Ўз даврининг буюк машойихларидан бўлмиш Абу Исҳоқ Иброҳим Хаввос Бағдодда туғилган. Алишер Навоий унинг отаси Омилдан эканини таъкидлаган. Балоғат ёшигача отаси ва онасидан таълим олган. Сўнгра Бағдод мадрасаларида ўқиган. Тасаввуфга қизиқиб, Жунайд Бағдодий ҳамда Ҳасан Нурий қўлида таҳсил кўрган.
Иброҳим Хаввос деярли ҳамиша оч ва яланғоч юрган. Унинг парҳезкорлиги, таваккули ва тажарруди беқиёс бўлганки, ҳатто Хизр учраганда Аллоҳ ҳурмати учун у билан суҳбат қуришдан парҳез қилган.
Жаъфар Хулдий ва Улуғ Ширвоний унинг шогирдидир.
Иброҳим Хаввос 291/903 йилда оламдан ўтган. Қабри Бағдоддаги Табрук қалъасининг пойида бўлиб, қутлуғ зиёратгоҳ ҳисобланади.
Алишер Навоий ҳикоя қилишича, Абдуллоҳ Ансорий деди:
- Иброҳим Хаввоснинг қабридек шукуҳли қабрни кўрмадим. Узокдан қарасанг қабрнинг устида шер ётгандек туюлади.
Шайх Абубакр Каттоний ҳикоя қилишича, Иброҳим Хаввос сафардан келди. Ундан сўрашди:
- Йўлда қандай ажойиботларни кўрдинг?
Иброҳим Хаввос деди:
- Хизрни учратдим. У менга ҳамроҳлик қилишни истади. Мен рози бўлмадим. Сабабини сўради. Аллоҳ билан улфатман, кўнглим сени улфат гутмайди, дедим.
Абулҳасан Алавий дейди:
- Қиш куни Диновар масжиди олдида Иброҳим Хаввоснинг қор устида яланг ўтирганини кўрдим. Унга раҳмим келиб дедим:
- Эй Абу Исҳоқ! Масжидга кириб, оловда исингин.
Иброҳим Хаввос деди:
- Мени оташпараст қилмоқчимисан?
Иброҳим Хаввос Абулҳасан Алавийнинг қўлидан ушлаб, елкасига қўйди. Танаси иссиқ, юзларидан тер томчилар, баданининг иссиғидан қор эриб, сувга айланар эди. Абулҳасан Алавийнинг қўли куйгудек бўлди ва Иброҳимнинг елкасидан қўлини тортиб, қуйидаги байтни ўқиди:
- Аллоҳга муҳаббат изҳор қиласан-да, унга осийлик ҳам қиласан, ва яна муҳаббатдан лоф урасан. Сенинг бу ишинг қизиқ. Агар сен муҳаббатда содиқ бўлсанг, Аллоҳга итоат қил. Чунки, албатта муҳиб маҳбубига итоаткор бўлади(Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 96-бет. ).
Иброҳим Хаввос деди:
- Бир раҳбоннинг етмиш йилдан буён савмаада ўтирганини эшитдим. Кўнглимда уни кўришга мойиллик пайдо бўлдики, раҳбонлик шарти қирқ йил эди. Бордим. Эшикни тақиллатдим. Раҳбон эшикни очиб деди:
- Эй Иброҳим, кўнглингдаги шубҳани ташла. Бу ерда ўтиришимнинг сабаби шуки, бир қопоғон итим бор. Халққа кўп озор беради. Мен уни тутиб, сагбонлик қилиб, халқни итнинг зараридан ҳимоя қилиб ўтирибман.
Иброҳим Хаввос деди:
- Гумрохдигим учун кечиринг.
Раҳбон деди:
- Эй Иброҳим! Қачонгача бошқаларнинг хатосини излаб, уларни таҳқиқ қиласан? Бор, ўзингни изла, ўзингни талаб қил. Агар ўзингни топсанг, ўзингга посбонлик қилиб, ўзингни сақлагин. Ҳавои нафсинг хоҳиши ҳар куни 370 рангли худолик либосини кийиб, залолат ва гумроҳликка чорлайди. Сен яхшиси нафсингга сагбонлик қилгин.
Иброҳим Хаввос деди:
- Шу ондан бошлаб ҳаргиз бошқаларни тафтиш қилишни бас қилдим.
Иброҳим Хаввос деди:
Биёбонда эдим. Очлик ва сувсизликдан юришга ҳолим етмай, танг аҳволга тушдим. Ўша вақт бир арабий келиб деди:
- Эй қорни ёмон, нима учун бу қадар изтиробдасан?
Иброҳим Хаввос деди:
- Неча кундан бери ҳеч нима еганим йўқ.
Арабий деди:
- Билмайсанми, бу йўлда ўз ҳолидан хабардор бўлиш даъводйр. Бу даъво банданинг сирини ошкор қилади. Сенинг ўзинг билан нима ишинг бор? Бу йўлда очлик билан тўқлик, емак ва ичмак Унинг ихтиёрида бўлади.
Иброҳим Хаввос деди:
- Арабийнинг сўзлари қалбимга таскин бериб, очлик ва сувсизлик ҳисси хаёлимдан кетди. Кучга тўлиб, йўлимда давом этдим.
Ҳамиджон Ҳомидийнинг
"Тасаввуф аломатлари" китобидан
Абу Исҳоқ Иброҳим Хаввос
Ўз даврининг буюк машойихларидан бўлмиш Абу Исҳоқ Иброҳим Хаввос Бағдодда туғилган. Алишер Навоий унинг отаси Омилдан эканини таъкидлаган. Балоғат ёшигача отаси ва онасидан таълим олган. Сўнгра Бағдод мадрасаларида ўқиган. Тасаввуфга қизиқиб, Жунайд Бағдодий ҳамда Ҳасан Нурий қўлида таҳсил кўрган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тасаввуф аломалари
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси