close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Араб баҳори» ўзи керак бўлганми?

Эсингизда бўлса, «Араб баҳори» даставвал демократия борасида, Яқин Шарқдаги энг яхши тартибот ва ҳатто гуллаб-яшнаш борасида ҳаяжонга соладиган умидларга тўла эди. Бироқ нимадир издан чиқди ва ушбу минтақадаги ҳозирги сиёсий муҳит жуда ҳам аянчли ҳолга келиб қолди. «Араб қиши» ибораси пайдо бўлиб, баҳордан кейинги араб дунёсининг ҳалокатли муҳити шароитларда ўзини оқлайдиган бўлиб кўринади.

«Араб баҳори» минтақага ундан кутилган натижаларни олиб келмади. Яқин Шарқ ва араб дунёси авторитаризм ва монархиялар вайроналарида вужудга келган демократияни барибир кўрмади, жуда катта умид ва қувонч билан ўз шаҳарлари майдонлари ва кучаларига чиққан миллионлаб одамлар улар ҳақида орзу қилган тинч ва хотиржам, адолатли ва гуллаб-яшнайдиган жамиятлар пайдо бўлмади. Барча рўй берган воқелаар шароитларида ҳаттоки ўтмишнинг авторитар режимлари ҳам ҳозирги вазиятдан кўра анча яхши бўлиб кўринади.
Бу ҳазил эмас: ҳозирги кунда араб дунёсидаги вазият араб дунёси шу воқеадан кейин ҳаётни яхши томонга ўзгартириш истагида кўчаларга чиққан, Тунисдаги кўча савдогари ўзини-ўзи ёқиб юборишидан олдинги вазиятдан анча хунук бўлиб кўринади.
Мисрда вазият яхшиландими? Эсингизда бўлса, бу мамлакат «Араб баҳори»нинг рамзи бўлишига сал қолди. Шундай таассурот уйғонадики, асосий воқеалар гўёки Таҳрир майдонида рўй берган ва унинг «Озод қилиш» номини оқлагандай бўлди. Афсуски, мисрликлар ҳукумат тепасидан ағдарилган ва ҳибсга олинган Ҳусний Муборак даврини қўмсаш билан эсламоқда, чунки юмшоқ қилиб айтганда, улар бундан ҳам ёмонроқ ҳукумат қўл остида яшамоқдалар.
Саудия Арабистони, БАА ва Бахрайндаги вазият ўзгардими? Афсуски, улар аввалгидек, мутлақ ёки деярли мутлақ сулола монархлари томонидан бошқарилмоқда. Эҳтимол, бунда ҳеч қандай ёмон нарса йўқдир, лекин унда нима учун араб монархлари Яман халқи билан урушда иштирок этмоқда? Нима учун Қатарни оммавий савалаш керак эди? Сурияга бостириб киришчи? Эронга қарши ва Фаластин халқининг зиёнига Исроил билан дўстлик ҳақида эса гапришига ҳам ҳожат йўқ – буни ҳамма шундоқ ҳам кўриб турибди.
Мисол учун, Саудия Арабистонини олайлик. Бу, шубҳасизки, минтақадаги энг қудратли араб давлати, АҚШ билан дўст бўлган энг кучли сиёсий ўйинчи. Экспертларнинг фикрига кўра, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонниг бошқаруви ҳаттоки демократия минимал бўлган Саудия Арабистони Қироллиги стандартлари бўйича ҳам қироллик ҳокимлигини юритиш характери инқирозига олиб келди. Бундан баттари бўлмаса керак.
Аҳолиси ўн тўрт йилдан бери ташқи агрессия, фуқаролик уруши, сунъий равишда юзага келтирилган очарчилик ва касалликларнинг даҳшатли уйғунлашуви йўқ қилаётган Яманни алоҳида қайд этиш лозим… Қачонлардир «Бахтли Арабистон» деган чиройли номга эга бўлган бу мамлакат эндиликда «Араб баҳори»дан кутилган натижанинг умуман тескарисини намойиш этмоқда.
Ироқ, Сурия ва Ливияни олайлик. Бир пайтлар тинч, хотиржам ва барқарор давр саналган бу мамлакатларда уларнинг барча камчиликлари билан биргаликда, изтироблар оловида миллионларни йўқотган ва миллионлаб қочоқларни йўқотган ҳолда парчаланиб, вайронага айланди. Айрим мамлакатлар шу қадар кучли вайрон қилиндики, эҳтимол, кейинги ўн йилликда ва ундан кейин ҳам ўнглана олмайди.
Исроил ва Фаластин ўртасидаги жараён умуман боши берк кўчага кириб қолди. Бунинг сабабчиси – Исроил ва унинг ортида турган АҚШнинг Фаластин давлати яратилишига йўл кўймасликни исташидир. Бу борада ҳамма нарса иш бермоқда: АҚШ пойтахти Қуддусга кўчирилди, Сурияга тегишли бўлган Ғўлон тепаликларининг босиб олиниши Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланди, босиб олинган Фаластин ҳудудларини танклар нишони остида шафқатсиз равишда мустамлакалаштириш давом этмокда, муборак Рамазон ойи кириб келиши билан Ғазо сектори бомбардимон қилинмоқда. Фаластин халқи ҳамма томонидан, жумладан, АҚШ, ЕИ ва араб мамлакатларининг аксарияти томонидан ўз ҳолига ташлаб қўйилган ҳолда назардан қолиб кетмоқда.
Хўш, юқорида санаб ўтилган оқибатлар учун ундан ҳисоб талаб қилиш мумкин бўлган «Араб баҳори» ўзи керак бўлганмиди?
Эҳтимол, ҳа – керак бўлгандир. Унинг тажрибаси миллионлаб одамлар учун халқ суверенитети ва эркинлигининг биринчи қултуми бўлди. Доимий илҳом манбасига айланди. «Баҳор» араб дунёси умидсиз эканлиги, демократия уммонида ўзига хос географик ва маданий истисно ҳисобланиши ҳақидаги тасаввурларни йўққа чиқарди. «Баҳор» шуни кўрсатдики, кўпчилик саботли ёки ҳеч бўлмаганда кучли ва барқарор деб ҳисоблаган мустабид режимлар аслини олганда уларга осонлик билан тикка қараш ва мағлуб этиш мумкин бўлган қоғоздан ясалган йўлбарслар бўлиб чиқди, Халқлар жамоавий норозилик ва жамоавий ирода қандай куч эканлигини тушуниб етдилар. Эҳтимол, бу «Араб баҳори»нинг асосий якуни ва ютуғидир.

Интернетдан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase