш ёки солиҳ ишлар қилиш ва бошқаларга амал қиладилар.
Одатда бундай мусулмонлар илтифот кўрсатиб ва манманлик билан "Рамазон мусулмонлари", яъни фақат Рамазон ойида мусулмонлигини эслаб қоладиган ва диний амалиётларга риоя қиладиганлар деб аталади. "Рамазон мусулмонлари" ҳазил оҳангида айтилса ҳам бу ерда асл жиддийлик бор.

Ҳатто мунтазам равишда ибодат қиладиганлар ҳам баъзан ибодат қилмайдиганларнинг рўзаси қабул бўлмаслигини айтиб юборадилар. Улар ибодатсиз рўза тутганларга уларнинг рўза тутиши бефойда эканлигини ва мукофотдан умид қилмасликлар лозимлигини айтишади. Бундай хатти-ҳаракатлар мусулмон учун йўл қўйиб бўлмайдиган нарса.
Аллоҳ таоло эса Қуръон каримда марҳамат қилиб, айтадики: «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг» (Ҳужурот сураси, 12).
Бошқа бир оятда зикр қилинишича: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (Моида сураси, 2).

Рамазон ҳаммамиз учун имкондир

Муборак ойда ҳар бир киши ўтмишидан ва ҳозирги ҳолатидан қатъи назар, ўз ишларини тузатишга ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга. Агар инсон Рамазон ойида ҳеч бўлмаса маъқулланган ишларни қилишга ва ёмон одатлардан узоқлашишга ҳаракат қилса, у қўллаб-қувватланиш ва маъқулланишга лойиқдир.
Бу, албатта, иккиюзламачилик ва бошқаларни алдаш истаги белгиси бўлиши шарт эмас. Ким билади, эҳтимол бу катта ўзгариш йўлида биринчи қадамдир. Аммо, агар ўтмишдаги хатти-ҳаракатларни эслатиб, танқид қилаверсангиз, у ҳатто шундан ҳам воз кечиши мумкин. Мусулмон аёллардан бири ёзибди:
"Мен Рамазон ойида рўза тутаман, лекин агар ибодат қилмасам, менинг тутган рўзам қабул қилинмайди деб айтишади. Улар бу гуноҳ, мени эса катта жазо кутмоқда ва ҳоказо деб айтишни бошлайдилар. Сўнгги пайтларда мен умуман диндор одамлардан ўзимни олиб қочмоқдаман, чунки улар фақат сизнинг хатоларингизни қидириб, улар учун танқид қилишдан бошқасига ярамаяпти. Энди мен рўза тутаётганимни одамлардан яширмоқдаман. Мен ибодат қилмасам-да, рўза тутишни яхши кўраман. Балким, Худо мени кечириши мумкин, буни Ундан бошқа яна ким ҳам қила оларди?".

Аллоҳ таолонинг раҳмати

Биз Аллоҳ таоло нимани қабул қилиши, нимани қабул қилмаслиги ҳақида гапирмаслигимиз керак. Биз буни билмаймиз. Биз фақат Роббимиз Раҳмон ва Раҳийим эканини биламиз, «Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирур. Ким Аллоҳга ширк келтирса, шубҳасиз, катта гуноҳни тўқибдир» (Нисо сураси, 48). Яхшилик қилиш ва аниқ эслатиш, ҳикмат билан даъват қилиш мумкин, лекин Аллоҳ учун ҳукм чиқариш – асло мумкин эмас.
Энди ибодатларини болаётганларни маломат қилиб ўзимизга зарар етказамиз

Рамазон ойида рўза тутиш бу - шунингдек, зулм, ғийбат, тухмат, бошқаларга сўз ва иш билан зарар етказиш каби ёмон ишлардан ҳам рўза тутишдир. Бошқаларни ҳақорат қилиб, биз Аллоҳ таолонинг олдида янада салмоқлироқ бўлмаймиз, рўзамизни кучайтирмаймиз, аксинча, руҳий кучимизни йўқотамиз.
Рамазон - ўзингизга, йўлингизга эътибор беришнинг айни вақти, бошқаларнинг нима қилаётганини кузатиб, назорат қилиш вақти эмас. Кўпинча бошқаларни кузатиш - ўз хатоларидан қочиш ёки тан олмаслик усули ҳисобланади. Шунда биз нафақат бошқаларга руҳий йўлда мустаҳкам ўрин топишга ёрдам бермаймиз, балки ўз вақтимиз ва кучимизни беҳудага сарфлаймиз. Солиҳлар айтганидек, "Бошкаларни сиздан бошқача гуноҳ қилгани учун уларга ҳукм ўқиманг".

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase