close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Одам бўлиш ва мусулмон бўлиш

Узнетнинг мусулмонлар сегментида Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида бўлиб ўтган мудҳиш воқеаларига ватандошлар реакциясидан ҳафтанинг бошида ҳафсала пир бўлиши ҳафтанинг охирига келиб бу воқеага Янги Зеландияликлар қарама-қарши реакциясидан эйфория томон кескин ўзгарди.

Албатта-да! Бош вазир, полициячи аёллар ва мусулмонлар билан бирдамликни намойиш этиш учун рўмол ўраган минглаб оддий аёллар, миллий телевидение орқали жума намозига азоннинг янграши, жума намози ўтказиладиган жойга келган маҳаллий аҳоли гуруҳлари, самимий кўз ёшлар, бу одамлар томонидан бирдамлик ишоралари ва ҳ.к.
Шак-шубҳасизки, буларнинг барчаси муносиб баҳоланиши ва мос келувчи миннатдорчилик билдирилиши лозим. Фақат ҳиссиётларга тўлиб турган ҳолда оддий сўзлар билангина эмас. Мусулмон бўлмаган жамиятда яшаётган ва бу ерда қўллаб-қувватланаётган мусулмонлар буни ёдда тутишлари, мусулмон бўлмаган қўшнилари бошига кулфат тушганда уларга ёрдам беришлари ва инсоний бирдамликни намойиш этишлари лозим. Одатда шундай ҳолат рўй беради ҳам, фақат бу ҳақида шу сабабдан ҳам гапиришга тўғри келмоқдаки, ислом муҳитида бундай ҳолатларда ҳар сафар мусулмон бўлмаганлар билан бирдамликка йўл қўймаслик керак, бунинг ўрнига бизнинг қалбларимиз ва ўй-хаёлларимиз улар ҳақида ҳеч ким ўйламаётган, азоб чекаётган ва ҳамма нарсадан маҳрум қилинган диндошларимиз билан бирга бўлиши лозим деган чақириқлар янграмоқда. Албатта, биз диндошларимиз ҳақида ўйлашимиз ва қўлдан келганча уларга ёрдам беришимиз керак, лекин бошқа одамлар орасида яшар эканмиз, агар оғир пайтларда улардан ёрдам олиш бизга хуш ёқар экан, мос келувчи ҳолатларда ўзимиз ҳам уларга ёрдам кўрсатишни қоида қилиб олишимиз лозим. Гарчи, албатта, мусулмонлар яшаётган номусулмон жамиятларнинг ҳаммасида ҳам уларга бундай ёрдам кўрсатилаётгани йўқ…
Шу билан бирга, ҳозир диндошларимизни огоҳ қилишни истаган нарса бу тантана қилаётган зафар самарасидир. Ҳа, душманлар қанчалик тўсқинлик қилмасин, ислом Аллоҳнинг дини сифатида ғолиб чиқади. Лекин мусулмонлар тантана қиладиган нарсанинг ўзи йўқ ҳали.
Янги Зеландияликлар бундан инсонийлик ва ҳамдардликни намойиш этганлиги уларнинг фойдасига хизмат қилади, Аллоҳ бунинг учун уларга бу дунёда муносиб мукофот берсин ва уларга ҳидоятини ато қилсин – лекин бу асло мусулмонларнинг хизматлари эмас. Афсуски, бу ҳалок бўлган мусулмонларни ҳам ортга қайтармайди. Бундай вазиятдан хулосалар бундай ҳужумлар қурбони бўлиши мумкин бўлган диндошларни қўшнилар билан яқинлаштирдими? Тегишлича қаршиликка учрамасдан, осуда одамлар устига қўққисдан бостириб кирган бир аблаҳнинг элликта одамни худди компьютер ўйинидаги каби отиб ташлашига имкон берган сабаблар таҳлил қилиндими? Мусулмон бўлмаган мамлакатларда худди ўша қотил каби дунёқарашларга эга бўлган одамлар уларнинг яқинида яшайдиган нечта масжид ва ислом марказлари бу ҳафта давомида хавфсизлик хизматига эга бўлиб улгарди? Хусусан, жума намози, ҳайит намози, таровеҳлар вақтида ҳимоя чоралари муҳокама қилиндими?
Афсуски, исломий муҳитда диний текинхўрлар фикрлаши кенг тарқалган ҳолат кузатилмоқдаки, бунда мусулмонлар, уларга шариат юклаган ва умуман соғлом фикрдан келиб чиқадиган мажбуриятларни писанд қилмасдан, Аллоҳ барибир уларга ғалабани тақдим этишига ишончи комил бўлиб турибди. Бундан ҳам ёмони, диний текинхўрлар фикрлаши бундай муваффақиятга мусулмонларнинг қони ва куз ёшлари эвазига эришиш лозим деб ҳисоблайдиган диний мазохистлар фикрлашига айланиб қолиши яхшилаб қараб чиқилса, масалан, уруш шароитларида қурбонлар бўлиши муқаррар ва бир жиҳатдан оқланган ҳисобланадиган объектив зарурат билан асосланмайди, балки фақат уларнинг сусткашлиги ва  тартибсизлиги, амалий, муомала характеридаги индивидуал ва жамоавий мажбуриятлари бажарилмаслиги билан изоҳланади.
Биз стратегик қарашни ва ҳар бир вазиятда унинг тексари томонларини кўра олишни ўрганишимиз лозим. Ҳа, кулфат биз бугун ислом томонидан унинг Яни Зеландияда ерга уришга ҳаракат қилган душманлари устидан кузатилган зафар қозониш имкониятига эга бўлиши мумкин. Лекин шуни тушуниш керакки, зафарнинг қандай кўринишга эга бўлиши ҳам агар ўз вақтида таҳлил қилиб, жавоб тайёрлаб қўйилмаса, янги зарбалар ва фожиаларга олиб келиши мумкин бўлган даъватларга эга бўлиши мумкин.
Хусусан, Янги Зеландия миллий телевидениеси оқали миллионлаб одамларга Якка худолиликнинг далолатини етказишидан қалби хурсандчиликка тўлмаган мусулмонни учратиб бўлмайди. Бироқ, мос келувчи реакцияларни мониторинг қилиш давомида кузатиш мумкин бўлганидек, бу мусулмон бўлмаганларнинг, жумадан, қурбонлар ва уларнинг яқинларига ҳамдард бўлганларнинг ҳаммасини ҳам хурсанд қилгани йўқ. Сабаблар тушунарли – Янги Зеландия барибир насронийлик тамойилларига асосланган мамлакат ва ўйлаймизки, агар эртага мусулмон мамлакатда насронийлар черковида теракт рўй берадиган бўлса (Худо кўрсатмасин), унинг миллий телевидениеси орқали насронийлар ибодатлари намойиш этиладиган бўлса, қурбонлар ва уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирадиган мусулмонларда бу ҳам тушунмовчиликка олиб келган бўларди.
Айтилган фикрни асло мусулмон бўлмаганларнинг ҳижоб ўраши ёки азоннинг намойиш этилишига қарши бўлишимиз лозим деб кўриб чиқилмаслиги лозим, айниқса, бу соф инсоний ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлган ҳолда. Албатта, бундай эмас, буни олқишлаш ва бунинг учун миннатдор бўлиш керак. Бироқ буни тўғри тушуниш ва нотўғри тушунмаслик муҳим, буни тўғри тушуниш ва динимизга ҳам, имонимизга ҳам зиён етказишга қодир бўлган ҳаракатларни қилмаслик янада муҳим аҳамият касб этади.
Биринчиси агар суиистеъмол қилинса, унинг очиқлиги осонлик билан ва тезда ҳафсаласи пир бўлиш ва хуш кўрмаслик билан алмашадиган мусулмон бўлмаганлар билан муносабатларда намоён бўлиши лозим бўлган хушмуомалаликка тааллуқли. Лекин иккинчиси ҳам бундан кичик бўлмаган риск билан боғлиқ – мос равишда жавоб қайтаришга уринган ҳолда бундай қўллаб-қувватлашни қабул қилар экан, бунинг аслида нима учун кераклигини, яъни биз ер юзида қай мақсадда яшашимизни, нима учун мусулмон эканлигимиз ва бунинг нимани англатишини эсдан чиқармаслик керак. Бу тушуниш, айрим шарҳларнинг кўрсатишича, бирдамлик асосида дин муҳим эмас, асосийси одам бўлиш керак ва ҳ.к. деб гапира (ва ўйлай) бошлайдиган қатор мусулмонлар томонидан йўқотилади. Шак-шубҳасиз, одам бўлиш керак, лекин агар дин муҳим бўлмаса, ҳеч бўлмаса савол бериб кўринг, нима учун бундай қотиллар ёки уларнинг ўтмишдошлари айнан мусулмонларни ўлдиришга ва айнан масжиднинг ёнида отиб ташлашга келмоқда? Балки, бу дин барибир муҳим эканлиги ва диндошларимиз, буни асло истамасада, айнан ўз динига мансублик учун шундай ҳақ тўлашига тўғри келар?
Одам бўла олиш ва бугунги кунда Янги Зеландияликлар намойиш этганидай, ҳеч қандай тафовутларга қарамай, инсоният доимо биринчи ўринда бўлиши лозим бўлган вазиятларни олдиндан кўра билиш лозим. Лекин ҳақиқатнинг кўзига тўғри қарай олиш, бу фарқлар мавжудлигини ва шуни эсдан чиқармаслик керакки, бизни айнан буни яширмаслигимиз, йўқотмаслигимиз ва бадном қилмаслигимиз, одамларга чиройли ва ҳикмат билан одамларга етказиш, улардан ўзидан итармаслик лозим бўлган динимизга мансублигимиз учун ўлдиришади ва ўлдиришни исташади.
Бундай мансубликнинг қиммати барча жиҳатларда буюк эканлигини, бизга эса имкон қадар йўқотишларни қисқартириш ва ютуқларга эга бўлиш мажбурияти юкланганлигини тушуниш лозим.

Абу Муслим
(Интернетдан олинган маълумотлар асосида)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase